Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети



Download 203,25 Kb.
bet37/68
Sana06.06.2022
Hajmi203,25 Kb.
#642619
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68
Bog'liq
Экологик менежмент ва аудит

10-МАВЗУ. ЭКОЛОГИК АУДИТ

Экологик аудит ва унинг амалий аҳамияти. Экологик аудит турлари: ишлаб чиқариш экологик экспертиза; ҳудудий экологик экспертиза; экологик консалтинг. Экологик аудитга руҳсат бериш ва ўтказиш тартиби.

Бозор муносабатларининг ўзига хос томонларидан бири турли кўринишдаги аудиторлик фаолиятини шакллантиришдан иборат. «Аудит» инглиз тилида «audit» — текшириш, яъни бухгалтерия китоблари, ҳисоботлари ва ҳужжатларини тафтиш қилиш деган маънони англатади. Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш 2000 йил 26 майдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун ва шу асосда қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


Аудиторлик фаолияти аудитор (аудит фирма)лар томонидан тадбиркорлик фаолияти кўринишида амалга оширилади. Экологик аудит бир мунча ўзига хос кўринишга эга.
Экологик аудит — уч хил: 1) ишлаб чиқариш экологик экспертиза; 2) ҳудудий экологик экспертиза; 3) экологик консалтинг кўринишда олиб борилади.
Ишлаб чиқариш объектларини экологик аудитлашнинг мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир талаб ва йўриқномаларга корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўҚри келиши, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари бўйича тавсияномаларни тайёрлаш ҳамда табиий ресурслардан фойдаланишдаги сарф-харажатларни текширишдир. Бундай текширув Экологик экспертиза тўғрисидаги қонуннинг 11-моддасида қайд қилинган ишларни молиялашдан аввал ва назоратловчи органлар билан бўладиган низоли ҳолатларда амалга оширилади.
Ҳудудий экологик аудит — аниқ бир ер участкалари ёки ҳудудларни табиий ресурс имкониятларини салбий табиий ҳодисалар ҳамда атроф табиий муҳитга техноген жараёнларнинг таъсирини ва уларнинг турларини аниқлашни баҳолашда қўлланилади. Ушбу экологик аудит тури кўчмас мулк ва ер участкалари юзасидан бажариладиганоперацияларбилан қўшиб баҳоланади. Иш натижалари ушбу фаолиятни асослаш борасидаги эксперт хулосаси билан якунланади.
Экологик консалтинг — шаҳар ва шаҳарлар агломерацияси (тўплами) ишлаб чиқариш технологиялари, шаҳарсозлик, уларда ердан фойдаланиш ҳуқуқлари ва бошқа хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган атроф-муҳит муаммоларини молиялаш масалаларини текширишдан иборатдир. Консалтинг — хўжалик юргизувчи субъектларга турли масалалар бўйича маслаҳат (консультация)лар беришдир. Экологик консалтинг, масалан, ер участкасидан фойдаланиш ёки уни эгаллашга бериш борасидаги лойиҳалардан олдин уларни экологик оқибат бўйича хулосалаш, мавжуд ёки лойиҳалаштирилган технологияларни экологик баҳолаш, табиат муҳофазасига доир тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш; экологик тадбирларни қўллаш бўйича баҳолаш; рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш ва ҳоказо.­
Экологик аудитни олиб боришга рухсатномани Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тавсиясига кўра, Адлия вазирлиги томонидан берилади. Экологик аудит буюртмачиларнинг маблағига ва уларнинг қарорига биноан ўтказилади.
Экологик экспертизанинг ҳар қандай тури унинг объектларини қўллаш ва уларни амалга ошириш мумкинлиги ҳақидаги хулосани бериш билан якунланади.
Умуман олганда, экологик экспертизалаш жараёни 5 та босқични ўзига қамраб олади:
1) экспертизани белгилаш;
2) ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва баҳолаш;
3) дастлабки хулосани шакллантириш ва у билан жамоатчиликни таништириш;
4) экспертиза хулосасини тақдим қилиш ва юқори ваколатли органлар томонидан тасдиқлаш;
5) низоларни ҳал қилиш.
Экологик экспертиза тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик қуйидаги ҳолатларда юзага келади:
— экспертлар ўз ишларига совуққонлик билан қарашлари ва нотўҚ­ри хулоса беришлари. Бундай ҳолатларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 15-моддасига биноан мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик санкциялари қўлланилиши мумкин. Агарда ушбу ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келса, у ҳолда Жиноят кодексининг V бўлимида келтирилган санкциялар асосида ҳуқуқбузарлар жавобгарликка тортилишлари мумкин;
— экологик экспертиза хулоса талабларига риоя этмаган корхона раҳбарлари ва фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг махсус 96-моддасига биноан жавобгарликка тортиладилар. Агарда бу хулосаларни инкор этиш ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар билан боғлиқ бўлса, Жиноят кодексининг IV бўлимига асосан жавобгарликка тортилишлари мумкин;
— экологик экспертиза хулосасини ўзгартиришга мажбур этиш ва (ёки) ўзгартирмоқчи бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳолати бўйича жавобгар субъект бўлиб мансабдор шахслар чиқадилар.
Хулоса қилиб айтганда, экологик кадастр, назорат ва экспертиза Экологик менежмент ва аудитнинг самарадорлигини оширувчи асосий чора-тадбирлардан ҳисобланади.


Download 203,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish