Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 298 Kb.
bet4/9
Sana25.02.2022
Hajmi298 Kb.
#269556
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маънавиятшунослик

Тарбиянинг иккинчи қисми болага таълим беришдир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ар бир мусулмон зиммасига фарздир”, - дедилар15. Фақиҳлар: “Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи валийлар кичкина болаларга балоғатга етганларида керак бўладиган илмларни ўргатишлари лозимдир”, дейишган.
Тарбиянинг учинчи қисми болага жисмоний тарбия беришдир. Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсишини таъминлаш борасида ота-оналарни фарзандларини бадантарбия билан шуғуллантиришга тарғиб қилганлар16. Демак, динимизда болаларни одоб, таълим ва тарбияга ўргатиш оила мустаҳкамлигига асос бўлади. Ислом шу маънода ота-оналарни ўз фарзандларига соғлом тарбия беришга рағбатлантиради.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мустаҳкам маънавий иммунитетли, ўзининг фикрларини равон айта оладиган, юқори марраларга эришувчан авлодни тарбиялаш учун ота-она, оила муҳити жуда катта аҳамият касб этади. Ҳеч кимга сир эмас, инсоннинг қалби ва онгини эгаллаш, айниқса, ёшларнинг маънавий дунёсини заҳарлашга қаратилган турли хавф-хатарлар ҳам кучайиб бораётган бугунги кунда ўзининг кимлигини, қандай бебаҳо мерос ворислари эканини теран англаб, она юртга муҳаббат ва садоқат ҳисси билан яшайдиган, имон-эътиқоди мустаҳкам ёш авлодгина муқаддас заминимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-қазолардан сақлашга, Ватанимизни ҳар томонлама равнақ топтиришга қодир бўлади.Фарзандларимизга шундай тарбия берайлики, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, она тилига, миллати, динига ва анъналарига содиқ бўлиб камол топишсин.

1.2. Оила ва оилада баркамол авлод маънавиятини шакллантиришнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари
Мустақил Ўзбекистонимизда оила масаласи давлат сиёсати даражасида ҳимояга оилинган муҳим ижтимоий институт саналади. Чунки, биринчидан Ўзбекистон аҳолисининг деярли ярми – мактабгача ва мактаб ёшидаги болалардир. Иккинчидан, соғлом авлодларни вояга етказиш – келажагимиз гаровидир. Ўзбекистон ҳукумати ва Ўзбекистон Президенти оила масаласига доимо диққат-эътибор ажратиб келмоқда. Мустақиллик йилларида “Соғлом авлод учун” орденининг таъсис этилиши, махсус Республика болалар жамғармасининг бунёд этилиши, Оила институтининг мустаҳкамланишига қаратилган бир қатор ислоҳотлар жамиятимизда оиланинг нуфузини оширишда, оилада фарзандлар тарбиясини янада кучайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, йилларга ном берилишида ҳам оила, соғлом фарзандлар тарбиясига эътибор, йиллар номларидан келиб чиқиб қабул қилинган ижтимоий Давлат дастурлари ва уларда белигиланган вазифаларнинг барчаси Республикамизда оиланинг қадр-қиммати ва нуфузини оширишга хизмат қилиб келмоқда. Мамлакатимизда 1998 йил – Оила йили, 1999 йил – Аёллар йили, 2000 йил – Соғлом авлод йили, 2001 йил – Оналар ва болалар йили, 2012 йил – Мустаҳкам оила йили, 2013 йил – Обод турмуш йили, 2014 йил – Соғлом бола йили ва 2016 йилнинг Соғлом она ва бола йили деб эълон қилиниши, аввало оилага ва аёлларимизга бўлган эътибор, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, қурилажак оилаларга замин яратиш, жамиятимизнинг асосий бўғини бўлган оила институтини янада ривожлантириш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънан етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини оширишга қаратилган.
Юртимизда оила мустаҳкамлиги, оила аъзоларининг ўзаро муносабати, оиланинг давлат ва жаммият олиддаги бурчи ва масъулияти, оиланинг иллий қадриятимиз сифатидаги нуфузи бир қатор нормати ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боби оилага бағишланган. Конституциямизнинг 63-моддасида шундай “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”17. Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиши ва тарбиялаши ҳамда вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилиши мажурийлиги каби умуминсоний қадриятлар Конституциямизда ўзининг муносиб ифодасини топган.
Халқимиз янги оила барпо бўлар экан, уни икки ёшга, яъни янги эр-хотинларга ташлаб қўймайди. Янги оилага ота – оналар, қариндошлар, маҳалла, жойлардаги хотин-қизлар кўмиталари, “Оила” илмий-амалий маркази, шунингдек мутасадди ташкилотлар ҳам эътибор қаратади.
Давлат оиланинг мустаҳкам ва фаровонлиги, одамларнинг унда тинчлик, хотиржамликда яшашларидан хамиша манфаатдор эканлиги сабабли хам муайян қонунлар ва юридик тизимни ушлаб турадики, улар орқали нафакат никохнинг ўзи, балки ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни хам мувофиклаштириб боради. Ўзбекистонда ёш оилаларга кўрсатилаётган мурувватлар, бола туғилиши ва катта бўлиши учун суюнчи пули, нафақаларнинг белгиланиши, оналик ва болаликнинг ижтимоий мухофаза қилинаётганлиги, ота ёки она фарзанд олдида ўз бурчини бажармаган тақдирда моддий, маънавий, хатто, жиноий санкциялар орқали жазоланиши ушбу ноёб масканни мустахкамлаш, у орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни кейинги авлодлар учун сақлаш вазифасини бардавом этишдан иборатдир.
Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ оилага катта эътибор қаратилди. Мамлакатимизда 1998 йил “Оила йили” деб эълон қилинди. Шу йили мамлакатимизда қурилаётган инсонпарвар демократик давлат вазифаларини бажаришга, умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида оилаларнинг барқарорлигини таъминлаш тизимини барпо этишга қаратилган нормаларни ўзида акс эттирган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси қабул қилинди. Оила йилида "Оила кодексининг" қабул қилинганлиги мухим бир ҳодиса бўлди. Аслида бу хужжат "Оила" сўзининг "Никох" сўзига нисбатан кенгрок маъно англатиши ҳисобга олиниб, амалда қўлланиб келинган "Оила ва никох"кодексини янгилаш, тўлдириш ва мукаммаллаштириш асосида тартиб берилиб, Олий мажлиснинг X сесиясида биринчи ўқишда тасдиқланиб, умумхалқ мухокамасига ҳавола этилган эди. Ниҳоят Олий мажлиснинг ХI сессиясида тушган таклифларга асосан таҳрир этилиб, иккинчи ўқишда қабул қилинди. Албатта, бу кодекс аввалгисидан ҳам хажм, ҳам мазмун жиҳатдан бир мунча фарқ қилади ва қатор афзалликларга эга. Айтайлик, "оила ва никох" кодекси 275-моддани ўз ичига олган олти бўлимдан иборат бўлса, "Оила" одекси 238-моддадан тартиб топган саккиз бўлимдан иборат.
"Умумий қоидалар" деб аталувчи бўлимнинг саккиз моддаси "оилавий муносабатларда маҳаллий урф-одат ва анъаналарининг қўлланиши" хақида бўлиб, жумладан, бу масала шундай ифодаланган: "Қонун хужжатларида оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари тамойилларига зид бўлмаган махаллий урф – одат ва анъаналар қўлланилади". Бунда ўзбек халқида келин - куёвга эскича никоҳ ўкитиш, шунингдек Республикамизда яшовчи бошқа халқлар, жумладан, русларда черковда никоҳ ўкитиш, туркларда эса никоҳ туйидан кейин хурмат белгиси сифатида келин куёвни маълум муддат давомида оила аъзолари билан гаплашмай юришлари сингари анъанавий удумлар кўзда тутилган. Иккинчи бўлим никоҳ масалаларига бағишланган бўлиб, никоҳни тузиштартиби ва шартлари, эр - хотирнинг шахсий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари,мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Мол-мулкнинг шартномавий тартиби,никоҳнинг тугатилиши ва унинг ҳуқуқий эмаслиги ҳолатларини акс эттиради.Учинчи бўлимда қон - қариндошлик ва болаларнинг насл-насабини белгилаш, туртинчи бўлимда ота-она ҳамда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Констутициямизнинг 64-65 моддалари мантикида келиб чиккан ҳолда қонунлаштирилган.
Шунингдек, унда қариндошлик тушунчасига ҳам алоҳида тўхталиб, инсонларнинг бир-бирига яқинлари тўла ва тўла бўлмаган қариндошлик тарзида намоён бўлиши асослар берилганки, бу ўз навбатида, мерос масаласини, шунингдек, кондош ва ўгай ака-ука хамда опа-сингиллар муносабатларини тартибга солишда жиддий аҳамиятга эга. Бешинчи бўлимда оила аъзоларининг ва бошқа шахсларнинг алимент хусусидаги мажбуриятлари, олтинчи бўлимда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шартлари кўрсатиб ўтилган.
Шуни қайд этиш керакки, Оила кодексининг асосий вазифалари оила мустахкамлиги, оилани ўзаро хурмат ва ҳамжиҳатлик асосларида ташкил қилиш. Оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширилиши, суд оркали ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилгандир. Шунинг учун хам Кодекс лойиҳасининг салмоқли қисми никоҳ мунособатларидан келиб чиққан масалаларини тартибга солишга бағишланган. Уларда никоҳ тузиш тартиби ва шартлари, оиладаги мулкий ва номулкий ҳуқуқлар хамда мажбуриятлар никоҳнинг бекор қилиниши, унинг хақиқий эмас деб топилиши билан боғлик қоидалар ўз ифодасини топган. Кодекс лойиҳааси Ўзбекистон Конституциясининг оилага бағишланган махсус бобига асосланган ҳолда ишлаб чиқилди. Жумладан, оила давлат ва жамиятнинг муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги конституциявий принцип лойиҳаанинг тўртинч моддасида ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64,65,66, моддаларида ота-она ва фарзандларнинг ҳуқуқ ва бурчлари белгиланган. Конституцияда қайд этилганидек, оила давлат муҳофазасида эканлигибелгилаб қўйилган. Оила ҳаётнинг барча жабхаларида мавжуд бўлади ва жамиятга ўз таъсирини кўрсатади. Маълумки хар бир ўзбек оиласида фарзанд дунёга келган кундан
бошлаб унинг тарбияси ва камолотига аҳамият берилади. Жумладан, Оила кодекссининг 71-моддасида ота-она ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тенглиги, 73-моддада ота-нанинг болаларга таълим-тарбия беришга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган. Айнан манашу моддада ота-онанинг фарзанд тарбиясига масаъулиги алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан ушбу моддада қуйидаги қоидалар келтирилган: “Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялашлари шарт. Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий маънавий ва ақлий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота – она ўз болаларини тарбиялашда бошқа шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга. Ота – она болаларининг қонун-ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт18.
Оила кодексининг 74-моддада болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш бўйича ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, 79-81-моддаларидан ота-оналик ҳуқуқидан махрум қилишва унинг окибатлари ўз аксини топган. Ота-онанинг болалар тарбияси вамаънавий камолоти учун жавобгарлиги қонун йўли билан мустаҳкамланган. Болаларни ўстириб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий онггини шакллантириш жиддий ва ҳаддан ташқари масъулиятли ишдир. Буларнинг барчаси оила зиммасига жуда катта масъулият юклайди. Оилада ота-она қонунга ҳурмат билан муносабатда бўлса, болалар тарбиясида уларнинг шунга амал қилишларини ўргатсалар, уларнинг онггига сингдирсалар, улар шубхасиз Республикамизда кучли фуқаролик жамияти қурилишига ўз ҳиссаларини қўшган бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралда қабул қилган қарори билан Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар кўмитаси ҳузурида Республика “Оила” илмий-амалий маркази ташкил қилинди. Бундан асосий мақсад жамият тараққиётида маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни муҳим эканлигини ҳисобга олиб, оилага тааллуқли бой ва сермазмун миллий анъаналарни авайлаб асраш, уларни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш муаммоларини илмий ўрганишни ва фуқароларга бу масалаларда амалий ёрдам беришни мувофиқлаштиришдан иборат.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва бошқа қатор масалаларда Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар асосида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги- “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони19 Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятида туб бурилиш ясади десак, муболаға бўлмайди. Чунки бу Фармон Хотин-қизлар қўмиталари ва хотин-қизлар ҳамда оилалар манфаатларини ҳимояловчи муҳим ҳуқуқий асослардан бирига айланди. Фармонда белгиланган асосий вазифалардан бири – оғир турмуш шароитида яшаётган, айниқса ногиронлиги бўлган хотин-қизлар билан ишларни ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимини топиш масалаларидир. Мазкур Фармон Хотин-қизлар қўмитаси тизими фаолиятида муҳим бурилиш ясади. Фармон қабул қилингандан буён ўтган давр мобайнида барча йўналишлар каби оғир вазиятдаги, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни уй-жой ва бандлик масалаларидаги муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдамлар ташкил этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Шаҳар миқёсида жами 4.821 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қиз аниқланиб, улардан 1.614 нафар ногиронлиги бўлган аёл, 2.798 нафари уй-жойга муҳтож бўлган аёлни ташкил этди. 2018 йил давомида Тошкент шаҳрида шу тоифадаги 485 та оила уй-жойга эга бўлди. Уй-жой билан таъминланган 485 та оиладан: 297 таси ногиронлиги бўлган; 105 таси оғир турмуш шароитидаги; 83 таси Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисидир. Оғир турмуш шароитидаги оилалардан 2.887 тасига 2,5 млрд.дан. ортиқ моддий ёрдам, 2.114 нафарига тиббий ёрдам, 978 нафарининг бандлигини таъминлаш масалаларида амалий ёрдам берилди20. Муҳтарам Президентимиз топшириқларига асосан, республика Ишчи гуруҳи билан биргаликда жорий йил сентябрь-октябрь ойлари давомида Олмазор, Учтепа туманидаги маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, оғир турмуш шароитидаги фуқароларга 850 млн.сўмдан ортиқ моддий ёрдам берилди. Юртимизда оилаларга берилаётган эътибор давлатимизнинг янада қудратли ва кучли бўлишидан далолат беради. Шу сабабдан оилаларнинг моддий ҳолатини яхшилашга алоҳда эътибор қаратилмоқда. Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналишлари Ижтимоий соҳани ривожланиришнинг устувор йўналишлари”21 деб номланиб бунда аҳолининг ижтимоий ҳаётини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2018 йил 27 июнь ( ПҚ-3808-сон) қарори оила институтини мустаҳкамлаш ва оиланинг фарзандлар тарбиясидаги масъулиятини ошириш бўйича ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи муҳим норматив ҳужжат бўлиб ҳисобланади22.
Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси 6 та бўлимдан иборат бўлиб, концепциянинг 6 чи бўлими “Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш” га бағишланганлиги билан диққатга сазовордир. Унда оилада ўқувчи ёшлар, фарзандларнинг маънавий камолоти билан боғлиқ бир қатор вазифалар ўз ифодасини топган:
1. Ёш авлодда маънавий-ахлоқий, одоб қадриятларни ва ота-онага ҳамда катта ёшдаги инсонларга ҳурматни шакллантириш, оиланинг тарбиявий ва маданий-илмий салоҳиятини ошириш.
2. Оиланинг бирдамлигини мустаҳкамлашга, оилада авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани сақлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган оилавий анъаналарни ривожлантириш.
3. Ота-оналари ёки васийлари фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган вояга етмаган болаларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, руҳий қўллаб-қувватлаш тизим ва механизмлари самарадорлигини ошириш.
4. Оилаларда ички оилавий ва шахсий муносабатларни, хусусан ота-она ва фарзандлар, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, оилада можароли ва оғир турмуш шароитини амалий ҳал қилиш механизмларини жорий этиш.
5. Оилавий нотинчлик, болаларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлиги, шунингдек, болалар орасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга доир самарали механизмларни жорий қилиш.
6. Ўсмирлар, ёшлар, ёш ота-оналар билан уларнинг билим даражасини ошириш ва ибратли ота-оналик кўникмаларини шакллантириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш. Мазкур вазифаларни амалга ошириш ўз навбатида оилаларда фарзандларнинг, ўқувчи ёшларнинг маънавий, руҳий ва жисмоний камолотига самарали таъсир кўрсатади.
Оила муносабатлари ҳамда ёшлар тарбияси борасида қабул қилинган норматив ҳужжатлардан яна бири бу - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 18 февралдаги (ПФ-5938) фармонидир23. Ушбу фармон асосида бир қатор тадбирлар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий Курс ишининг маркази ҳамда «Маҳалла» ўқув-услубий ва илмий-Курс ишининг маркази негизида «Маҳалла ва оила» илмий-Курс ишининг институти ташкил этиш ва уни Вазирлик тузилмасига ўтказиш. Оилалар билан боғлиқ бўлган, оилада маънавий-ахлоқий тарбияни янада кучайтириш борасидаги тадбирлардан қуйидагилар алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, «Маънавият оиладан бошланади»мавзусида маърифат ойлигини ташкил этиш. Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида «Ибратли оила» танловини ўтказиш.15 май — Халқаро оила кунини «Оила муқаддас» шиори остида кенг нишонлашни ташкил этиш ва ўтказиш шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5938-сон Фармонига мувофиқ 2020 йил 18 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги”ни ташкил этиш тўғрисидаги Қарори (ПҚ—4602-сонҒ) мамлакатимизда оила институтининг нуфузини ортишидаги яна бир муҳим қадам, десак муболаға бўлмайди.
2020 йил 8-март Халқаро-хотин қизлар байрами муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табригида ҳам аёллар бахтли бўлса оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса жамият ҳам бахтли бўлади деб алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ғарб мамлакатларида бўлаётган нохушликларга сабаб, шу мамлакатнинг маънавий таназзулга учрагани, миллий қадриятларига эътиборсизликлари, энг ачинарлиси, оилага муносабатнинг издан чиққанидир. Энг аввало, оилада соғлом маънавий муҳит, оила аъзоларида ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларимизни сақлаб қолиш, ёшларимиз онгига соғлом турмуш тарзини сингдириш асосий вазифамиз бўлиб қолиши лозим.
Оила-жамият асоси, улкан ижтимоий куч ҳисобланади. Унда аждодларимиз мероси, бугунимизнинг ойдин саҳифалари, эртанги кунимиз умиди бор. Биз шу оилада келажагимиз эгалари, миллатимиз ворисларини тарбия қиламиз. Бу маддас даргоҳда кечагина бешикни тебратиб, бағримизга босиб, овутганларимиз – фарзандларимиз ўсмоқда. Она Ўзбекистонимизда ҳам оила ҳамиша муқаддас саналган. Оилани қўллаб қуватлаш ва бола манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилган конституциявий нормалар қатор қонун ва қонун ости ҳужжатларида ўз аксини топган. Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган қонунлар билан бир қатор қонун ости ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар жумласига, “Аёллар ва ўсиб келаётган авлоднинг саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2002 йил 25 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг32-сон Қарори24 қарори оилага берилаётган эътибордан даракдир. Фаровон турмуш ва аҳил оиладан эса бевосита, соғлом фарзанд дунёга келади. Давлатимиз томонидан, 2014 йил “Соғлом бола йили”25 деб ном берилиши ҳамда давлат дастурининг қабул қилиниши, фарзандларимизнинг соғлиғи, уларнинг келажаги ҳақида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодасидир.
Фарзандлари соғлом юртнинг эртаси улуғ, мақсади равон бўлади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқларида фарзанднинг соғлом ва баркамол бўлишида оиланинг ўрни нақадар беқиёс эканлигини кўрсатиб, “Соғлом боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб ўсиб-улғайиши кўпгина талаб ва омилларга боғлиқ эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Лекин улар орасида шундай ўта муҳим, ҳал қилувчи мезонлар борки, бу ҳақда алоҳида тўхталишни ўринли, деб биламан. Биз оилани ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган, келажак насллар тақдирига кучли таъсир кўрсатадиган тарбия маскани сифатида қабул қиламиз. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр-оқибат, ўз Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олижаноб фазилатлар айнан оила муҳитида шаклланади. Шунинг учун хам оилани баркамол, соғлом авлодни вояга етказишдаги аҳамияти беқиёсдир”, деб таькидлаб ўтадилар. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзининг нутқ ва маърузаларида “... жамиятимизда тинчлик ва хамжиҳатликни мутахкамлаш бўйича олиб бораётган ишларимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, хаётда ўзини оқламаган мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигига асосланган жтимоий тизимсамарасини оширишда фаол иштирок этиб, барчага ўрнак ва намуна бўласизлар”26, деб таъкидлайдилар ўқитувчиларга.
Оиланинг асосий вазифаси хам жамиятга фидойи комил инсонларни етиштириб беришдан иборат. Зеро, соғлом бола бу соғлом оиланинг мевасидир. Соғлом инсон деганда, фақат жисмоний сиҳат-саломатликни эмас, балки ўзбек халқига хос шарқона одоб-ахлоқ, миллий ғоя ва бағрикенглик, инсонпарварлик каби эзгу ҳис-туйғулар руҳида камол топган маънан етук инсонни тушунишимиз мумкин. Зеро, маьнавий соғлом инсонлар аввало юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва халқнинг эртанги куни учун қайғура оладилар. Бевосита оиладаги соғлом муҳит, соғлом мафкура, маьнавий соғлом инсоннинг таянч манбаидир дея оламиз.


Download 298 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish