Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Ўзбекистон Республикаси экология соҳасидаги



Download 203,25 Kb.
bet20/68
Sana06.06.2022
Hajmi203,25 Kb.
#642619
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68
Bog'liq
Экологик менежмент ва аудит

Ўзбекистон Республикаси экология соҳасидаги қонунлари — Олий Мажлис томонидан ёки умумхалқ овоз бериш (референдум) орқали қа­бул қилинган, ўзида унинг амал қилиш муддати, ҳудуди ва шахслар доирасида экологик муносабат субъектлари фаолиятининг умумий кўрсаткичларини мужассамлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.­
Экологик қонунлар умумий аҳамиятга эга (умумлаштирилган) ва махсус аҳамиятга эга (ихтисослаштирилган) бўлади.
Умумлаштирилганэкологик қонунлар муайян давлатдаги бир қатор ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан бирга экологик муносабатларни ҳам тартибга солувчи қонунлардир. Уларга Фуқаролик, Фу­қаролик процессуал, Меҳнат, Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъ­мурий жавобгарлик тўғрисидаги, Солиқ, Шаҳарсозлик каби кодекс­лар; Корхоналар, Мулк, Давлат санитария назорати, Маҳаллий давлат ҳокимияти, Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги каби қонунлар киради. Масалан, Жиноят кодекси предмети сифатида экологик қонунбузарлик ҳам олинади. Фуқаролик кодексида шахсларга етказилган мулкий ва номулкий экологик зарар қопланиши ҳам кўзда тутилган. Фуқаролик процессуал ҳуқуқи ушбу экологик зарарни қоплаш нуқтаи назаридан юзага келадиган низоларни ҳал қилиш жа­раёни­ни кўрсатиб беради.
Ихтисослаштирилган экологик қонунларгаКонституциямизнинг 55-моддасида кўрсатилган ва Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасида кенгайтирилган тарзда ифода этилган табиий объект­лар ҳамда аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга оид қонунлар киради. Уларга Табиатни муҳофаза қилиш, Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, Сув ва сувдан фойдаланиш, Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, Ўайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, ўрмон, Экологик экспертиза, Чиқиндилар, Давлат кадастрлари каби қонунлар ҳамда Ер кодекси киради. Ушбу Қонунлар табиатни комплекс ёки алоҳида бир табиий объектлар бўйича муҳофаза қилиш, уларни қайта тиклаш, соғломлаштириш ва оқилона фойдаланишга доир нормаларни ўзида мужассамлаштиради.­ Келажакда қонунчилик жараёни ихтисослаштирилган қонунларни замон талабига мос равишда ўзгартириб бориш, кодификациялаш ва тизимлаштириш масалаларини ҳал қилишга қаратилса, жамият ва табиат ўртасидаги экологик-иқтисодий муносабатдан экологик муносабатга ўтиш томон қўйилган катта қадам бўлур эди.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 1996 йил 26 апрелда Олий Мажлис томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом»га мувофиқ фаолият юритади (9-расм). Низомнинг 11-моддасига биноан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қуйидаги асосий ком­плекс вазифаларни бажаради:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро ком­плекс бошқариш;
табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
атроф-муҳитнинг экологик ҳолати қулай бўлишини таъминлаш, экологик вазиятни соғломлаштириш.

Download 203,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish