Мавзунинг мақсади: замонавийлашган жамиятда ижтимоий муаммо сифатида ривожланаётган вояга етмаган шахсларда девиант хулқни келиб чиқиш сабабларини ва асосий турларини кўриб чиқиш, шу асосда давлат ва жамият ташкилотларининг профилактика ишлари самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини илмий, ижтимоий жиҳатдан асослашдир.
Мавзунинг вазифалари: Тадқиқот мақсадим қуйидаги вазифаларни бажаришни тақазо этади; - ижтимоий муаммо сифатида вояга етмаганларнинг девиант хатти-ҳаракатларининг моҳиятини ва унинг типологиясини очиб бериш, асосий сабабларни аниқлаш;
- вояга етмаганларнинг худудий, демографик, статистик, ёш ва жинсий ҳусусиятларини ўрганиш;
- вояга етмаганларнинг хулқий оғишларининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш;
- девиант хулқ-атворнинг намоён бўлиш шаклларини аниқлаш ва уларга мазмунли тавсиф бериш;
- ушбу таҳлилий воситаларнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш ва девиантлик хулқ-атворини ижтимоий муаммо сифатида тушунтиришда қўллаш имкониятларини баҳолаш учун чет эл ва маҳаллий социологик фанлардаги девиант хатти-ҳаракатлар ва ижтимоий муаммоларни ўрганишда асосий услубий ва назарий ёндашувларни аниқлаш ва кўриб чиқиш;
- вояга етмаганларнинг девиант хулқ-атворнинг механизмини ўрганиш;
- вояга етмаганларнинг девиант хулқ-атворнинг ҳусусиятлари;
- вояга етмаганларнинг девиант хулқ-атворнинг олдини олиш механизмини яратиш.
- ижтимоий институтларнинг вояга етмаганлар девиант хулқини олдини олишга оид муаммоларни илмий таҳлил қилиш ва ҳал этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсияларини таҳлил қилиш;
- ўсмирлардаги девиант хулқ-атвор профилактикаси бўйича ўқитувчи, тарбиячилар, ота-оналарга тавсиялар ишлаб чиқиш
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси: Шахс тарбияси ва унинг камолотига ижтимоий-педагогик ёндошув муаммоси ўрта осиё мутафаккирларининг илмий ва илмий-педагогик мушохадаларида жумладан, Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шахри”, Абу Райхон Берунийнинг “Минералогия”, Абу Али ибн Синонинг 5 томлик “Тиб қонунлари” Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг”, Алишер Навоий “Ҳазоний ул Маоний”, Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”1 каби асарларда ўз ифодасини топган.
Ундан ташқари айрим хорижий ташкилотлар2, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг айрим асарларида3, И.А.Каримовнинг айрим асарлари4, нутқлари ва маърузаларида5, Ўзбекистон Республикаси қонунлари6, Президент қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида, келтирилган. Девиант хулқ-атвор муаммолари бўйича Ўзбекистонда кўплаб ишлар қилинган. Девиант хулқ-атворнинг турли кўринишларини Республикамиз олимлари ўз тадқиқот обекти доирасида ўрганганлар шунингдек, ўзбек олимларида Сатарова М. О.Б.Отамирзаев, М.Х.Ганиева, Н.М.Латипова Х.Т.Хусанова1, Э.Ғ.Ғозиев, Г.Тўлаганова2, И. Исмаилов, М. Зиёдуллаев, Н.Исраилова, Ф.Азимова , Г.Т.Ядгарова, О.У. Авлаев , З.А.Аъзамхўжаева3, Л.И.Божович, А.А.Бадалев, Г.Б.Шоумаров, Б.Р.Қодиров, В.М.Каримова, Ш.Баратов, А.Жабборов М.Б.Бегмуродов4, А.С.Бегматов5, Б.М.Умаров6, Д.Ш.Боротова7, Ф.Ф.Расулова8 кабилар тадқиқот ишларини олиб боришган.
Do'stlaringiz bilan baham: |