II-БОБ ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ДЕВИАНТ ХАТТИ- ҲАРАКАТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
2.1 Девиант хулқ-атворнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг объектив-субектив омиллари
Барча ҳуқуқбузарлик ва салбий иллатларнинг илдизи оилада эканлиги қадим замонлардан бери ҳаммага маълум. Оила ҳаёти учун зарур бўлган қулай шароитлар яратиб берилса кўплаб муаммолар, шу жумладан, оилада бола тарбияси ҳам муваффақиятли ҳал қилинган бўлар эди. Ушбу ёъналишдаги масалани амалга ошириш оиладан ташқари ва оила ичидаги характерга эга бўлган бир қатор муаммоларни ҳал этишни талаб этади. Бундан ташқари бола тарбиясида ҳудудий яшаш жойлари ва шунга боғлиқ тарзида ота –онанинг муносабати ҳам ўзгариши таъсир этади.
Шаҳар турмуш тарзининг айрим “яширин томонлари” ўсиб келаётган авлоднинг хулқ-атворига сезиларли таъсир этмоқда. Чунончи, болаларни назорат қилиш шаҳарларда қишлоқларга қараганда қийинроқ кечмоқда. Шаҳар учун типик бўлган ва катталар ишлайдиган, баъзан эса ҳам ишлаб, ҳам ўқийдиган икки авлодли оилалар (ота-оналар ва болалар) учун бундай назорат жуда чекланган имкониятларга эга. Шу боис шаҳар ўсмирлари қишлоқ ўсмирига қараганда каттларнинг назоратидан ташқарида кўпроқ қолади. Оиланинг хиссий-руҳий аҳиллиги, бу билан эса оиланинг, унинг аъзолари хулқ-атворининг тартибга солувчи механизми сусаймоқда.
Шундай бўлса-да, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигига кўмаклашувчи асосий омил урбанизатсия ёки бошқа демографик жараёнлар эмас, балки оила, мактаб, маҳалла, меҳнат жамоаси ва турмушдаги тарбиянинг камчиликларидир.
Ички ишлар бўлими ҳисобида турувчи ўсмирлар оилалари орасида кўплаб педагогик жиҳатдан ноқобиллари учраб туради. Ноқобил ва зиддиятли оилалар болаларига тўғридан – тўғри ғайри ижтимоий таъсир кўрсатмайди. Болаларда ғайриижтимоий ёъналишларни шаклланиши педагогик ҳатолар, оғир аҳлоқий психологик муҳит ҳамда оиланинг тарбиявий ўрни ёъқолиб бораётгани натижасида рўй беради .
Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг кўпчилиги назоратсизлик билан бевосита боғлиқ. Тўлиқ бўлмаган оилаларда назоратсизлик айниқса кўп учрайди. Ота-оналардан фақат биттаси тарбийлайдиган болалар орасида жиноятчилик иккала ота-она тарбиясидаги болалар тарбиясидаги болалар жноятчилигига қараганда анча кўп. Тўлиқ, аммо аҳил бўлмаган, ичкиликбозлик, жанжал, ахлоқсизлик илдиз отган оилалардан ҳам вояга етмаган ҳуқуқбузарлар тез-тез чиқиб туради. Болалар кичик ёшидан бошлаб ота-оналарининг ёмон хулқини кўриб, одатий ҳол деб қабул қила бошлайдилар ва имкон қадар катталарга тақлид қиладилар. Ташқаридан қараганда яхши, аслида эса бундай бўлмаган оилаларни зарарли таъсир манбаи сифатида таниб олиш қийинроқ. Яширин ноаҳиллик турли шаклларга эга. Айрим ҳоллардаги тарбиядаги нуқсонлар болаларга нисбатан лозим даражадаги талабчанликнинг ёъқлигидан келиб чиқади: улар хоҳлаганини қилишларига қўйиб берилади. Ҳар қандай эркалиги, истаги дарҳол қаноатлантирилади, уйда болаларни ҳеч бир мажбурияти бўлмайди. Бундай оилада ўсган болалар дунё уларнинг лаззатланиши учунгина мавжуд деб ўйлашга ўрганганлар ва ўзларини ана шу тасаввурга мос тутадилар.
Бошқа ҳолларда болалар ота-оналарининг сўзлари билан ишлари ўртасидаги тафовутни кузатадилар: катталар уларга ҳалол бўлиш кераклигини уқтирадилар-у, ўзлари эса салбий ёъсиндаги ҳаракатларни содир этадилар. Бундай оилаларда ўсган болалар дастлаб ота-оналарига, сўнгра бошқа шахсларга нисбатан ҳурматларини ёъқотадилар ва охир оқибатда бутун дунё адолатсиз ва сохта деган хулосага келишлари мумкин. Оила ва атрофдаги яқинларининг ёмон таъсири одатда вояга етмаганнинг мактабдаги таълим олиши ёмонлашувига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |