Нти ёшларда меҳнатсеварлик хусусиятини такомиллаштириш омиллари



Download 59,5 Kb.
bet1/2
Sana23.03.2022
Hajmi59,5 Kb.
#506569
  1   2
Bog'liq
Меҳнатсеварлик


Норова Орифа Зулфиқоровна
Бухоро давлат университети докторанти
ЁШЛАРДА МЕҲНАТСЕВАРЛИК ХУСУСИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Маълумки, меҳнат инсон ҳаётининг асосий мезони ҳисобланади. Меҳнат туфайли инсон умргузаронлик қилади, жамиятда ўз ўрнини топади, юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлади ва ниҳоят улуғликка эришади. Меҳнатсеварлик – инсоннинг ўз истеъдоди, қобилиятини, лаёқатини қўллаб, ўзи учун ва яқинлари, Ватани, миллати равнақи учун меҳнат қилишни севиши, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириши, тинимсиз ўз малака, тажрибасини ошириб боришидир.
Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда 50 мингдан зиёд касб-ҳунар мавжуд бўлиб, бу касб-ҳунар инсониятнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларни қондиришга хизмат қилади.
Касб-ҳунар эгаллаган кишида ҳалол луқма, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, юксак ахлоқийлик, сахийлик каби хислатлар намоён бўлади. Таъкидлаш жоизки, ёшларимизнинг касб-ҳунар эгаллашида, албатта, миллий тарбия асосий ўрин эгаллайди.
Тарихий манбаларга назар ташласак, Шарқ мутафаккирлари таълимотида ёшларга таълим ва тарбия бериш, уларга касб-ҳунар ўргатиш ғояси муҳим ўрин эгаллаганлигини кўрамиз. Тарихий тараққиёт давомида устозидан касб-ҳунар ўрганиб, ҳалол меҳнат қилган шогирдларни халқимиз жуда ҳурмат қилган ва ҳалқимиз уларнинг муносабатлари хусусида «Устозидан ўзмаган шогирд - шогирд эмас», «Ҳунарли киши асло хор бўлмас», «Устоз отадек улуғ», «Таълим берган устозингдан айрилма» сингари мақолларни ижод этган ва шогирд-фарзандларининг баркамол бўлиб улғайишини орзу қилганлар.
Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишининг муҳим омилларидан бири уларга касблар, ҳунарлар ҳақида маълумот беришдир. X-XV асрларда форс тилидаги манбаларга Наршахийнинг “Тарихи Бухоро”, Низом ул-Мулкнинг “Сиёсатнома”, Рашидуддиннинг “Жомеъ ат-таворих”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарларида, шунингдек XVI-XIX асрлардаги Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, мулла Шодийнинг форс-тожик тилида чоп этилган “Фатҳнома”, Камолиддин Биноийнинг “Шайбонийнома”, Мир Муҳаммад Амин Бухорийнинг “Убайдулланома” асари ва бошқа асарларда халқнинг урф-одатлари ҳамда ҳунармандчилик соҳаси тараққиётига доир қимматли маълумотлар бор.
ХХ аср бошларида миллий халқ ҳунармандчилигига оид бир неча асарлар яратилган. Жумладан, 1924-1926 йилларда “Ўрта Осиёнинг ҳозирги қишлоғи” туркумида кўп жилдлик китоб нашр қилинди. 20-йилларда ўзбекларнинг анъанавий ҳунармандчилик соҳасини ўрганувчи, амалий безак санъатини тадқиқ этган асарлар пайдо бўлди. Унда миллий ҳунармандчилик соҳаларининг халқнинг урф-одатлари билан уйғунликда тараққий қилганлигини кўришимиз мумкин.
Касбий тарбия шахсни шакллантириш жараёнидир. Тарбиянинг таркибий қисмларига: мафкуравий, экологик, меҳнат, ахлоқий, жисмоний, ақлий ва эстетик тарбиялар киради. Касбий тарбия дарс ва дарсдан ташқари фаолият жараёнида амалга оширилиб, касбни ўзлаштириш бўйича ўқув-тарбия жараёнини педагогик йўналтиради. Шундай қилиб, касбий тарбиянинг бош мақсади ёшларнинг меҳнатга ва касбий фаолиятга бўлган эҳтиёжларини шакллантиришдан иборатдир.
Миллий ҳунармандчилик ва урф-одатлар бирлиги тараққиётига оид материаллардан фойдаланиш ўқувчилар билимига янада аниқлик киритиб, уни мазмунан бойитади. Мазкур материаллардан фойдаланишнинг таълимий аҳамияти шундаки, улар ёшларда дарсга нисбатан қизиқиш уйғотади, уларнинг дарсдаги фаолиятини оширади, мустақил фикр юритиш қобилиятини ўстиради. Дарсда ўрганилаётган ҳунармандчилик турининг мазмунига мос урф-одатларнинг ўрганилиши ўқувчиларнинг ўтилаётган мавзуни чуқурроқ ўзлаштиришига хизмат қилади. Бу эса, педагогиканинг муҳим дидактик тамойилларидан ҳисобланган таълимда онглилик, фаоллик ҳамда билимни пухта ва мустаҳкам ўзлаштириш тамойилини амалга оширишнинг воситаларидан биридир. Этнографик материаллар тарбиявий вазифаларни бажаришда муҳим воситадир. Ўқувчиларнинг моддий маданият ашёлари билан, турли даврларда яшаган халқларнинг ижод маҳсули билан яқиндан таништириш уларда гўзалликка, нафисликка бўлган муносабатини ҳам тарбиялайди.
Ўқувчи-ёшларнинг миллий ҳунармандчилик соҳалари тараққиёти, шунингдек ушбу соҳада урф-одатлар мужассамлигини тушуниб олишлари, билимларини кенгайтиришлари, касб-корга бўлган муносабатларини тўғри ташкил этишда экскурсияларнинг роли беқиёс. Ўқувчиларнинг ўқитувчи раҳбарлигида экскурсия ишларида иштирок этишининг амалий аҳамияти шундаки, экскурсия давомида тўпланган моддий ва маънавий материаллар бир томондан ёшларнинг касб-ҳунар танлаши имкониятини берса, иккнчи томондан таълим муассасасида “ҳунармандчилик бурчаги” ёки “ҳунармандчилик музейи” ташкил қилиш имкониятини беради.
Таъкидлаш жоизки, экскурсия ишларида иштирок этиш ўқувчиларнинг интизомига ҳам таъсир қилади. Таътил ёки дарс вақтида ташкил қилинган экскурсиялар натижаси асосида айтиш мумкинки, интизоми бўш ўқувчилар ташрифлар сўнгида пешқадамлар сафига қўшилган ва кейинчалик ўзлаштиришлари ҳам яхшиланган. Демак, ҳунармандчилик соҳаларига уюштирилган экскурсияларда бўш ўзлаштирувчи ва интизоми паст ўқувчиларнинг иштирок этиши ҳар томонлама мақбул ҳисобланади.
Миллий ҳунармадчилик соҳалари ва урф-одатлар бирлигини ўрганишда қуйидаги йўл-йўриқларга риоя қилиш тавсия этилади:

Download 59,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish