Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимой фанлар факултети



Download 88 Kb.
bet1/9
Sana23.02.2022
Hajmi88 Kb.
#153589
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5274055123197234202


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ
ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МУТАХАССИСЛИГИ
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ


ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАР ДЕВИАНТ ХУЛҚ АТВОРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ.

КУРС ИШИ

Бажарди: Абдуқодирова М.М.

Тошкент–2021
РЕЖА:

Кириш
I-БОБ. ДЕВИАНТ ХУЛҚ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ

    1. Девиант хулқ тушунчаси, типалогияси, вужудга келиш сабаблари

    2. Девиант хулқ-атворнинг пайдо бўлишини ўрганишнинг хориж тажрибаси

II-БОБ ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ДЕВИАНТ ХАТТИ- ҲАРАКАТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

    1. Девиант хулқ-атворнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг объектив-субектив омиллари

    2. Вояга етмаган шахслар девиант хулқ-атворининг психологик – ижтимоий жихатлари

    3. Вояга етмаган шахслар девиант хулқ-атворини олдини олиш шакллари ва усуллари

Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Мамлакатимизда болалар ва ёшларнинг маънавий онги ва мафкуравий иммунитетини шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси"да кўплаб муҳим масалалар қатори ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳам эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшларга, уларнинг тарбиясига аҳамият нечоғлик муҳим масала эканлигининг ёрқин мисолидир.
Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Фарзанд тарбияси ва юриш-туришидан огоҳ бўлмасак, уларни илму-ҳунарга ўргатмасак, кўзи меҳнатда қотмаса, муносиб иш топиб бермасак, уларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш қийин бўлади”1. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида яқинда «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури тасдиқланди ва уни барча туман ва шаҳарларда амалга ошириш бошланди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан бериб борилаётган ахборотлардан хулоса қиладиган бўлсак, бугун ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сарасига – ўғрилик, талончилик, босқинчилик киради. Буларнинг эса тагзаминида мулкий манфаатдорлик ётади. Мулкий муаммоларни – бировларнинг бурнини қонатиш ҳисобига ҳал этишга интилиш эса кишининг маънавий қашшоқлигини англатади. Бекорга юқорида қайд этиб ўтилган Ҳаракатлар стратегиясида ёшларнинг маънавиятини ошириш масаласига жиддий эътибор қаратилаётгани йўқ.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг "Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда",2 –деб таъкидлашлари юртимизда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор берилаётганидан далолат. Лекин жамиятимизда ёшлар тарбиясида айрим бўшлиқларнинг вужудга келаётганини, дунёқараши паст, билими заиф, ёш бўлсада, жиноятга қўл урган, гиёҳвандликка мойил, ичкилик ва чекишга ружу қўйган, ўқишга қизиқмайдиган, тарбияси оғир болаларнинг борлиги ташвишли ҳолдир. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик содир этилиши умумжамият тараққиёти учун фожия ҳисобланади. “Балоғатга етмаган болалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда жиноятчиликнинг олдини олишнинг муҳим қирраси ҳисобланади.”1 Ёш авлоднинг тарбияси билан шуғулланадиган педагогик муаммолар орасида вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузишига сабаб бўладиган омил алоҳида ўрин тутади. Ҳар қандай ҳуқуқнинг бузилиши замирида ахлоқий тарбиядаги нуқсон ётади. Инсон ҳеч қачон жиноятчи бўлиб туғилмайди. Шунингдек, бирданига тарбияли ва билимли бўлиб қолмайди. Шунинг учун, доно халқимиз “Қуш уясида кўрганини қилади” дейди. Демак, инсонийликнинг илк хислатлари ота-она берган тарбия орқали шаклланади.
Бу борада Ўзбекистоннинг 1-президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Болаларимизнинг қалбида гўзаллик ва эзгуликка интилишни кучайтириш ва шу асосда жамиятимизнинг маданий савиясини ошириш биз учун устувор вазифалардан бири ҳисобланади”2. Ёш авлодни ўз ҳолига ташлаб қўйиш, уларни тарбиясига бефарқ бўлиш, илми ва маънавияти билан шуғулланмаслик, келажакда уларнинг комил инсон бўлиб етишишига тўсқинлик қилади.
Девиант хулқ-атвор ва унинг оқибатида юзага келган ижтимоий муаммоларни илмий таҳлил қилиш ривожланган Ўзбекистон учун бир қатор сабабларга кўра алоҳида ўрин тутади. Биринчидан, фан техниканинг тез суръатларда ривожланиши, замонавий техналогияларнинг оммалашиши ўсиб келаётган ёшлар онгига қаратилган мафкуравий ҳуружларнинг интернет, ижтимоий тармоқлар, кино филмлар орқали кенг тарқалишига ҳам сезиларли даражада ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бу эса ёшлар онгида турли бўшлиқларнинг пайдо бўлишига, турли хил маданиятларга кўр-кўрона эргашишига олиб келмоқда. Натижада уларнинг хулқига, маънавиятига уз тасъирини кўрсатмоқда.
Иккинчидан, иқтисодий ўзгариш ижтимоий ва мулкий тафовутни келтириб чиқариши, бу жамиятнинг юқори ва қуйи табақаларининг шаклланишига олиб келмоқда бу эса улар ўртасидаги қарама-қаршиликлар расмий эълон қилинган мақсадлар ва уларга эришишнинг институтсионал воситалари ўртасидаги тафовутни келтириб чиқарди. Бу девиант ижтимоийлашишга ва девиантив нормаларни янада кўпайишига олиб келади, чунки кўпинча институтсионал бўлмаган хатти-ҳаракатлар ёрдамида моддий ва ижтимоий фаровонликка эришиш мумкин. Бу ҳолат жамиятнинг оммавий криминаллашишига олиб келади, натижада давлат институтларининг мавжудлигига таҳдид солади.
Учинчидан, асосий хусусиятларидан бири бўлган ижтимоий тузилишнинг ўзгариши табақаланиш пирамидасининг асосини кўпайтириш томон содир бўлади. Ушбу пойдевор жамиятнинг тобора ошиб борадиган ошкор қилинадиган "пастки синфларини" тўлдиради. Бу улкан одамлар қатлами турли хил девиант хатти-ҳаракатлар учун ижтимоий базани англатади. Бу қатламда ёшларнинг кўпайиши юртимиз келажагига бамисоли “Инсон қонига тушган хавфли вирус” сингари таъсир кўрсатади.
Тўртинчидан, вояга етмаганлар орасида девиант хатти-ҳаракатларнинг олди олинмаслиги давлат ҳокимиятининг заифлашиши, ривожланиш йўналишларининг йўқолиши билан боғлиқ бўлиб, ижтимоий назорат ва давлатнинг ижтимоий сиёсати институтларининг мутлақ ёки жуда паст самарадорликда ишлашига олиб келади. Натижада, жамиятда турли хил девиант хатти-ҳаракатларнинг тарқалиши кескинлашади, ижтимоий муаммоларнинг ўзига хос хусусиятларига эга бўлиши учун қулай имкониятлар яратади ва давлат муайян ички ижтимоий муаммоларни доирасида қолади.
Ушбу муаммоларнинг долзарблигидан келиб чиқиб, диссертатсия ишимда девиант хулқ-атворни бартараф этишнинг ижтимоий омилларини ўрганишга асосий этиборимни қаратган ҳолда, кенг қамровда ўрганиб чиқиб, ўз назарий ва амалий тавсияларимни ишлаб чиқишни мақсад қилдим.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish