Иккинчи босқич (тизимли таҳлилнинг давоми, параметрларни ўзаро боғланишини аниқлаш).
Бунда талабалар гуруҳини бошқариш масаласи мазмунига қараб, тажрибаларни режалаштириш ва ўтказилиши белгиланади.Аввалги тажрибаларнинг натижаларидан фойдаланиб, объектнинг кириш ва чиқиш кўрсаткичлари орасидаги боғликликни топиш мумкин.
Таъкидлаш керакки, профессор-ўқитувчиларнинг йиллар давомида тажрибаси ортиб боради ва у кириш параметрлари ичидан қайсилари дарс бериш жараёнининг мезонларига қандай таъсир қилишини билади ва аниқроқ ечимлар топиш имконияти кучаяди.
Келажакда тажрибалар натижаларига қараб норавшан кўпликлар (нечеткие множество), статистик моделлар тузилиши ёки “Нейрон тўрларидан” фойдаланиш параметрларнинг ўзаро боғланишларини белгилаб беради, сўнг учинчи босқичга ўтилади.
Учинчи босқич (оптимал ечим танланиши).
Бунда тизимли таҳлил асосида таълим-тарбия жараёнини оптимал шарт-шароитларини қидиришга ўтиш мумкин. Оптималлаштириш мезони ва шартлари сифатида педагогик гуруҳда талабалар билимини ўқув дастурида белгиланган даражага етказиш ҳамда уларнинг хулқ-атворини тузатиб, яхшироқ натижаларга эришиш кўзда тутилади. Оптимал ечим топиш усуллари танланади. Изланишлар олиб борилади, оптимал ечимлар топилиб, таълим-тарбия жараёни янада яхшиланади.
Тизимли таҳлил оптимал тизимларни қидиришнинг педагогикада мавжуд бўлган кўплаб усулларига йўл очиб беради. Ўқитувчинингшахсий тажрибаси ва фикрлашини ошириш орқали талабалар гуруҳидагитаълим-тарбия жараёнининг натижаларини кучайтиради.
ЛАБОРАТОРИЯ КОЛБАДАГИ ТАҲЛИЛЛАР АСОСИДА ҚАТТИҚ МОДДАДАН ЭРИТУВЧИ СУЮҚЛИК ЁРДАМИДА КЕРАКЛИК ХОМАШЁ ЭКСТРАКЦИЯЛАШ
Ёғ-мой саноатидаёғ-мой олиш, қимматбаҳо металлар олиш, кимё саноатида махсулотларни олиш, хидли атир упаларни олиш, дори моддалар олиш, кофе, чой дамламалари ва бошқа объектларни келтириш мумкин. Бошланғич тизим сифатида лаборатория колбасини қабул қилиб, тизимли таҳлил мисолини келтирамиз. Муҳандислик технологияси тизимларидан бирорта гулдан атир мойи олишни мисол тариқасида кўриш мумкин.Ёки оддийроқ тизим деб, чой дамлашга ўхшаган мисолни кўриш мумкин.Бошланғич тизим сифатида чойнак ёки лаборатория колбасини қабул қилиб, тизимли таҳлил мисолини келтирамиз.
Биринчи босқич - тизимли таҳлил.
Фараз қиламизки, лаборатория колбасида гул моддасидан эритувчи суюқлик (расворитель) ёрдамида модда экстракцияси амалга оширилмоқда. Бошланғич тизим сифатида экстракция жараёни амалга ошираладиган колба олинган (биринчи иерархик сатҳ). Колбанинг бир қисми қаттиқ модда ва эритувчи билан тўлдирилади. Мазкур иерархик сатҳ учун кириш параметрлари: колба ҳажми, мой сақловчи қаттиқ модда массаси, унинг мойга бойлиги, ҳарорати, босим, эритувчи суюқлик массаси, унда мойнинг бошланғич концентрацияси, ҳарорати, жараён давомийлиги. Чиқиш параметрлари: қаттиқ фазадаги мой концентрациясининг вақт бўйича ўзгариши, массаси, ҳарорати, ва суюқ фаза массасининг, ундаги мой концентрациясининг ўзгариши.
Иккинчи иерархик сатҳда фазалар кўрилади. Қаттиқ ва суюқ фазаларда, ҳар бир тизимнинг кириш ва чиқиш параметрлари аниқланади. Экстракция жараёнида фазалар аро таъсир ҳам ўрганилади.
Учинчи иерархик сатҳда материал заррачалари даражасида заррачаларнинг кириш ва чиқиш параметрларини аниқлаш йўли билан экстракция жараёни таҳлил қилинади.
Тўртинчи иерархик сатҳда заррачаларни квазиқатламларида экстракция жараёни ўрганилади. Ҳар бир квазиқатлам учун кириш ва чиқиш параметрлари аниқланади.
Иккинчи босқич.
Параметрларнинг ўзаро таъсирини аниқлаш мақсадида компьютер моделлаштириш услуби қўлланилган. Компьютер модели, тўртинчи иерархик сатҳ жараёнларидан бошлаб тузилган. Хусусан: экстракцияланувчи материал заррачасининг квази қатлам даражасидаги жараён компьютер моделини шакллаштиришдан бошланган.
Заррачалар квази қатлам сатҳидаги жараённинг математик ифодалашда ҳар бир қатлам учун аввалги қатлам ташқи қатлам деб, ўзидан кейинги қатлам эса ички қатлам деб қабул қилинади.
Ҳар бир квази қатламдаги жараёнларнинг компьютер моделларини бирлаштириб (улар ҳисоблашлар блоки кўринишида), заррачадаги экстракция жараёни учун компьютер моделлари яратилган.
Қурилманинг ишчи камерасидаги экстракция жараёнининг компьютер модели ҳар бир элементдаги жараёнларнинг ҳисоблаш блокларидан ташкил топган.
Учинчи босқич.
Ўзаро боғланишларни аниқланиш оптимал ечим топиш имконини беради. Компьютерда бажарилган изланишлар хисоблашлари 2-расмда келтирилган
Расм. 2. экстракция жараёни давомида материалдаги мой миқдорининг, мойни эритувчидаги концентрациясининг ўзгаришининг компьютерда бажарилган изланишлар хисоблашлари.
2-расмда чапда, материал заррачаси квазиқатламлари бўйича мой ўзгаришини кўриш мумкин. Ҳар бир квазиқатлам жараёнларини математик моделларини бирлаштириб (хисоблашлар блоки кўринишида тақдим этилган), заррача даражасидаги экстракциялаш жараёнининг компьютер модели тузилган. Ундан олинган ечим, заррачадаги мой миқдори ўзгаришининг характерини кўрсатади.
2-расмнингўртасида, экстракция жараёни давомида материалдаги мой миқдорининг, ва мойни эритувчидаги концентрациясининг ўзгариш динамикаси келтирилган.
2-расмда ўнгда, изланиш давом эттирилиб, бир нечта экстракциялаш аппаратлари кетма-кет уланганда квазиаппаратлар сонини аниқловчи оптимал ечим танлаш имкони кўриб чиқилган. Ушбу мисол учун оптимал рақам учтага тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |