Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини



Download 3,05 Mb.
bet33/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

Таянч сузлар
Авесто”, зардуштийлик, “Авесто” тили, Дюпперон, Заратуштра, Ясна, Яшт, Виспрат, Видевдат, Поурушасп, Дугдова, Кави Виштасп, Моуру, Гава Сугда, Хваризам, Харайва, Бахди, Арёнам Вайжо, Ванхви Датъё, Ранха, Хара, Ушида, нмана, вис, занту, дахию, Ахурамазда, Митра, кавийлар, Кави Кават, Кави Усан, Кави Хаосров, Ахриман, каршарвар, Иима, эзгулик, ёвузлик, нманопати, виспати, дахиюпати, састар, ханжамана, дафн маросими, зардуштийлик таълимоти, Чинвот, Митра, Сраоша,
Рашну, адолат судлаш, “мархумлар подшолиги”, Атар, “аша”, самимий фикр, яхши суз, ахлок, хукукий коидалар, ахднома, “Авесто” фалсафаси.
Савол ва топширицлар

  1. Авесто” хакида умумий маълумот беринг.

  2. А.Дюпперон ким ва унинг хизмати нимадан иборат?

  3. Авесто” ва Заратуштра деганда нима назарда тутилади?

  4. Авесто” кисмлари хакида нималарни биласиз?

  5. Авесто” кандай маълумотларни уз ичига олади?

  6. Арёнам Вайжо, Г ава Сугда, Моуру, Бахди - бу...

  7. Авесто”да географик, худудий номлар, ижтимоий- иктисодий ва сиёсий тарихга оид кандай маълумотлар мавжуд?

  8. Зардуштийлар таълимоти хакида нималарни биласиз?

  9. Авестонинг маданий мерос сифатидаги ахамиятини таърифлаб беринг.

  1. мавзу буйича фойдаланилган адабиёт, iap.

  1. Абаев В.И. Миф и и тори;я в Гатах Зороастра Историко­филологические исследования. - М.: Наука, 1974.

  2. Авеста. Избранные гимны / Пер. с авестийского И.М.Стеблин-Каменского. - Душанбе: Адиб, 1990.

  3. бойс М. Зороастрийцы. Верования и обычаи. / Пер. с английского И.М. Стеблин-Каменского. - Душанбе: Адиб, 1979.

  4. Дорошенко О.А. Зороастрийцы в Иране. - М.: Наука,

1982.

  1. Ртвеладзе Э.В., Саидов А.Х., Абдуллаев Е.В. Кадимги Узбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва хукук тарихидан лавхалар. - Тошкент: Адолат, 2001.

  2. Сагдуллаев А. Кадимги Узбекистон илк ёзма манбаларда.



  • Тошкент: Узбекистон, 1996.

VJ

  1. Сагдуллаев А.С. Кадимги Урта Осиё тарихи. - Тошкент: Университет, 2004.

  2. Хрестоматия по истории Древнего Востока. Часть вторая.

  • М.: Высшая школа, 1980.

  1. Ртвеладзе Э. Историческое прошлое Узбекистана. - Ташкент: Санъат, 2009.

  2. Абдуллаев У.М. Урта Осиёда кадимги бошкарув ва илк давлатчилик тарихшунослиги. - Тошкент: Akademiya, 2009.

  1. мавзу. ^адимги давлатлар тарихи.

Режа:

    1. Кадимги форс битиклари ва илк юнон манбалари.

6/^ гр
.2. Тарихий-маданий вилоятлар ва кадимги давлатлар. Кадимги Бактрия. Сугдиёна. Кадимги Хоразм. Сак-массагетлар.

  1. ^адимги форс битиклари ва илк юнон манбалари

^адимги форс битиклари. Мил.авв. 545-540 йилларда
VJ
ахамонийлар Урта Осиёнинг Парфия, Маргиёна, Бактрия ва Сугдиёна вилоятларинн буйсундирганлар. Сак-массагетларга карши Кир II нинг юришлари мил.авв. 530 йилда муваффаккиятсиз якунланган. Сакларни Доро I мил.авв. 518 йилда истило килган.
Доро I даврида (мил.авв. 522-486 йиллар) ахамонийлар сулоласи Х,инд водийсидан Урта ер денгизига кадар булган кенг худудда уз хукмронлигини урнатган. Ахамонийлар давлати жахон тарихида биринчи йирик дунё давлати деб хисобланади. Бу давлат илк бор куп сонли вилоятлар, шахарлар ва халкларни бирлаштирган. Урта Осиёда ахамонийлар икки юз йилдан зиёд хукмронлик килганлар (мил.авв.330 йилгача).
Ахамонийлар даври михсимон ёзувларида Урта Осиё халклари ва вилоятлари тугрисида турли хил маълумотлар бор. Бу ёзувлар мил.авв. VI-IV асрларга оид булиб, Бехистун ва Накши Рустам коятошларида, Суза, Персепол ва Хамадон шахарларида топиб текширилган. Улар кадимги форс тилида турли ижтимоий, сиёсий ва диний масалаларга доир подшо буйрукларидан ва нуткларидан иборат.
Шулар жумласидан энг мухими Бехистун ёзувлари булиб, Доро I даврида Карманшох ва Хдмадон шахри уртасидаги йулда баланд коятошда ёзилган (Мидия улкаси). Бехистун ёзувлари кадимги форс, элам ва аккад тилларида битилган. Доро I бундай хабар килади: «Мен - Доро, улуг подшо, шаханшох, мамлакатлат подшоси, Виштасп угли, Аршан невараси, Ахамоний шох Доро айтурки: «Ахурамазда иродаси билан куйидаги давлатларни кулимга киритиб, уларнинг подшоси булдим: Форс, Элам, Бобил, Оссурия, Арабистон, Миср, Лидия, Иония, Мидия, Арманистон, Каппадокия, Парфия, Дрангиёна, Аръё, Хоразм, Бактрия, Сугдиёна,
Гандхара, Сака, Саттагадия, Арахозия, Мака: хаммаси булиб 23 давлат”.
Х,амадон ёзувлари Доро I шундай хабар килади: “Мен - Доро, улуг шох, шаханшох давлатлар подшоси - Виштасп угли, Ахамоний.
Шох Доро айтурки: «Мана хузуримда булган подшолик: Сугдиёнанинг нариги ёгидаги саклар юртидан Эфиопиягача. Х,индистондан Мидиягача - бу подшоликни менга Ахурамазда - худолар уртасидаги улуг худо, тортик килган”.
Бехистун ёзувларида Доро I биринчи булиб Ахамонийлар давлатининг гарбий вилоятларини курсатиб берган булса, Накши Рустам ёзувларида мамлакатлар руйхати Мидия ва Эламдан сунг шаркий вилоятлардан бошланади: «Мен - Доро, улуг подшох куп кабилали мамлакатларнинг подшоси, кенг сайхон ерларнинг подшоси, Виштасп угли, Ахамоний форс, форснинг угли, орийлар уругидан келиб чиккан орий.
Шох Доро айтурки: “Форс вилоятидан ташкари куйидаги мамлакатларни мен буйсиндирганман, менга улпон туловчи булган, менинг сузимни ижро э^н, менинг конунимга асосланиб ривожланаётган: Мидия, Элам, Парфия Аръё, Бактрия, Сугдиёна Хоразм...Сака Хаумаварка, Сака Тиграхауда....денгиздан нариги ердаги саклар”.
Эрондаги кадимги Персепол шахридан бактрияликлар, хоразмликлар, сугдлар ва сакларнинг уйиб ишлаган расмлари топилган (Доро I ва Ксеркс подшолар сарой деворларидаги буртма расмларда турли халкларнинг улпон келтириш манзараси тасвирланган). Персепол саройидаги расмлар Урта Осиё халкларининг энг кадимги тасвирларидир (уларнинг киёфаси, кийим-бошлари, куроллари маъносида).
Турли халклар «каторида сугдийлар 8-гурухда курсатилган. Улар етти кишидан иборат булиб, шохга идишлар, газмоллар, номаълум хайвон териси ва икки куйни етаклаб келаётгани тасвирланган.
Ун биринчи гурухда узун чуккили калпокдаги саклар курсатилган. Улар кийим-кечакларни кутариб ва отни етаклаб бормокдалар.
Ун бешинчи гурухда бактрияликларнинг беш вакили идишларни ва туяни олиб бераётганлиги тасвирланган.
VJ
Ун еттинчи гурух хоразмликлар булиб, уларнинг дудама ханжар, харбий болта, билагузук ва отни олиб келаётгани курсатилган.
Бу тасвирларда Сугдиёна, Бактрия, Хоразм ва саклар вилоятидан булган солик туловчиларининг ахамонийларга турли хил буюмлар (хунармандчилик, тукимавчилик, заргарлик, харбий куроллар), Кадимги Шаркда машхур булган отлар ва туяларни олиб келаётган манзараси уз аксини топган. Шунингдек, Суза ёзувларига кура, Урта Осиё вилоятларидан Эронга олтин хамда ложувард, фируза, сардолик каби кимматбахо тошлар олиб келинган.
Ахамонийлар даври ёзуваларида юртимиз халкаларининг утмиш тарихига тегишли куйидаги маълумотлар бор: вилоятлар ва элатларнинг номлари, сиёсий жараёнлар - Бактриянинг бир кисми булган Маргиёнада Фрада бошчилигида кузголонни тор-мор этилиши, саклар юртига юришлар, иктисодий тузум ва моддий маданият тугрисида маълумотлар.
Куплаб тадкикотчиларнинг кадимги форс ёзувларига багишланган асарлар мавжуд (И.Маркварт, Э.Херцфельд, Р.Кент, А.А.Фрейман, А.В.Струве, В.И.Абаев, М.А.Дандамаев ва бошк.).

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish