Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Давлатнинг махсус тармоқ Экологик менежмент ва аудити



Download 203,25 Kb.
bet21/68
Sana06.06.2022
Hajmi203,25 Kb.
#642619
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68
Bog'liq
Экологик менежмент ва аудит

Давлатнинг махсус тармоқ Экологик менежмент ва аудити — давлат тармоқ органларининг тегишли халқ хўжалиги соҳаларида ёки объектларида экологик муносабатларни тартибга солиш функцияси.Ҳаммамизга маълумки, халқ хўжалигининг бирон-бир соҳаси йўқки, табиий объектлар — ер, сув, ҳаво, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунё­сидан ўз хўжалик ва бошқа фаолиятларида фойдаланмасалар. Улар давлатнинг умумий ва махсус-комплекс Экологик менежмент ва аудит органлари томонидан бериладиган ҳуқуқий кўрсатма, қоида ва меъёрлар асосида ўз тармоқларида экологик муносабатларни тартибга соладилар. Масалан, Ер ресурслари давлат қўмитаси 1998 йил 27 июлда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомнинг 1-моддасига мувофиқ ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширади.
Давлатнинг махсус функционал бошқарувиайрим давлат органларининг иш фаолияти ёки хизмат доирасидан келиб чиқадиган ва маълум бир табиий объектларга доир муайян экологик муносабатларни тартибга солишдаги функцияси.Масалан, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги «ДЙХ Экология» хизматига автотранспортлардан чиқадиган заҳарли чиқитларни (CO гази, мой, турли хил тормоз суюққликлари) ва шовқиндан атроф-муҳит ифлосланишини назорат қилиш ваколати берилган. Ушбу назорат автотранспорт кимга қарашли ёки қайси тармоққа тегишли эканлигидан қатъи назар, автомобилларнинг муайян функциясига доир назоратни амалга оширади, холос. Функционал вазифаларни Божхона ва Солиққўмиталари ҳам бажарадилар.
Ўзини ўзи бошқариш органлари(фуқаролар йиҒини)нинг экологик функциялари. 2003 йил Ўзбекистонда «Обод маҳалла йили» деб эълон қилинди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қураётган Республикамизда давлатнинг умумий, айниқса, махсус Экологик менежмент ва аудит органларининг ижтимоий-иқтисодий ваколатларини ўзини ўзи бошқарув идораларига ўтказиш масаласи жуда долзарб­дир. Тоза атроф табиий муҳит кишиларнинг яшаш ҳуқуқининг асосий элементи ва уни асраб-авайлаш, авваламбор, ўзларига боғлиққ эканлигини англашлари ҳамда ўз ҳудудларида Экологик менежмент ва аудитни бос­қичма-босқич ўз ваколат доирасига киргизишлари муҳим масаладир.­

5-МАВЗУ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ВАКОЛАТЛАРИ



Табиатни муҳофза қилиш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, кадастр ва картография давлат қўмитаси каби давлат органларининг экологик ваколатлари. Қонун ости норматив ҳужжатларнинг экологик муносабатларни тартибга солишдаги аҳамияти.

2000 йилга келиб экологияга доир Ўзбекистонда 20 дан зиёд ихтисослаштирилган ва 100 дан зиёд умумлаштирилган қонунлар қабул қилинди. Уларнинг барчаси бевосита ёки билвосита экологик муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳал қилишга юридик асос бўла олади. Лекин Конституция, Конституциявий қонунлар, Қонунлар қабул қилинди, атроф-муҳит муҳофазасига оид барча ҳуқуқий муаммолар ҳал этилди, десак адашган бўламиз. Чунки қонунчилик жараёни билан уларни амалда қўллаш ўртасида юзага келаётган «жар»га жуда «катта кўприк» қуриш керак. Ушбу «кўприк» вазифасини эса қонун ости норматив ҳужжатлар ёки қонунчилик ҳужжатлари ўтайди.


Ўзбекистонда экологик қонун ости норматив ҳужжатлар деб қонунларда белгиланган экологик меъёр ва қоидаларнинг амалда қўлланишини таъминлаш, маҳаллий ижтимоий-иқтисодий-табиий шароитларни инобатга олиш, Экологик менежмент ва аудитнинг турли хил жиҳатларига ойдинлик киритиш, уларни замон талабига мослаштиришкаби вазифаларни бажариш учун ваколатли давлат органлари, шахслар ва идоралар томонидан қабул қилинадиган ҳамда ижроси таъминланадиган норматив ҳужжатлар тизимига айтилади.
Қонун ости экологик норматив ҳужжатлар сон, шакл, тур ва доира жиҳатдан жуда хилма-хилдир. Шунинг учун ҳам уларни тадқиққилиш ва ўрганишда таснифлаб олинади: юридик кучига кўра — Олий Мажлис қарорлари , Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва йўриқномалари; суд қарорлари, ҳукмлари вазирлик, қўмита, агент­лик, бошқармаларнинг буйруқлари, қарорлари, низомлари, кўрсатмалари, йўриқномалари, тавсияномалари; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари; нодавлат нотижорат ташкилотларининг юридик тусдаги ҳужжатлари,  ўзини ўзи бошқарув идораларининг норматив ҳужжатлари ва ҳоказо. Ҳокимият бўлиниш принципига кўра — қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг меъёрий ҳужжатлари, ижро этувчи ҳокимият органларининг меъёрий ҳужжатлари, суд ҳокимиятининг меъёрий ҳужжатлари. Экологик функция­сига кўра — табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик назоратлаш, табиий объектларни қайта тиклаш, уларни қайта ишлаб чиқариш ва шу каби таснифлаш йўллари мавжуд.
Қонун ости меъёрий ҳужжатлар маҳаллий давлат ҳокимияти (вилоят, шаҳар, туман), ўзини ўзи бошқарув идоралари (маҳалла, қишлоқ ва овул кенгашлари) ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қабул қилинишининг қуйидаги экологик ижобий томонлари мавжуд:
· маҳаллий табиий шароитни инобатга олиш;
· фуқароларнинг экологик онги, маданияти ва масъулиятини ўстириш;
· ахлоқ-одоб нормаларини ҳуқуқий талабларга хизмат қилдириш;
· инсон ҳуқуқларини таъминлаш;
· ўзгарувчан табиий ва техноген шароитларга тез мослашиш ва ҳоказо.
Хулоса қилиб айтганда, қонунчилик жараёни нафақат қонунларни тайёрлаш, муҳокама қилиш, қабул қилиш, назоратлашдан, яна уларни қонун ости меъёрий ҳужжатлар тизими билан таъминлаш жараёнини ҳам қамраб олиши даркор, яъни экологик-ҳуқуқий механизмнинг бошланғич тизимини яратишдан иборат. Акс ҳолда қонунлар ўз йўлида, ҳаёт эса ўз йўлида кетаверади. Натижада қонунийликни таъминлаш, демократик ислоҳотларни ўтказиш ва ҳуқуқий нигилизмни камайтириш имконияти пасаяверади.

Download 203,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish