Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети



Download 203,25 Kb.
bet18/68
Sana06.06.2022
Hajmi203,25 Kb.
#642619
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68
Bog'liq
Экологик менежмент ва аудит

Ўзбекистоннинг экологик сиёсати давлатнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида олиб бораётган ички ва ташқи фаолият мажмуи.
Мустақиллик шарофати туфайли ўзбекистонда қуйидаги тактик ва стратегик экологик йўналишлар ишлаб чиқилган: «1999—2005 йилларда ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури», «ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва бар­қарор ривожланишни экологик таъминлашнинг миллий ҳаракатлар режаси», «ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит гигиена­си бўйича миллий ҳаракатлар дастури», «Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракатлар режаси». Ушбу экологик дастур ва режаларда ҳозирги кунда ва келажакда мамлакатимизда жамиятнинг табиатга нисбатан муносабат шакли қандай бўлиши, унинг экологик концепцияси, мақсади ва принциплари белгилаб берилган. Экологик мақсад ва вазифаларни амалга оширишнинг тактик ва стратегик ҳаракатлар дастури ва йўналишлари кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг асосий мақсадифуқароларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжи бўлган экологик хавфсиз муҳитни таъминлаш учун табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яъни табиат билан жамият ўртасидаги иқтисодий-экологик муносабат шаклини қўллашдир.
Маълумки, мустақиллик давригача Туркистон, кейинчалик Ўзбекистон чор Россиясига ва сўнгра собиқ иттифоққа хом ашё етказиб берувчи чекка ўлка ҳисобланган. Шунинг учун ҳам улар табиий ва минерал хом ашё захираларидан максимал ҳолда экстенсив равишда фойдаланганлар, яъни жамиятнинг табиатга нисбатан иқтисодий муносабат шаклини қўллаганлар. Тоталитар тузумдаги иқтисодий муносабат шаклидан бирданига (сакраб) экологик муносабат­ шаклига ўтишнинг на назарий ва на амалий иложи бор. ўзбе­кистон Республикасининг танлаган йўли табиат­ ва жамият ўртасидаги муносабатларни иқтисодий-экологик шаклидан босқичма-босқич экологик муносабат шаклига ўтказишдан иборатдир.
1997 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Миллий хавфсизлик концепцияси тўғрисида»ги қонунида мамла­катимизнинг экологик дунёқарашида қуйидагиларга эътибор берилган:
— шахснинг ҳаётий зарур эҳтиёжи бўлган кишиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва инсонларнинг турмуши учун оптимал ҳолатдаги экологик шароитларни яратиб бериш;
— жамиятнинг ҳаётий зарур эҳтиёжи бўлган оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мўътадил экологик вазиятни ташкил этиш, аҳолининг соғлиғини таъминлаш, жисмоний бақувват авлодни шакл­лантириш;
— давлатнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари бўлган — барқарор ривожланишни таъминлаш, минтақавий-иқтисодий ҳолатни мўътадиллаштириш, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш.
Шундай қилиб, Ўзбекистон учун ягона — шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий зарур эҳтиёжларидан бири бўлган экологик хавфсиз муҳит миллий хавфсизликнинг ажралмас бир бўлагидир. Республикамиз эколо­гик сиёсатининг асосий мақсадини бажариш учун, давлатимиз органик­ ривожланиш билан бир қаторда, муҳофаза қилиш ва ривожланиш концепциясини амалда қўллашни маъқул деб топди. Бу деган сўз — шахс, жамият ва давлатнинг экологик талабларини минтақалар бўйича иқтисо­дий ҳамда ижтимоий ривожлантириш талабларига мослаштириш керак, демакдир.
Президент И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавф­сизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асари ҳамда «1999—2005 йилгача бўлган даврда табиатни муҳофаза­ қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг давлат дастури»да юқорида айтилган мақсад ва концепцияларни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат, деб топилди:
* экологик технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Халқ хўжалик тармоқларидаги табиий жараёнларнинг кескин бузилишига олиб келадиган барча заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш. Атмосфера ҳавоси ва сувларни инсоннинг ҳаётий фаолияти учун зарарли ёки салбий таъсир этадиган моддалар билан ифлослантиришни тўхтатиш;
* қишлоқ хўжалик экинларини, энг аввало, ғўзани суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш. Коллектор-зовур сувларини дарёлар ва сув омборларига ташлашни тартибга солиш ва оқова сувларни чиқариб юборишни батамом тўхтатиш;
* саноат корхоналарида атмосфера ҳавосига, сув ҳавзаларига ва тупроққа ифлослантирувчи ҳамда зарарли моддаларни ташлаганлик учун солинадиган махсус солиқдан кенг фойдаланилган ҳолда масъулиятни ошириш. Уларда замонавий, самарали тозалаш қурилмалар тизимини жорий этиш. Бошланғич хом ашёдан тайёр, пировард маҳсулот олгунга қадар комплекс фойдаланишга имкон берадиган янги, замонавий, экологик жиҳатдан самарали ускуналарни ўрнатиш;
* қайта тикланадиган захираларни қайта ишлаб чиқишнинг табиий равишда кенгайишини таъминлайдиган ҳамда қайта тикланмайдиган захираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилинган ҳолда ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш;
* фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш. Бошланғич хом ашёдан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш ва бунинг учун эскирган ускуналарни алмаштириш, янги технологияларни жорий этиш, айрим цехлар, участкалар ва корхоналарни реконструкция қилиш асосида фойдали қазилмаларни саноат усулида янада тўлиқ ва оқилона қазиб олиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун тоғ-кон саноатининг чиқиндиларини ўзлаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни қайта яроқли ҳолга келтириш (рекультивация қилиш);
* кенг майдонлардаги табиий шароитларни табиий захиралардан самарали ва комплекс фойдаланишни таъминлайдиган даражада аниқ мақсадли, илмий асосланган тарзда ўзгартириш (дарёлар оқимини тартибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан иккинчисига ташлаш, ернинг сув-физик хусусиятларини яхшилаш, сув чиқариш ва шунга ўхшаш тадбирларни амалга ошириш);
* жонли табиатнинг хилма-хиллигини сақлаш, табиий генофонд­ни маданий экинлар ва ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база сифатида сақлаб қолиш;
* қурилиш ва ободонлаштириш режаларининг илмий асосланган, ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартараф этадиган тизимни жорий этиш йўли билан шаҳарларда ва аҳоли пунктларида экологик хавфсиз муҳитни таркиб топтириш;
* жаҳон жамоатчилиги эътиборини минтақанинг экологик муаммоларига қаратиш. Орол муаммоси бугунги кунда чинакам кенг кўламли, бутун сайёрамизга дахлдор муаммо бўлиб қолганлигини, унинг таъсири ҳозирнинг ўзидаёқ биологик мувозанатни, бепоён ҳудудларда аҳолининг генофондларга ҳалокатли таъсир кўрсатаётганлигини назарда тутиш;
* халқаро тузилмаларнинг захиралари, имкониятлари ва инвестицияларини юқорида зикр этилган муаммоларни ҳал қилишга жалб этиш.
Табиатни муҳофаза қилишнинг Миллий дастурида экологик хавф­сизликни таъминлаш ва юқорида айтиб ўтилган тадбирларни қуйидаги тамойиллар асосида амалга ошириш тавсия этилган:
· давлат экологик ислоҳотларнинг йўлбошловчиси;
· экологик харажатларни молиялаш ва уларнинг янги схемаларини жалб қилиш;
· макроиқтисодий ва соҳавий экологик сиёсатни такомиллаштириш;
· қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини экологиялаштириш;
· атроф табиий муҳит сифатини яхшилаш мақсадини қўйиш ва стандартлаштириш;
· ишлаб чиқаришнинг экологик талабларини чуқурлаштириш ва ҳ.к.
Ўзбекистон Республикасининг юқорида айтиб ўтилган экологик сиёсатини амалга оширувчи жамиятнинг табиатга нисбатан муносабат шакли, табиат ва жамият қонунларини уйғунлаштириш, экологик чора-тадбирлар ва асосий танланган тамойилларнинг ҳаётга татбиқ қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш, ўзбекистонда жамиятнинг табиатга нисбатан экологик муносабат шаклига ўтиб олиш имконини беради. Бундай экологик сиёсат шахс — жамият — давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлашда катта хизмат қилишига ҳеч шубҳа йўқ.
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўзбек халқининг иродасини акс эттирувчи, ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини ифодаловчи, давлат тузилиши ҳамда бошқарув шакли асосларини мустаҳкамловчи, ҳокимият идоралари, нодавлат ташкилотлари фаолиятининг ташкил этилиш тартиби ва принципларини белгиловчи асосий қонундир. Конституциямиз халқаро жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган ҳамда умуминсоний қадриятларни ифодаловчи, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини ўзбекистонда шакллантирувчи ҳуқуқий манба сифатида эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва конституциявий қонунлари (конституцияда белгиланган нормалар бўйича қабул қилинган қонунлар миллий давлатимизда юзага келадиган барча ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг асосий ҳамда қатъий (императив) меъёр ва қоидаларини ўрнатади. Экологик-ҳуқуқий муносабатларнинг асосий ҳамда қатъий меъёрлари ва қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бевосита ва билвосита тарзда ифодаланган.

Download 203,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish