Variant
Noorganik birikmalarni gaz, suyuq va qattiq fazada sintez qilish
Bo’lib-bo’lib kristallash
Metall va metallmaslarga galogen ta’sir ettirib galogenidlar olish
1. Noorganik birikmalarni gaz, suyuq va qattiq fazada sintez qilish iкки ва ундан ортиқ қаттиқ фазаларнинг ўзаро таъсирланиши орқали ўтказиладиган ноорганик бирикмалар синтези, газ ва суюқ фазаларда борадиган реакциялардан фарқли ўлароқ, ўзига хос хусусуятларга эга бўлади.
Бир томондан реакцияга киришувчи моддаларнинг ҳажм бирлигидаги концентрацияси жуда ҳам юқори бўлади, бундай концентрация реакцянинг тез боришига ёрдам кўрсатади. Иккинчи томондан, модданинг қаттиқ фазада нисбатан секин диффузияланиши ҳисобига таъсирланувчи моддаларнинг кейинги улушларини реакция зонасига киритилиши қийинлашади. Шунинг учун шу турдаги системаларда жараён тезлиги нафақат кимёвий реакция тезлигига (қаттиқ фазадаги реакциялар топокимёвий реакциялар дейилади), балки компонентларнинг реакция зонасига ўтиш тезлигига, яъни диффузияланиш тезлигига ҳам боғлиқ бўлади. Маълумки, жараённинг умумий тезлиги энг секин борадиган босқичнинг тезлиги билан белгиланади, бу ҳолатда у диффузия ҳисобланади. Газ ва суюқ фазалардаги реакция тезликлари кўриб чиқилганда диффузия ҳамма вақт ҳам ҳисобга олинмас эди, лекин топокимёвий реакцияларда бундай қилиб бўлмайди. Диффузион жараёнлар биринчи тартибли реакция тенгламалари бўйича бориб, улар сохта молекуляр ҳисобланади. Топокимёвий реакцияларда вужудга келадиган ва реакция давомида катталашадиган таъсирланиш маҳсулотларининг қавати орқали диффузия содир бўлади. Таблеткаларга кристалланган ва қиздиришда борадиган А ва В моддалар орасидаги реакцияни кўриб чиқамиз. Бу моддалар орасидаги таъсирланиш жараёни уч босқичда боради.Жараённнинг бошланиши – реакция реагентлар доначаларининг сиртида боради; жараённинг давом этиши – моддаларнинг кўчиш йўли билан реакция амалга ошади, яъни А ва В моддалар заррачалари кетмакет ташқи (доначалар орасидаги) ва ички (доначалардаги) диффузияланиш соҳааридан ўтган ҳолда реакция зонасида уларни ажратиб турувчи муҳит орқали бирбирига қараб ҳаракатланади; жараённинг тугаши – АВ моданинг ҳосил бўлиши.Диффузион оқимнинг икки хил ҳолати мавжуд: стационар ва ностационар. Диффузияланадиган модданинг концентрацияси диффузион қаватнинг хоҳлаган бир нуқтасида вақт бирлигида ўзгармайдиган ҳолат стационар дейилади, яъни вақт бирлигида ҳар бир элементар ҳажмга қанча модда тушса, шунчаси ундан чиқиб кетади. Бундай ҳолат учун Фикнинг биринчи қонуни ўринлидир:Маълумки, шпинелнинг кристалл структурасида кислород ионлари куб кристалл панжара ҳосил қилади, металл ионлари эса тетраэдрик ва октаэдрик панжараларда тақсимланади. Магний ва алюминий ионларининг қарамақарши йўналишларда диффузияланиши натижасида шпинел ҳосил бўлади, бунда О2– ионлари амалда қўзғалмасдан қолаверади. Шпинелнинг ҳосил бўлиш реакцияларининг тезлиги металл ионларининг шпинелли фазада диффузияланиш тезлиги билан аниқланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, алюминий ионларининг магний ионларига нисбатан диффузияланиш тезлиги каттароқ бўлади, бунинг натижасида шпинель орқали алюминий ионлари кўпроқ ўтади. Электронейтралликнинг сақланиши учун алюминий ионлари билан бирга эквивалент миқдорда MgAl2O4|Al2O3 чегарасида кислороднинг газ фазага ўтиши ҳисобига бўшаган электронлар ҳам кўчади. 2.Bo’lib-bo’lib kristallashУшбу усул ёрдамида, одатда, тузлар тозаланади, чунки бу ҳолда арзон эритувчи сифатида сув қўлланилиши мумкин, тузларнинг сувдаги эрувчанлиги эса, ҳароратга боғлиқ ҳолда сезиларли даражада ўзгаради. Усулнинг моҳияти шундаки, эритма ҳароратини ўзгартириш, буғлатиш ёки чўктириш йўли билан дастлабки аралашма иккита фракцияга – чўкма ва асосий эритмага ажратилади. Натижада қўшимчалар ўзларининг тақсимланиш коэффициентларига мувофиқ, суюқлик ва қаттиқ фазалар орасида тақсимланади. Осон бўлиши учун фақат K0 < 1 бўлган ҳолатни, кўриб чиқамиз, бунда қўшимчалар билан фақат эритма ифлосланади ва тозалаш учун қаттиқ фаза олинади. Равшанки, агар қўшимчалар билан қаттиқ фаза ифлосланса (K0 > 1), унда тозалаш учун эритма олинади. Ажратиб олинган қаттиқ фаза эритилади (ёки суюқлантирилади) ва кристаллаш жараёни такрорланади. Яна қаттиқ фаза ажратиб олинади, у ёки бу йўл билан иккита фазага тақсимланади ва ҳоказо. Бўлиббўлиб кристаллаш жараёнининг ҳолатдиаграммаси кўрсатилган. Қўшимчалар миқдори бўлган эритмани совутиш орқали қўшимчалар концентрацияси бўлган кристалл олинади.Кристалларни суюқлантириб, асосий эритмадан ажратган ва модданинг бир қисмини суюқланмадан кристаллаб олган ҳолда, қўшимчалар миқдори янада камайган кристаллар олинади. Шундай кўринишдаги амалларни қайтақайта такрорлаб, ифлослантирувчи компонентларни амалда тўлиқ йўқотиш мумкин.Эритмаларда кристаллаш вариантларидан энг қулайининг танланиши ҳарорат ўзгариши билан модда эрувчанлигининг ўзгариш характерига боғлиқ. Агар ҳарорат ўзгарганда модда эрувчанлигига жуда кам ўзгарса, изотермик кристаллаш (муайян ҳароратда эритмани буғлатиш) ўтказилади. Агар ҳарорат пасайиши билан модданинг эрувчанлиги ҳам камайса, унда иссиқ тўйинган эритмаларни совутиш йўли билан кристаллаш амалга оширилади.Эритмадан қаттиқ фазани ажратишнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд, масалан, эритмага қандайдир махсус танланган модда қўшилиб, у ажратиб олиниши керак бўлган модданинг эрувчанлигини камайтиради, бу усул «тузлантириш усули» деб номланади.Бироқ ушбу усул анча қийин ҳисобланади ва тозаланадиган модданинг катта йўқотишлари билан боғлиқ бўлади. 3.Metall va metallmaslarga galogen ta’sir ettirib galogenidlar olish GALOGENIDLAR — galogenlarnint boshqa elementlar bilan hosil qilgan kimyoviy birikmalari. Galogenidlarga, odatda, galogen atomining elektr manfiyligi boshqa elementlarnikiga Karaganda yuqori boʻlgan birikmalar kiritiladi. Aralash va poligalogenidlar, gidrogalogenidlar, oksogalogenidlar, oksigalogenidlar, gidroksogalogenidlar, tiogalogenidlar va kompleks Galogenidlar mav-jud. Element — galogen bogʻlanishiga koʻra oddiy Galogenidlar ionli va kovalentli xillarga boʻlinadi.
Galogenidlarni toʻgʻridan-toʻgʻri elementlardan, galogenvodorodlarni yoki ularning kislotalarini elementlar bilan reaksiyaga kiritib olish mumkin.
Galogenidlar tabiatda minerallar holida, dengiz va ummonlar suvida uchraydi. Baʼzi Galogenidlar (mas, natriy xlorid, kaliy xlorid, kalsiy xlorid) tirik organizm tarkibiga kiradi.
Galogenidlar texnikada galogenlar olishda, ishqoriy va ishqoriy-yer metallar sintezida, shisha va b. anorganik materiallar komponenti sifatida qoʻllaniladi.
Galogenlarning o‘zaro hosil qilgan birikmalari juda xilm axil ekanligini ta ’kidlash zarur. Bulardan xlor (III) ftorid C1F3 suyuq modda( suyuqlanish harorati -83°C, qaynash harorati + 12°C). C1F3 — sanoatda ftor bilan xlorning (250°C da) o ‘zaro ta’siridan olinadi: Agar jarayonda xlor m o i olinsa xlormonoftorid — C1F hosi] boiadi. C1F- gazsimon modda (suyuqlanish harorati -154°C, qaynash harorati -100,8°C). Agar bromga bevosita ftor ta’sir ettirilsa brom (III) ftorid BrF3 hosil boiadi: Br2 + 3F2 = 2BrF3 Brom (III) ftorid qizil rangli suyuqlik (suyuqlanish harorati 9°C, qaynash harorati 126°C). Galogenlarning yuqoridagi ftorli birikmalari suv va organik moddalar ta’sirida oson portlash xossasiga ega. Brom (V) ftorid -B rF5 va IF5 rangsiz moddalar. IF5 (suyuqlanish harorati 9,6°C) qattiq modda hisoblanadi. Xlor va yodda ftor bilan +7 oksidlanish darajasiga ega boigan birikm alar ham keyingi paytlarda olingan. IF 7, I 0 3F, BrF7 birikmalari reaksion qobiliyati juda yuqori boigan birikmalardir. M asalan, yod geptaftoridning suv bilan ta ’siridan yodning kislorodli kislotalari(H5I 0 6) olinadi: IF7 + 6H20 = HsI0 6 + 7HF
"Organik" so'zi kimyo mahsulotida mahsulot va oziq-ovqat haqida gapirganda juda farq qiladi. Organik birikmalar va noorganik birikmalar kimyoviy asosni tashkil qiladi. Organik birikmalar va noorganik moddalar orasidagi asosiy farq, organik birikmalarning doimo uglerodga ega bo'lishidir , ammo noorganik moddalar tarkibida uglerod mavjud emas. Bundan tashqari, deyarli barcha organik birikmalar uglerod-vodorod yoki CH-bog'lamlarni o'z ichiga oladi.
E'tibor bering, uglerod tarkibida tarkibiy organik deb hisoblanishi etarli emas ! Uglerod va vodorodni qidiring.
Organik va noorganik kimyo - kimyo asosiy fanlaridan ikkisidir. Organik kimyogar organik molekulalar va reaktsiyalarni o'rganadi, noorganik kimyo noorganik reaktsiyalarga qaratilgan.
Do'stlaringiz bilan baham: |