Экологик мониторинг — экологик назоратнинг биринчи босқичи бўлиб, у атроф табиий муҳит ва табиий ресурсларнинг даврий ўзгаришини (кадастр маълумотларига асосланган тарзда) кузатиб бориш, ҳисобга олиш, баҳо бериш ва истиқболини белгилаш тизими.Экологик мониторинг миллий, регионал (минтақавий) ва глобал миқёсда олиб борилади. Ўзбекистонда миллий экологик мониторинг тизими 1972 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Стокгольм конференциясида қабул қилинган Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган резолюциясида акс эттирилган принципларга мос равишда олиб борилмоқда. Унинг ҳуқуқий асоси бўлиб, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддаси, 2002 йил 3 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг 111-сонли қарори билан тасдиқланган «Атроф табиий муҳитни давлат мониторинги тўғрисида»ги Низом, махсус ваколатланган давлат органларининг Низомлари (масалан, 2000 йил 23 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Ер мониторинги тўғрисидаги Низом) ҳамда бошқа қонун ости норматив ҳужжатлар ҳисобланади. Лекин экологик мониторинг фақатгина давлат органлари томонидан олиб борилади, дейиш нотўҚри бўлади. Экологик кадастрдан фарқли, экологик мониторинг нодавлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқарув идораларига ҳам хос бўлган назорат туридир.
Экологик мониторинг хизмати давлат ҳокимиятлари, бошлиҚи ва ижроия органларига атроф-муҳит ҳолатига доир маълумотларни ўз вақтида етказиб бериш орқали экологик йўналишдаги махсус ваколатланган давлат инспекцияси хизмати фаолиятини аниқ ва жадал суръатларда олиб боришга асос бўлади. Экологик мониторинг маълумотлари «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасига кўра, очиқ-ошкора равишда бўлиши керак. Ушбу ахборот, аввало, Экологик менежмент ва аудит органларида умумлаштирилади ва баҳоланади. Салбий экологик ҳолат бўйича мониторинг маълумотлари дарҳол аҳолига эълон қилиниши шартдир.
Табиий ресурсларнинг миқдори, сифат ва бошқа хил кўрсаткичлари, улардан фойдаланиш ҳажми, тартиб тамойилини ҳисобга олиб бориш учун давлат табиий ресурслар кадастрини юритади. Атроф табиий муҳит ҳолатига зарарли таъсир этиши мумкин бўлган объектлар, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи зарарли моддалар ва уларнинг миқдори, ишлаб чиқариш ва рўзғор (коммунал) чиқиндиларининг ҳажмлари, таркиби ҳам назорат этиб борилади ва давлат ҳисобига олинади.
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 30-моддасига мувофиқ экологик назорат хизматининг таркиби, ташкил этилиши, фаолияти ҳамда экологик кадастр ва экологик мониторинг хизмати Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорлари билан белгилаб борилади ва тасдиқланади.
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасига мувофиқ экологик назорат инспекцияси давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари ҳамда махсус ваколатланган давлат идоралари томонидан амалга оширилади. Улар ҳам ўз Экологик менежмент ва аудит ваколатларидан келиб чиққан тарзда умумий ва махсус экологик назоратловчи давлат органларига ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |