Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 298 Kb.
bet3/9
Sana25.02.2022
Hajmi298 Kb.
#269556
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маънавиятшунослик

Курс ишининг илмий янгилиги:

  • Оила, оилавий муносабатлар ва фарзанд тарбиясининг тарихий, илмий-фалсафий негизларини очиб берилди;

  • урф-одат, анъана ва маросимлар асосида оилада ўқувчи ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг усуллари кўрсатиб берилди;

  • халқ байрамларини нишонлаш орқали ўқувчи ёшларни маънавий камол топтириш усуллари ишлаб чиқилди;

  • оилада ўқувчи ёшлар маънавиятини шакллантиришда Беш ташаббус тамойилидан самарали фойдаланиш усуллари ва тавсиялари ишлаб чиқилди.

Курс ишинингда қўлланилган методиканинг тавсифи: Курс ишинингда тарихийлик, мантиқийлик, анализ, синтез, комплекс ва тизимли ёндашув, қиёсий-типологик ва компонент таҳлил, объективлик, таҳлилий хулоса каби методлардан фойдаланилди.
Курс ишининг натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Курс ишинингнинг назарий аҳамияти шундаки, унда баён этилган умумий фикрлар, хулосалар Оила маънавияти, диншунослик, миллий ғоя, ижтимоий фалсафа, педагогика каби фанларнинг тегишли мавзуларни назарий бойитишда илмий қийматга эга.
Унинг амалий аҳамияти эса, Курс ишининг натижаларидан оилада ўқувчи ёшлар маънавиятини шакллантиришда таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва ҳамда турли тоифа ва даражадаги ўқув юртларида ёрдамчи ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Иш тузилмасининг тавсифи. Курс иши “Кириш”, тўрт параграфни ўз ичига олган икки боб, “Хулоса”, “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати”дан иборат бўлиб, умумий ҳажми ___ бет.


I БОБ ОИЛАДА ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
1.1 Ислом дини манбаларида оила ва ёшлар тарбияси
Ислом дний таълимотида оила муқаддас тушунча сифатида эътироф этилади. Оила қуришнинг шаръий никоҳ орқали амалга оширилиши асосий шартлардан бири бўлиб, никоҳланувчилар – ота-она розилиги, ўз розилиги, соғломлиги, севги, масъулият, жавобгарлик, ор-номус ва виждонлилик сифатларига эга бўлишлари лозим. Масалан, оила қуришнинг ислом асосларига Қуръоннинг «Нисо», «Талоқ» ва бошқа суралари бағишланган. «Нисо» сурасида оила қуриш шарти қатъий никоҳ асосида таъкидланиб, шундай дейилади: «Эй имон келтирганлар! Сизларга хотинларни мажбурий равишда мерос қилиб олиш ҳалол эмасдир»4. Яна никоҳнинг машруъ бўлиши5, шаръий никоҳнинг талаб ва қоидалари6 бошқа оятларда никоҳ ман этилган аёллар7, опа-сингилларнинг бир никоҳда жамланмаслиги8 ва бошқа жиҳатлари ўз ифодасини топган. Ислом манбаларида оила муносабатларининг шакллантирилиши ҳақидаги илмий-назарий қарашлар ўз ифодасини топган. Бу ёндашувларда оила кичик ижтимоий институт сифатида қаралиб, тарбия (шу жумладан, никоҳ олди тарбия), ўзаро мулоқот, бир-бирини тушуниш, фарзандларнинг ижтимоийлашувига эришиш асос қилиб олинади.
Ўзбекистонда истиқлол йиллари оилавий муносабатларни бойитишда миллий ва исломий қадриятлардан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Миллий ва исломий қадрият шакллари ўз мазмун-моҳияти билан ижтимоий ҳаётнинг талаб ва эҳтиёжлари таъсирида такомиллашади, баъзи жиҳатлари бойиб боради. Шу маънода, миллий ва диний қадриятларнинг оила маданиятидаги мавқеида умуминсоний қадриятларга боғланиб кетиши номоён бўлади. Зеро, олимлар фикрича, оламда «қадрият», «умуминсоний қадрият» номи билан аталадиган конкрет объект бўлмайди. Аммо ҳар бир қадриятни ижтимоий ҳодиса деб қарасак, у конкрет ном билан аталади. Шу маънода «Умуминсоний қадрият жамият ва одамзод насли учун энг қадрли ва умумижтимоий аҳамиятга эга бўлган нарсалар, ҳодисалар, сифат, фаолият ва бошқаларнинг исми ёки номини эмас, балки уларнинг ижтимоий қадрини ифодалаш учун ишлатиладиган фалсафий-аксиологик тушунчадир»9.
Фарзанд–инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар “жаннат райҳонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. У одобли, яхши фазилатлар соҳиби,итоаткор ва қобилбўлганда ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Фарзандларини ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. Ўсиб келаётган авлод айнан оилада маънавий-ахлоқий тарбия олади, маъсулиятли бўлишни ва лоқайд бўлмасликни ўрганади10. Тарбия ҳақида Имом Ғаззолийнинг“Иҳё улумид-дин” китобида бундай дейилади: “Бола ота-она қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва расмлардан пок, нима нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади. Агар яхшилликка ундалса ва ўргатилса унинг устида ўтаверади, дунё ва охиратда саодатли бўлади, ота-онаси ҳамда одоб, таълим-тарбия берганлар барчаси савобига шерик бўлишади.Агар ёмонликка ундалса ва ҳайвон каби бўш қўйилса, ёмонликка учрайди, ҳалок бўлади ва унга қараб турган киши зиммасига гуноҳкорлик тушади”11.
Қуръони каримда ҳам, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида ҳам одоб-ахлоқ масаласига алоҳида эътибор берилган. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай оят бор: Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро,37). Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламбир ҳадисларида: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”, – деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти). Ҳуснихулқ инсондаги барча фазилатларнинг энг олий ва афзалидир. Чунки ҳуснихулқ эгасидан доимо яхшилик кутилади: ўзига, оиласига, жамиятга, балки бутун атроф-муҳитга ундан фақат манфаат етади. Фарзандларга чиройли одоб-ахлоқ ва илмни ўргатиш нафл ибодатдан кўра афзал ва савоблироқдир. Яхши фарзанднинг садақаи жорияси, савобли ишлари ота-онасининг қабрини пур нур, руҳи покларини шод ва масрур қилади. Яхши хулқ-одоб белгилари ўн хил бўлади: Биринчиси-хайрли ишларда одамлар билан зиддиятга бормаслик. Иккинчиси- ҳис-туйғу ва эҳтиросларга берилмаслик. Учинчиси-ўзгаларнинг камчиликларини қидирмаслик. Тўртинчиси-бировларнинг бахтсизлигига ҳамдард бўлиб, уни тўғри тушуниш. Бешинчиси-агар айбдор ўз айбига иқрор бўлса, уни авф этиш. Олтинчиси-муҳтожларга ёрдам кўрсатиш. Еттинчиси -кишилар тўғрисида ғамхўрлик қилиш. Саккизинчиси-ўз нуқсонларини кўра билиш. Тўққизинчиси-одоб-ахлоқли бўлиш. Ўнинчиси-хушмуомала бўлиш. Сарвари олам шундай марҳамат қилганлар: “Бамисоли сирка асални бузганидек, бадфеъллик ва ахлоқсизлик ҳам кишининг қилаётган амалларини бузади”, (Имом Ҳоким ривояти).
Ислом дини таълимотига кўра, фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъмат саналиши билан бирга у ота-онага топширилган масъулияти жуда катта омонат ҳамдир. Уни ақлан ва жисмонан соғлом ҳолда парвариш қилиш, одоб-ахлоқ ва Исломга доир бошланғич маълумотларни ўргатиб бориш ҳар бир ота-онанинг вазифаларига киради. Оиладаги соғлом муҳит ва тўғри тарбия фарзанднинг кейинги оладиган билим ва касб-ҳунарлари учун асос ва пойдевор ҳисобланади. Фарзандларимизнинг мактаб ва ўқув юртларида яхши ўқиб, турли касб ҳунарларни тўла эгаллашга тайёрлаш ҳам ўзимизга боғлиқ. Уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйилса, кимлар билан ўртоқлашяпти, қайси кўчада юрибди, нималарга қизиқиш пайдо қиляпти деб қизиқмасак, бунинг оқибати яхши бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-оналарга мурожаат қилиб: “Ей, имон келтирганлар! Ўзларингиз ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз…”, дейди. Дўзахдан сақланиш учун эса, дўзахга тушадиган ишлардан узоқ бўлиш, жаннатга дохил қиладиган солиҳ амаллар билан шуғулланиш даркор бўлади. Бу ояти карима билан Ҳақ таоло бизга хитоб қилиб, фақат ўзимизни ўйламасликка, балки бизга омонатга берилган фарзандларимизнинг тарбияси билан ҳам қаттиқ шуғулланиб, уларни ахлоқсиз, итоатсиз, бебош бўлиб ўсиб, охир оқибат дўзахийлардан бўлиб қолмасликлари учун доимо ҳаракатда бўлишимиз кераклигини уқтирмоқда.
Муқаддас динимиз кўрсатмалари бўйича, мўмин-мусулмонлар, имон-эътиқодли, инсонпарвар ва меҳнатсевар бўлишлари керак. Лекин оят ва ҳадисларда илм-маърифат билан шуғулланиш ибодатдан улуғ экани тўғрисида ҳам етарли далиллар бор. Ўзбек миллатининг ҳам бола тарбиясига оид муҳим қарашлари мавжуд. Бола тарбиясида оила муҳитининг ўрни аҳамиятли эканлиги инобатга олинган ҳолда боланинг камол тарбия топиши ушбу маскандан бошланади. Оилада фарзанд тарбиясиота-онанинг қаттиққўллиги, онанинг меҳрибонлиги ҳал қилувчи омиллардандир. Оиладаги умумий соғлом иқлим меҳр – муҳаббат, оқибат, ўзаро ҳурмат, тинч – тотувлик, ота – онанинг билим савияси, иймон – эътиқодлилиги, моддий ва маънавий бойликка муносабати ва шу каби кўплаб нарсаларга боғлиқ. Бежизга ота – боболаримиз “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб айтишмаган.
Шарқ алломалари ўз асарларида фарзандларга тарбия ва таълим бериш, уни маърифату маданиятга етаклаш муаммоларига эътибор берилган. Уларнинг ёшларни ҳалол меҳнат билан ҳаёт кечиришга ундайдиган, холис ва эзгу ишлар билан эл – юртга наф етказадиган, тириклик мазмунини теран англаб, тўғри хулоса чиқарадиган инсонлар бўлишига ундовчи ҳаётий қарашлари, ҳикматларнинг аҳамияти беқиёсдир. Маҳмуд Замаҳшарий: “Инсонниг асл отаси – бу унинг адаби. Балки адаб бебош фарзанд учун отадан ҳам яхши тарбиячидир”, деб таъкидлайди. Фарзандларни эътиқодли, билимли, ўз юрти тарихи ва миллий қадриятлари ҳамда буюк аждодлар қолдирган илмий ва маънавий меросни асрашга ўргатиш оиладан, ота-она ўгитларидан бошланади.бу борада алломаларимиз мероси бугун ҳам маънавиятимизни бойитишга, баркамол авлодни тарбиялашдек оилй мақсадга эришишга хизмат қилади. Шу ўринда шуни қайд этиб ўтиш лозимки, ўтган барча пайғамбарлар, шу жумладан бизнинг жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламҳам ўз умматларига фақат диний таълим бериш учун юборилмаганлар, балки дунёвий ишларга, турмуш тарзи, тирикчилик, тижоратдан тортиб деҳқончиликкача, уй-рўзғор ишидан тортиб, спорт ишларигача тегишли кўрсатмаларни бериб кетганлар. Демак, биз ўз фарзандларимизни ёшлик чоғларидан бошлаб одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаш билан бирга илму фаннинг барча қирралариниегаллашга қизиқтириб боришимиз даркор экан. Мактабда берилаётган дарсларни пухта ўзлаштиришга алоҳида эътиборни жалб қилишга, бошқа ишларга, беҳуда ўйинларга вақтни бекор сарфламасликка ўргатиб бориш ҳар бир ота-она ва устозларнинг масъулиятли бурчларидан эканини чуқур англаб, унга амал қилишимиз лозимлиги маълум бўлади.
Мамлакатимиз ёшлари улкан ижодий, ақл-заковатли, ижтимоий-сиёсий салоҳиятга эга. Ана шу куч ва салоҳиятни юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги сари сафарбар этиш энгмуҳим вазифалардан биридир. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик қадрини, миллий ва диний қадриятларимизни бемалол, ҳотиржамлик билан тиклаб, ривожлантиришга, Ислом арконларини баркамол адо этишимизга яратилган имкониятларни улуғ неъмат эканини англаган ҳолда Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизнинг илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари учун қўлимиздан келганича ёрдам кўрсатиш бизнинг асосий мақсадларимиздан бўлиши лозим.
Оилада ўқувчи ёшлар маънавиятини шаклантиришдан мақсад – болани ёшлигиданоқ одамлар билан яхши муомала қилиш одобига ўргатиб, маънавий баркамол этиб вояга етказишдир. Бу тарбия ҳам муборак Ислом ақидаси ва чуқур имон туйғусидан озиқланади. Бундай тарбия кўрган бола жамиятда гўзал муомаласи, одоби, ақли билан ажралиб туради. Шубҳасиз, бола тарбияси ота-она, мураббийлар учун муҳим масъулият ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳар қандай тарбия имон, хулқ ва нафс тарбиясининг умумий маҳсулидир. Ижтимоий назорат ва тўғри сиёсат таъсирида тарбия топган бола ўз бурчларини бажариб, одоб қоидаларига риоя қилади. Тажрибадан маълум, жамият соғлом, кучли ва мустаҳкам бўлиши учун унинг ҳар бир аъзоси ҳар томонлама соғлом бўлиши зарур. Бу ўринда Ислом таълимотининг ижтимоий ва ахлоқий тарбиядаги беқиёс ўрнини алоҳида таъкидлаш муҳим. Устоз-мураббийлар ижтимоий тарбияда катта масъулият ва ғайрат кўрсатишлари керак. Ижтимоий тарбиянинг амалий услублари нималардан иборат? Бу услуб тўрт ишда кўринади.
1. Фазилатли қалбни тарбиялаш.
2. Бошқалар ҳақига риоя қилиш. Оилада фарзанд тарбияси
3. Умумижтимоий одобларни ўргатиш.
4. Назорат ва ижтимоий танқид.
1. Фазилатли қалбни тарбиялаш. Ислом яхши тарбия қоидаларини катта-кичик, эркак-аёл, ёш ва кекса одамлар қалбида ҳаё, одоб ва эзгулик қоидаларига кўра қоим қилди. Исломий шахсият шу хислатлар билан мукаммал ва тўлиқ бўлади. Эзгу фазилатли қалбни тарбиялашга доир Исломнинг бебаҳо кўрсатма ва тўғри йўриқлари бор. Улар ижтимоий тарбияни етук ва мукаммал қилади. Натижада жамият ўзаро ҳамкорлик, ишончли бирдамлик, юксак одоб ва ўзаро муҳаббатга асосланган ҳолда тараққий топади. Бу йўриқлардан энг олдиндагиси бола қалбида тақво уйғотишдир.
Ислом динининг муқаддас манбалари Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда оила муқаддаслиги, никоҳланишга бўлган кўплаб чақирувлар учрайди. Динимизда оила қуришга Аллоҳ таоло томонидан юборилган пайғамбарларнинг тутган йўли сифатида қаралади. Жумладан, Қуръони каримнинг «Раъд» сураси 38-оятида: “Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга жуфтлар ва зурриётлар берганмиз”12, деб марҳамат қилинади. Ушбу оятнинг тафсирида айтилади: Ислом дини келган вақтда баъзи инсонлар: «Бу қандай пайғамбар бўлдики, овқатланса, оила қурса?» деб Расулуллоҳга (алайҳиссалом) даъволар қилишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани тушириб, Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳам оддий башар фарзанди экани, у ҳам ўзидан олдин келган пайғамбарлар сингари уйланиши, кўпайиши оддий ҳол эканини билдирди. Расулуллоҳдан (алайҳиссалом) ривоят қилинган ҳадисда: «Тўрт нарса пайғамбарларнинг суннатларидандир: ҳаё, хушбўйлик, мисвок тутиш ҳамда никоҳ», дедилар. Оилада ўқувчи ёшидаги фарзанди бор ота-оналар юқоридаги исломий қадриятларга амал қилган ҳолда фарзандларининг маънан камол топтиришга аракат қилсалар жамиятимизда баоркамол авлод тарбиясига муносиб ҳисса қўлган бўлар эдилар. Ислом дини қадриятлари асосида фарзанд тарбиялашда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан нашрга тайёрланган “Бахтиёр оила” китоби ҳам ижобий аҳамиятга ¸ ўйлаймиз. Ушбу асарда Қуръон, Ҳадис каби муқаддас китобларда илгари сурилган маънавий тарбия ҳақидаги ғоялар одда ва тушунарли ҳамда шарҳлари билан ёритилган. Мазкур адабиёт ёш ота-оналарга ҳам фарзанд тарбиясида яхши қўлланма бўлади. Ушбу манбада фарзанд тарбияси ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Тарбия ҳам ота-оналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққидир. Мусулмон уламолари “тарбия”ни бир неча хил таъриф қилганлар. Жумоалан,, имом Бойзовий қуйидагича таърифлайди: “Тарбия бир нарсани аста-секин камолга етказишдир”, Роғиб Асфиҳоний тарбияни қуйидагича таъриф қилади “ Тарбия бир нарсани бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтказа бориб, батамомлик нуқтасига етказишдир. Тарбиянинг маъноларидан бири , инсонни диний, фикрий ва ахлоқий қувватларини уйғунлик ҳамда мувозанат ила ўстиришдир”13 . Ушбу фикрни таҳлил қиладиган бўлсак, тарбиянинг мазмунини маънавий тарбия ташкил этишини кўришимиз мумкин. Демак, фарзандларни камолга етказишда айнан маънавий тарбиянинг усуворлиги ислом динида муҳим ўрин тутади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ислом дини манбалари асосида тафсифланган фарзандлар камолига қаратилган тарбия уч қисмдан иборатдир. Тарбиянинг биринчи қисми болага одоб ўргатишдир. Ота – она болаларига шахсий намуна кўрсатишлари билан бирга, уларга одобларни қунт билан, зерикмасдан ўргатиб боришлари зарур. Чунки ота-онанинг болаларга берадиган нарсалари ичида энг қимматлиси ва зарурийси одобдир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг”, - дедилар”14 .

Download 298 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish