Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини



Download 3,05 Mb.
bet31/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

мавзу. “Авесто” ва зардуштийлик.

Режа:

    1. Авесто” тарихий манба сифатида.

    2. Географик - худудий номлар. Ижтимоий-иктисодий маълумотлар ва сиёсий тарих.

    3. Диний фалсафа ва дафн этиш маросимлари.

    4. Ахлокий ва хукукий коидалар. Жиноят ва жазо турлари.

  1. Авесто” тарихий манба сифатида.

Авесто” тили. “Авесто”—зардуштийлик динининг мукаддас китоби булиб, шу диндаги халкларнинг конунлари мажмуидир. Замонамизгача етиб келган “Авесто” кисмлари милоднинг III-VII асрларида тахрир килинган. “Авесто” боблари “пахлавий”- урта форс алифбоси асосида 48 та белгили ёзувдан иборатдир. “Авесто” урта форс тилидан “Апастак” ёки “Асос” деб таржима килинади.
Сосонийлар даврига келиб, “Авесто” тили “мавхум”, тушунарсиз булиб колган, аммо тупламда эски сузлар тушунчаларнинг хаммаси сакланган. “Авесто” тили шаркий эроний тилларнинг энг кадимги шеваларидан бири булган ва олимлар фикрига кура, кадимги форс тилига нисбатан анча олдинги боскичда, мил. авв. II минг йилликнинг охири - I минг йилликнинг бошларида пайдо булган. Бу тил факат “Авесто”дан маълум булганлиги сабабли, у “Авесто” тили деб аталади.
Авесто”нинг кисмлари кенг худудда жойлашган жамиятни тасвирлаб, ёзувсиз замонларга оид тасаввурларни узида саклаган ва булар кадимги кабилаларнинг огзаки ижодидир (кушиклар, афсоналар, достонлар). “Авесто” мадхиялари илохларга, табиий кучларга, Куёш, юлдузларга ва афсонавий кахрамонларга багишланган. Асрлар давомида бу кушиклар огзаки ижод намунаси булиб, диний маросимларда, байрамларда ижро этилган.
Авесто” биринчи булиб XVIII асрда француз олими Анкетил Дюперрон томонидан таржима килинган. Унинг кулидаги “Авесто” кулёзмалари XIII асрга оид булган. К. Гельднер, X. Бартоломэ, В. В. Струве, X. Хумбах, Е.Э. Бертельс, В. И. Абаев, С.Н.Соколов, В.А.Лившиц, И.М.Оранский. И.С.Брагинский, И.М.Стеблин- Каменский ва бошка бир канча олимлар “Авесто” тилини урганиш билан шугулланганлар. Бу олимларнинг “Авесто” матнлари таржималарига асосланган мазкур манбанинг узбек тилига таржималари вужудга келди (А.Махкам, М.Исхоков).
Авесто” ва Заратуштра. 1755-1761 йилларда француз олими Анкетил Дюперрон Х,индистоннинг Г ужарат вилоятида эрон зардуштийларининг авлодлари - парсларнинг урф-одатлари ва диний маросимлари билан танишиб чиккан. Энг мухими шундан иборатки, Дюперрон парсларнинг диний ёзувларини укишга муяссар булган. “Апастак” ёки “Авесто”нинг энг кадимги, 1288 йилда кучирилган кулёзма нусхаси бизгача сакланган.
Дюперрон юртига кайтгандан сунг, 1771 йилда “Авесто”ни таржима килган. XIX ва XX асрнинг бошларида эса “Авесто”нинг янги таржималари пайдо булади.
Дастлабки “Авесто” 21 та китобдан иборат булган. Хрзирги вактгача унинг айрим кисмлари сакланиб колган: Ясна- “курбонлик келтириш”, Виспрат - “барча хукмронлар”, Яшт - “кадрлаш”, “улуглаш”, Видевдат - “девларга карши конун”. Буларнинг хаммаси сосонийлар даврида тахрир килинган.
Ясна китоби 72 бобни уз ичига олиб, улардан 17 таси “Готалар”, яъни зардуштийлар пайгамбари Заратуштранинг “Муккаддас кушиклари”, унинг диний насихатларидан иборат.
Готаларни Заратуштра сосонийлар даври (III-VII асрлар)дан бир неча асрлар олдинги даврларда яратган. Ажабланарли томони шундаки, илк урта асрларда “Авесто” купчиликка тушунарсиз “улик” тилга айланган булса хам Заратуштранинг номаълум сузлари ва тушунчалари Ясна китобига сузма-суз киритишган. Албатта, “Авесто” тахрирчиларини Заратуштра сузлари маъносини айрим жойларда бузиб, нотугри курсатганлар. Шунинг учун хам тадкикотчилар Готалар сузларини аник урганиш жуда хам кийин жараён деб хисоблайдилар.
Виспрат 24 бобдан иборат булиб, зардуштийларнинг айрим худоларига багишланган мадхиялардир. Улар байрам ва диний маросимларда ижро этилган.
Яштнинг 21 бобида ёзувсиз замонларга оид кадимий кабилаларнинг тасаввурлари сакланган. Яшт китобида афсонавий кахрамонларга ва улуг худоларга багишланган мадхиялар тупланган. Кадимги кабилалар огзаки ижоди асосида Яшт боблари пайдо булган.
Видевдат тулик сакланган китобдир, унинг тарихий санаси Ясна ёки Яшт кисмларига нисбатан бирмунча ёш хисобланади. Видевдат 22 та бобдан иборат.
Авесто” маълумотларини урганишга оид турли хил илмий адабиётлар мавжуд. “Авесто”нинг тарихий тугрилиги ва тарихий саналари, Заратуштра фаолияти ва зардуштийлик динининг вужудга келиши муаммоси билан узвий богликдир. Бу муаммо куп йиллардан бери олимлар орасида илмий тортишувларга сабаб бу­либ келмокда.
Заратуштра (юнонча - Зороастр, урта форс тилида - Зардушт) кадимги дунё муаллифлари маълумотларига кура афсонавий шахс хисобланган. Аммо “Авесто”нинг Готалари ва Яшт боблари Заратуштрани тарихий шахс сифатида ёритади.
Заратуштранинг исми кадимги “Зарауштра” сузидан келиб чиккан, “Зар” - бу олтин, “уштра” - туя ёки уч хил маънода - “Олтин туяли”, “Олтин туя эгаси”, “Туялар етаклаган одам” деб таржима килинади.
Авесто”да Заратуштра уругининг номи, ота ва онасининг исмлари, оиласи ва фарза^длари хакида маълумотлар бор. Заратуштра чорвадорлар жамиятида таваллуд топиб, унинг эътикодлари ва урф-одатлари доирасида вояга етган. У Спитама авлодидан келиб чиккан. Заратуштра отаси ва онасининг исмлари - Поурушасп ва Дугдова эди. Заратуштра уйланган булиб, иккита киз фарзанд курган.
Заратуштранинг тугилган жойи ва ватани хакида “Авесто”да хеч кандай маълумотлар йук. Шу манбага кура, Заратуштранинг диний насихатлари уз ватанида тарафдорларини топмаган ва махаллий кохинлар унга карши чиккан. Шунинг учун хам янги диннинг асосчиси уз юртидан кочишга мажбур булган.
Готаларда Заратуштра бундай хабар килади: “Кай томонга, кайси юртга кочиб кутулсам, мени жангчилардан ва кохинлардан ажратиб куйдилар, жамоа мени кувнатмайди, мамлакатларнинг ёвуз сардорлари мени кабул килмайдилар”. Беруний асарида уз аксини топган тарихий ривоятларга кура Заратуштрани Балх подшоси яъни, Бактрия хукмдори Виштасп уз юртида кабул килган. Виштасп, унинг хотини малика Хутаоса ва подшо оиласининг бошка вакиллари-узок ва якин кариндошлари Заратуштра таълимотига жуда хам кизикканлар ва унинг эътикодини кабул килган биринчи тарафдорлари деб хисобланадилар. “Авесто”да Виштасп “кави” - подшо деб аталади.
Сосонийлар даври анъаналарига кура Заратуштранинг тугилган йили Македониялик Александргача булган 258 йил. Бу сана хакида биринчи булиб Беруний эълон килган. Унинг маълумотларига кура, Заратуштра Александрнинг Шарк худудига юришларидан (бошланиш санаси - мил. авв. 334 йил) 258 йил аввал таваллуд топган. Демак, Заратуштранинг тугилган йили мил. авв. 592 йил булиб чикади. Маълумки, Заратуштра, 77 ёшда вафот этган ва унинг хаёт санаси мил. авв. 592-515 йилларга тугри келади деб фараз килинади.
Шу йил саналарга асосланиб баъзи олимлар Заратуштра ахамонийлар подшолари Кир II (мил. авв. 558-530 й.), Камбиз (мил. авв. 530-522 й.) ва Доро I (мил. авв. 522-480 й.) даврларига замондош булган деб хисоблашадилар. Мазкур фикрни тасдиклаш учун Доро I отасининг исми Виштасп (Заратуштранинг биринчи хомийси ва тарафдорининг исми булганлиги) хам келтирилади.
Аммо ахамонийлар ёзувларида, расмий давлат буйрукларида ва эълонларида Заратуштра исми тилга олинмаган. Бундан ташкари, “Авесто”нинг Яштлари ёки Готаларида ахамонийларнинг подшолари, харбий юришлари, йирик давлати ва шахарлари хакида хеч кандай маълумотлар сакланмаган. Шунингдек, “Авесто” да Еарбий Эрон вилоятларининг номлари, Иккидарё оралиги, Миср ва Кичик Осиё худуди умуман тилга олинмаган.
Авесто” маълумотларига асосланиб олимлар Заратуштра яшаб утган даврни кенг тарихий саналар билан боглайдилар. Шу жумладан, мил. авв. II минг йилликнинг урталари ва охирлари (1500-1200, 1100 1000 йиллар), мил. авв. I минг йилликнинг бошлари ва биринчи ярми (1000-900, 800-700-600 йиллар) ва бошка турли хил саналар келтирилади.
Олимлар орасидаги илмий бахслар бу масалани аник урганиш мураккаб муаммога айланганлигидан далолат беради. “Авесто”да Заратуштрадан олдинги даврларда кенг худудда жойлашган, кадимги замонларга оид жамиятни тасвирлаш вазиятини хисобга олиш лозим. Шунинг учун Заратуштра мил. авв. II минг йилликда яшаган деб фараз килиш бироз кийин. Юкорида курсатилган фикрлардан, Заратуштра яшаб утган вакт - бу мил. авв. VII—VI асрлар деган фикрни илгари суриш мумкин. Заратуштра мил. авв. 553—541 йиллар атрофида вафот этган.
VJ
Ахамонийларнинг Урта Осиё халкларига карши дастлабки харбий юришлари мил. авв. 545/540- 520 йилларда бошланган. Демак. Заратуштра ахамонийлар боскини давридан олдин (77 ёш хаёти хисобидан) 630-553 йиллар ёки 618-541 йиллар давомида яшаган булиши мумкин.
Авесто”га асос солинган юртнинг географик жойлашувини аниклаш хам кизик муаммодир. “Авесто” тили, “Авесто” вилоятларининг тарихий географияси бу манбанинг ватани Еарбий Эрон ёки Олд Осиё булмаганлигидан далолат беради. Олимлар фикрига кура, “Авесто” Хоразм, Маргиёна, Бактрия, Сугд тупрогида пайдо булган (В.В.Струве, И.М.Дьяконов, В.И.Абаев, И.Алиев, Б.Е.Еофуров ва бошк.). Шунингдек, “Авесто”нинг кисмлари турли асрларда вужудга келганлигига эътибор бериш лозим.
Авесто” китоблари куйидаги маълумотларни уз ичига олади: кадимги географик тушунчалар - дарёлар, тоглар, куллар номлари, худудий - этник, кабилалар ва вилоятлар номлари, кадимги мамлакатларнинг руйхати, иктисодий ва ижтимоий муносабатлар, ижтимоий ва сиёсий тузум - кадимий кабилалар уртасидаги харбий курашлар, кадимги жангчиларнинг кахрамонлиги ва фаолияти хамда кадимий подшоларнинг руйхати, диний насихатлар, зардуштийларнинг фалсафаси, дунё тарихининг ривожланиши хакида маълумотлар ва бошкалар.
Авесто”да жуда хам олис замонларга оид сузлар ва тушунчалар сакланган. Уларнинг купчилигини замонавий географик сузлар, айрим жойлар номлари ёки исмлар билан боглаб булмайди. Мисол учун “Авесто”да курсатилган дарёлар, тоглар, денгиз ва кулларнинг номлари ёки кахрамон ва жангчиларнинг номлари (Вара, Кара, Вистураш, Нару ва бошкалар) хозирги замонда учрамайди.
Авесто”нинг айрим сузларидан Нэремон, Сэрвар, Хумая - хозирги Наримон, Сарвар, Хумайё исмларининг келиб чикишини куриш мумкин. “Авесто”да келтирилган шахсий исмлар куп холларда “от”, “туя” сузлари билан богланади.

  1. Г еографик - худудий номлар. Ижтимоий-иктисодий маълумотлар ва сиёсий тарих.

Авесто”да энг кадимги вилоятларнинг номлари Яшт китобининг учинчи ва Видевдатнинг биринчи бобида санаб утилган. Яшт руйхатидаги биринчи мамлакат эроний кабилаларнинг ватани - “Арёнам Вайжо” ёки “орийларнинг сайхон ерларидир”. У юртда куп яйловларга эга баланд тоглар, кенг дарёлар ва чукур куллар булган: кейинги мамлакатлар - Поруту, Иската, Моуру, Г ава Сугда, Бахди, Хваризам.
Яшт куйидагича хабар беради: «У мамлакатнинг жасур сардорлари купдан-куп харбий юришлар килади, унинг кенг яйловларга эга, сувга сероб тогларида чорва тинч утлов ва емиш билан таъминланган, бу ердаги серсув -чукур куллар тулкинланиб туради, кема катнайдиган кенг дарёларнинг окими Порутадаги Иската, Харайвадаги Моуру, Сугддаги Гава ва Хваризам томонига тошиб интилади”.
Видевдат китобига кура, зардуштийларнинг улуг ва донишманд худоси Ахурамазда пайгамбар Заратуштрага бундай хабар килади: “О Спитама Заратуштра, яшайдиган жойларга, бу ерларда бахтлик канча кам булса-да, тинчлик тортик килдим. Биринчидан, одамлар яшаши учун энг яхши мамлакани, Ванхви Датьё дарёсидаги Арёнам Вайжога асос солдим>
Иккинчидан, мен, ("Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва улкалардан булган Гава Сугда маконига асос солдим.
Учинчидан мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва улкалардан булган кудратли Моуруга асос солдим.
Туртинчидан, мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва улкалардан булган, баланд байрокли гузал Бахдига асос солдим”.
Видевдатнинг биринчи бобида санаб утилган мамлакатлар Яшт вилоятлари руйхатидан анча фарк килади: Арёнам Вайжо, Гава, Моуру, Бахди, Нисайё, Аръё, Ваэкерета, Урва, Хнанта, Рага, Чахро, Варна, номсиз етти Х,инд вилоятлари ва Ранха дарёси бошларидаги мамлакат.
Авесто”да энг кадимги мамлакатлар - Урта Осиё ва Афгонистон, Эроннинг шимоли-шаркий худуди билан богланади. Арёнам Вайжо мамлакатини - бу кенг худудда жойлашган улка деб тушуниш мумкин. У ердаги бепоён даштлар, биланд тоглар - Помир, Х,индикуш, Х,исор, Тангритог, чукур куллар - Каспий, Орол, кенг дарёлар - Амударё ва Сирдарё деб фараз килинади.
Видевдатнинг махсус бобида Арёнам Вайжо Ванхви Датъё (Датия) дарёси хавзасида жойлашган деб эълон этилган. «Киш у ерда ун ой давом этади, ёз - икки ой. Киш ойларининг сувлари совук, ерлари совук, кишнинг охирида у ерда катта тошкин сув пайдо булади».
Арёнам Вайжонинг географик чегаралари тугрисида “Авесто”да аник маълумотлар йук. Арёнам Вайжо иклими шимолий дашт, дашт-урмон худудлари хамда баланд тогли вилоятлар табиатига якин булиб куринади. Ванхви Датъё (Датия, Даити) дарёси бизга номаълум булиб, у хакида - бу йирик серсув дарё деб фараз килиш мумкин (баъзи олимлар фикрига кура Амударё, бошкаларнинг тахминича - Волга).
Авесто”да тилга олинган яна бир кенг серсув дарё— Ранха, олимлар тахминига кура Сирдарё булиши мумкин. Кадимги юнон тарихчилари маълумотларига караганда, Ра дарёси скиф тилида - бу Волга дарёсидир.
Авесто”нинг бошка дарёлари Зарнумат, Витанхухат, Фраздан бизга номаълум булиб колган. Зарнумат дарёси “олтинли” деб таржима килинади. Бу тушунча Зарафшон номида хам сакланган. Ёзма манбада тилга олинган кулларнинг (Чайчаст, Ворукаш, Кансава, Пишин) худудий жойлашуви хакида аник хабар бериш жуда хам огирдир. Чайчаст номи - Чоч, Ворукаш - Балхаш, Кансава - Эрондаги Хамун кули булиши мумкин.
Тоглар хакида “Авесто” бундай хабар килади: “Дунёда, о Спитама Заратуштра, икки минг икки юз кирк турт тог бор”. Шулар жумласидан Хара (Харати), Зардаз, Ушида, Ушидарна, Эрзиф, Эрэзур, Раодита, Мазишва, Антар Дахиё, Эрзиш, Ватигайса, Адарана, Хамонкун, Вашан, Видван ва бошкалар Яштнинг ун туккизинчи бобида тилга олинган.
Энг баланд, орийларнинг мукаддас тоги - Хара хисобланган. Унинг тизмасида ва яна бир гурух бошка тогларда (Адарана, Баёна, Иската) кор кам эриган. Уларнинг баланд чуккилари кор ва музга айланиб совук булган. Уларга ухшаган тоглар Тангритог, Помир Хиндикуттт тизмаларида жойлашиш мумкин эди.
Авесто”даги мамлакатлар номлари кадимги тилида ёритилган ахамонийлар даври миххатларида кадимги юнон тарихчилари асарларида такрор этилган.

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish