Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 298 Kb.
bet1/9
Sana25.02.2022
Hajmi298 Kb.
#269556
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маънавиятшунослик


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ КАФЕДРАСИ
МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИ 4-КУРС ТАЛАБАСИ


МИРХОБИДОВ ШАХБОЗНИНГ
МАЪНАВИЯТШУНОСЛИК
ФАНИДАН
ОИЛА МАЪНАВИЯТ БЕШИГИ
мавзусидаги

КУРС ИШИ

Илмий раҳбар: ф.ф.н. доц. С.Худайназаров

Тошкент- 2021
МУНДАРИЖА
КИРИШ ......................................................................................................
I БОБ. ОИЛАДА ЎҚУВЧИ ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
1.1. Ислом дини манбаларида оила ва ёшлар тарбияси ......................
1.2. Оила ва оилада ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари .............................................................................
II БОБ. ОИЛА МАЪНАВИЯТИ ВА ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ОИЛАВИЙ УРФ-ОДАТ, АНЪАНА ВА МАРОСИМЛАРНИНГ РОЛИ
2.1. Оиладаги маънавий муҳит ва уни ёшлар тарбиясидаги роли...............
2.2 Ёшлар маънавиятини шакллантиришда урф-одат, анъана
ва маросимларнинг роли ...................................................................................
ХУЛОСА ..................................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ...........................

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Дунёда юз бераётган ҳар қандай ўзгаришлар, ҳох у иқтисодиётда, ҳоҳ маънавий-сиёсий соҳада бўлсин, ўз таъсирини даставвал оила муҳитида намоён этади. Сўнгги йилларда иқтисодиётда глобаллашув жараёнларининг фаоллашуви, маънавий ва аҳлоқий тарбияда Ғарб маънавиятига хос бўлган индивидуализмнинг кучайиши хаётимизнинг барча жабхаларига, айниқса, оила муҳитига ва унда тарбияланаётган ёшларнинг руҳий-маьнавий дунёқарашига салбий таьсир кўрсатмоқда. Бу эса ўз навбатида оилада тарбия топаётган ёшлар тарбясига ҳар қачонгиданда кўпроқ аҳамият қаратиш лозим эканлигини тақозо этади. Эьтибор қаратадиган бўлсак, бугунги кунда аксарият ёшлар маьнавитяидгани муммолар, уларнинг жамиятда ўзларини тутуишлари билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатлар оиладаги носоғлом муҳит ва эьтборсизлик натижасида келиб чиқаётганлигини кўрамиз. Маьлумки, ўқувчи ёшлар асосан 14-18 ёшдагиларни қамраб олади. Бу ёшдагиларнинг кўпроқ оила муҳитида камол топиб, жамиятда ўз ўрни ва касби-корига эга бўлишида оила, маҳалла ва таьлим тизимининг узвий алоқадорликдаги иштироки муҳимдир. Айнан мана шу жиҳатларга эътибор берилган холда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2020 йил 18 февраль санасида “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, махалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-табдбирлари тўғрисида”1ги фармонни имзолади. Жамиятда оила ва унинг муҳитни яхшилаш ёшларни соғлом оилада баркамол авлод бўлиб вояга етишларига шароит яратиш мақсадида “Оила” илмий-амалий тидқиқот маркази ҳамда “Маҳалла” ўқув-услубий ва илмий Курс ишининг маркази негизида “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” вазирлиги ташкил этилди. Шу вақтга қадар мамлакатимизда оила ва унда тарбияланаётган ёшларга бўлган эьтибор доимий кун тартибидаги масалалалар қаторида бўлиб келган. Мана шу эьтиборнинг мантиқий давоми сифатида ташкил этилган “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” вазрилиги шиддаткор глобаллашув жараёнида ахборотлашган оилани жамиятнинг асосий бўғини сифатида мухофаза қилиш ҳамда мустаҳкамлашга мухтож экани ва ҳар қандай давлатнинг истиқболи оила мустахкамлиги билан чамбарчас боғлиқлигини яққол тасдиқлаб туради. Шу билан бир қаторда айтиш жоизки, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, уларни турли фойдасиз машғулотлардан ҳимоя этишда 2017 йилнинг 19 мартида илгари сурилган “Ёшлар маьнавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилган 5 ташаббус2” лойиҳаси ҳам ёшлар маьнавитяида учраб турган мавжуд муаммоларни самарали ечими учун асос бўла олди.
Маьнавият бир бутунликни ташкил қилувчи тушунча сифатида ўзида инсоннинг дунёқараши, ироданинг бақувватлиги, виждоннинг уйғоқлигини, иймон-эьтиқоднинг бутунлигини, руҳнинг поклиги ва ахлоқий мезонларга оғишмай эргашиш каби хусусиятларни ўзида бирлаштиради. Айнан бугунги кунда мамлакатнинг 63 фоиз қисмини эгаллаётган ёшлар маьнавиятида мавжуд муаммолар масалага эндиликда бошқа бир йўсинда қараш лозимлигини тақозо қилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, ёшлар маьнавиятидаги қуйидаги муаммоларнинг кўпайиб бораётганлиги Курс ишининг ишининг долзарб ва аҳамиятли эканлигини кўрсатади:
Биринчидан, сўнгги ўн йилликларда ёшларда Ғарбдан кириб келаётган маданият тўлқинларига интилиш, уларни тўғридан тўғри ўз ҳаёт тарзларига сингдириш ҳолатлари учраётганлиги, ғарбона демократия, дунёқараш бугун хеч бир ёшни четлаб ўтмаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу эса халқни миллий қадриятларга содиқлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат сингари туйғуларнинг ёқолиб бораётганлиги, аҳлоқий меьёрларнинг бузулиш ҳолатларининг авж олаётганлиги билан ҳам жиддий аҳамиятга эгадир;
Иккинчидан, ёшларимиз орасида инсон ҳаётига суиқасд қилиш, ўз-ўзини ўлдириш, ўз ишига нисбатан лоқайдлик, коррупция, ёт ғоялар таьсирига берилиш, ёш оилалар орасида ажралишлар сонининг ошиб бораётганлиги каби муаммоларнинг мавжуд эканлигини;
Учинчидан, ёшларнинг ҳаёт тарзида виртуал оламга бўлган қизиқиш бугунга келиб одатий ҳаёт тарзига айланганлиги, уларнинг ён-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга эьтиборсизлик билан муносабатда бўлаётганлиги ва шу билан боғлиқ муаммоларни ечиш Курс ишинингнинг асосий моҳияти ҳисобланади.

Download 298 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish