Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимой фанлар факултети


Вояга етмаган шахслар девиант хулқ-атворини олдини олиш шакллари ва усуллари



Download 88 Kb.
bet7/9
Sana23.02.2022
Hajmi88 Kb.
#153589
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5274055123197234202

2.3 Вояга етмаган шахслар девиант хулқ-атворини олдини олиш шакллари ва усуллари
Ўсмирлик ёшида девиатсия намоён бўлишининг тинимсиз ошиб бориши ижтимоий ишчи олдига бу ўсмирлар билан ишлашнинг янги усуллари, технологияларини излаш ва уларга тадбиқ этиш вазифасини қўяди. Илмий назарий ва амалиётда икки асосий технология-профилактика ва реабилитатсия кенг тарқалган.
Профилактика (лотинча пропҳлактикос – олдини олувчи, сақловчи) – тарбияси қийин ўсмирлар деликвент (ноқонуний) ва девиант (оғувчи) хулқларини юзага келиши, тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўплами1.
Профилактика – ўсмирлар хулқ-атворида ижтимоий нормалардан оғишнинг турли шаклларини келтириб чиқарувчи асосий сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилга ижтимоий, тиббий, ташкилий, тарбиявий ва давлат тадбирларининг мажмуасидир. У асосан болани ўраб турувчи муҳитга боғлиқ бўлади.
Профилактика чора-тадбирларини амалга ошираётганда ижтимоий ишчи қуйидаги қоидаларга суянади:
1. Ижтимоий-маданий нормани ўзлаштириш шахс ижтимоийлашуви жараёнида амалга ошади. +адриятлар, ғоялар ва бошқа рамзий тизимлар мажмуасини ўзлаштирмай инсон жамиятнинг тўла қонли аъзоси сифатида фаолият юрита олмайди.
2. Ижтимоий маданий норманинг мухолифи болаларнинг ижтимоий маданий ва педагогик қаровсизлиги бўлиб, у нафақат бола ривожининг ғайринормал аломати, балки унинг зиммасига аномал ижтимоий ҳолатларни юклатишнинг натижаси сифатида қаралади.
3. Болалар қаровсизлигининг профилактикаси нафақат мавҳум ижтимоий маданий нормадан, балки муайян шароитда яшашга мажбур бўлган боладан келиб чиқиши лозим.
4. Бола реабилитатсияси фаолият субъекти, ижтимоий субъект ва шахс даражасида амалга оширилиши керак.
Ижтимоий ишчининг ўсмирлар билан профилактика ишлари олиб боришига бир нечта ёндашувлар мавжуд:
Информатсион ёндашув-вояга етмаган шахслар уларга давлат ва жамият томонидан ахлоқий нормаларни бажаришга тақдим этилган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан хабардор қилинадилар.
Ижтимоий профилактик ёндашув. Бунда асосий мақсад негатив ҳодисаларни аниқлаш, бартараф этиш ва нейтраллаштиришдир. Бу ёндашувнинг моҳияти давлат, жамият, муайян ижтимоий педагогик муассаса, ижтимоий педагог томонидан девиант хулқ-атворни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий ва тарбиявий чора тадбирларни ўтказишдан иборат.
Тиббий-биологик ёндашувнинг моҳияти эса ижтимоий нормалардан эҳтимолий оғишларни турли руҳий аномалиялар билан азият чекувчи шахсларга нисбатан давлат профилактик характердаги чоралар воситасида олдини олиш ҳисобланади.
Ижтимоий педагогик ёндашув девиант хулқ-атворга эга ўсмирнинг ижобий хислатларини тиклашда намоён бўлади.
Жиноятни олдини олишга қаратилгаан илк профилактика чораларига оилада вояга етмаган болаларнинг хулқ-атворига салбий таъсирларни бартараф этиш киради. Ота-оналар ёки улари ўрнини босувчи шахслар ўзларининг болаларига нисбатан вазифаларини қасддан бажармаган ҳолларда улар жамоат таъсирига ёки маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Ҳуқуқбузарликларнинг, шу жумладан вояга этмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш прокуратура органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ижтимоий ишчининг дезадаптатсия бўлган ўсмирлар билан ишлашининг бошқа бир технологияси уларнинг реабилитатсияси ҳисобланади. Реабилитатсия кенг турдаги вазифалар, элементар кўникмалардан тортиб инсоннинг жамиятда тўлиқ интегратсиялашувигача бўлган масалаларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар тизими сифатида қаралиши мумкин.
Реабилитатсия объектлари қуйидагилар:
1. Ижтимоий ва педагогик қаровсиз болалар.
Таваккал гуруҳидаги болаларнинг кенг тарқалган тоифаси бўлиб, уларнинг қийин тарбияланиши руҳий педагогик сабаблар билан изоҳланади. +аровсизликнинг асосий белгилари деб етакчилик фаолиятидаги камчиликлар, хулқ-атворда четга оғиш, ижтимоий адаптатсия қийинчиликларини айтсак бўлади. Бу болалар ва ўсмирлар фаолиятнинг тўла қонли субъекти бўлмаганликлар учун уларга асосий ёрдамни педагог, психолог ва ота-оналар кўрсатишлари мумкин.
2. Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар, етим болалар, хулқ-атворида четга оғиш бўлган ўсмирлар.
Бу тоифага аввламбор ижтимоий адаптатсияда, ижтимоий ролларни эгаллашда ёрдам кўрсатиш лозим.
Реабилитатсиянинг асосий субъекти ижтимоий ишчи бўлиб, у бир қатор функсияларни бажара олиши, ўсмирлар ва болаларга психологик ёрдам кўрсата олиши лозим. Бу тоифа болалар авваламбор руҳий реабилитатсияга эҳтиёж сезадилар. Унинг субъектлари ота –оналар ва психологлар бўлиб, улар шунингдек педагог ва ижтимоий ишчилар билан ҳамкорликда комплекс реабилитатсияни ҳам ўтказишлари мумкин.
Реабилитатсия асосан қуйидаги кўринишларда олиб борилади:
Руҳий реабилитатсия ўсмирнинг руҳий соҳасига қаратилган бўлиб, унинг мақсади девиант хулқ-атворли бола онгида унинг ҳеч кимга керакмаслиги ҳақидаги тасаввурни енгиб ўтишдир.
Касбий реабилитатсия ўсмирни бирор-бир касбга ўргатиш, у учун енгиллаштирилган шароитли ва қисқартирилган иш кунига эга иш жойларини қидиришдан иборат.
Маиший реабилитатсия ўсмир учун нормал яшаш шароитларини яратишга қаратилади.
Ижтимоий-иқтисодий реабилитатсия деганда эса ўсмир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, унга тегишли бўлган моддий мулклар, тўловлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади.
Ижтимоий-педагогик реабилитатсия – бола ҳаётий фаолиятида муҳим аҳамиятга эга шахсий хислатларни, унинг жамият интегратсиясига ёрдам берувчи фаол ҳаётий позитсиясини шакллантириш, ижобий ролларни, жамиятда юриш-туриш қоидаларини ўзлаштириши, керакли маълумот олишга қаратилган тарбиявий характердаги чора-тадбирлардир.
Девиант хулқ –атворли болаларни реабилитатсия қилиш ёъллари
Болалар ва ўсмирларни ижобий (позитив) ижтимоий марказлар, ташкилотлар (спорт, маданий хордик чиқариш, туристик, театр ва бошқ.)да қатнашишга жалб этиш.
Бундай марказлар кўпинча катта шаҳарларда ташкил этилади. Улар одатда ижтимоий нодавлат ёки тижорат ҳолида бўлади. Уларга ёшлар ўқишдан кейин жалб қилиниб, соғлом қизиқишлар тарғиб этилади. Марказга турли тоифадаги, шу жумладан, феъл-атвори четга оғувчи ёшлар ҳам тортилади. Аммо, тижорат мақсадида ташкил этилган марказларда болалар ва ўсмирларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши тарбиясига мос келадиган тадбирлар ташкил этилиши эҳтимолдан узоқдир.
Ўз-ўзини тарбиялашни, ўзидаги салбий сифатлар ва одатларни тузатиш ва бартараф этиш бўйича мустақил фаолиятини фаоллаштириш, ёш ўсмирга ўзи устида ишлашида ёрдам бериши.
Ёшларни ўз-ўзини тарбиялашларини фаоллаштириш, фақатгина оиланинг иши бўлибгина қолмасдан, балки маҳалланинг, умумтаълим муассасаларининг, ижтимоий педагогларнинг, педагогик корректсияси билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган марказларнинг педагогик жиҳатдан реабилитатсиялаш, қайта тарбиялаш ва тузатиш каби муассасаларнинг ҳам кундалик иши бўлмоғи лозим. Ижтимоий педагогика объекти ўз устида мақсадли равишда ишлашга жалб этиш, ўша шахс тарбияланаётган муассасадаги педагогик муҳитнинг ижобийлигидан дарак беради.
Девиант хулқ-атворли ўсмирларнинг ижтимоий реабилитатсияси реабилитатсион марказ деб номланувчи ихтисослашган муассасаларда амалга оширилади. Бу муассасаларнинг вазифалари:
назоратсизлик, дайдилик профилактикаси;
ота-онаси айби билан ёки экстримал вазият туфайли қийин ҳаётий ҳолатга тушиб қолган болаларга тиббий-психологик ёрдам;
ижобий ижтимоий хулқ-атвор, атрофдагилар билан муомула қилиш кўникмаларини шакллантириш;
ота-онаси қарамоғисиз қолган болаларга нисбатан васийлик функсияларини бажариш;
шахснинг инқирозли руҳий ҳолатларини бартараф этишга ёрдам берувчи руҳий ва педагогик қўллаб-қувватланиш;
оилага қайтиб келишга рухсат;
нормал ривожланиш, таълим олиш имконияти билан таъминлаш;
ишга жойлаштирилишига ғамхўрлик қилишдан иборат.
Бу муассасаларда ижтимоий реабилитатсия уч асосий босқичдан иборат: ташхис қилиш реабилитатсион дастурни яратиш ва амалга ошириш, боланинг реабилитатсиядан кейинги ҳимояси.
Ташхис қилиш вояга етмаган шахсга эмотсионал соҳаси ривожланиши, шахсий хислатлар, ижтимоий роллар, касбий қизиқишларнинг шаклланганлик даражасини аниқлашга қаратилган ижтимоий педагогик тадқиқотлар ўтказишни кўзда тутади.
Хулоса
Хулоса қилиб айтганда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларнинг замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаши, ўз қобилият ва имкониятларини намоён этиши учун кенг шарт-шароитлар яратилаётгани ўз самараларини бермоқда. Ички ишлар идоралари тизимида вояга етмаганлар қаровсизлиги, назоратсизлиги, ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилигига йўл қўймаслик, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида маҳаллий ҳокимликлар, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, таълим муассасалари, “Маҳалла” жамғармаси, “Ёшлар Иттифоқи” ва бошқа давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда зарур ташкилий-амалий тадбирлар амалга оширилаяпти. Вояга етмаганлар, айниқса, тарбияси оғир болалар ўртасида тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва бандлигини таъминлаш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик сезиларли даражада камайган. Қонун асосида болаларни ҳимоя қилишнинг норматив-ҳуқуқий базаси янада такомиллаштирилгани, жумладан, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг, шунингдек, ота-оналарнинг, васийлик ва ҳомийлик органларининг ёш авлод учун масъулиятини оширишга эътибор қаратилгани соҳадаги ишлар самарадорлигини янада оширади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб, вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқбузарлигини олдини олиш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида қуйидаги таклифларни бераман.
- Ўқув ва таълим муассасаларида маҳалла кенг жамоатчилик иштирокида таълим-тарбия жараёнида тегишли чора тадбирларни белгилаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва оила ҳамкорлигини кучайтириб, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигини олдини олиш тизимини такомиллаштириш;
- Ёшларни ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадида ўқув ва таълим муассасаларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига оид қонун ҳужжатлари билан ёшларни кенгроқ таништириш;
- Маҳаллаларда ичкиликбозлик, гиёҳвандликка ружу қўйганлар, оилавий турмушда мунтазам ҳуқуқбузарлик содир этувчилар ва фарзандларининг тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналар билан индивидуал ишлаш;
- Вояга етмаганлар жиноятчилиги асосан 14-17 ёшга тўғри келаётганлигини ҳисобга олиб, маҳалла фаоллари, посбонлар ва ўқитувчиларни айнан шу ёшдаги болалар ва ўсмирлар билан профилактика тадбирларини олиб боришда фаол иштирок этишини таъминлаш;
- Ота-оналар ва оиланинг бошқа катта аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларга нисбатан қўлланилаётган қаттиққўллик, қўпол ва адолатсиз муносабатларга барҳам бериш;
- Маҳалла фаолларининг ҳар бир вояга етмаганлар билан индивидуал ишлашини ва уларнинг оиласидаги ижтимоий-психологик муҳитидан хабардор бўлишини таъминлаш;


Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish