ҚИЗИҚАРЛИ МИСОЛ ТАРИҚАСИДАСВЧЭНЕРГИЯСИ ИШЛАТИЛАДИГАН АППАРАТДА МАТЕРИАЛНИ ҚУРИТИШ ТИЗИМИ ТАҲЛИЛИ
Биринчи босқич. Кўп босқичли тизимли таҳлилда қуритиш аппарати асосий тизим қора қути сифатида олинган ва қуритиш жараёнини ўрганиб,ундаги кириш ва чиқиш параметрлари аниқланган (расм 1).Танланган асосий тизималоҳида элементлар-тизимларга ажратилади. Булар: материални узатиш тизими, ишчи зонаси тизими, материалнингчиқиш тизими. Ўз навбатида, ишчи зонаси тизимларга ажратилган бўлиб, улар энергия бериш зонаси, газ фазаси ва қуритилаётган материал фазасидан иборат. Ҳар бир тизимча учун кириш ва чиқиш параметрлари аниқланган. Материални қуритиш аппаратининг ишчи зонасидаги жараённи автоматикҳисоблаш учун компьютер модели тузилган.
|
Расм Қ.1 СВЧэнергияси ишлатиладиган, материални қуритиш аппаратининг тизимли таҳлили ва унинг компьютер моделининг бошланғич кўриниши.
|
Иккинчи босқич. Ўзаро боғланишларни аниқланиши учун тизимга чуқурроқ кириб, компьютер моделини ташкил этувчи блокларитузилган. Яъни материални қиздириш блоки, қуритилаётган материал фазаси блоки,мувозанат ҳолати ва материалнинг намлигини масса алмашуви орқали ўзгаришини ҳисоблаш махсус блокларини ўз ичига олган компьютер модели тузилган.
Учинчи босқич, оптимал ечим топиш. Қуритиш жараёнининг ҳисоби ва ечим топиш учун компьютерга бошланғич маълумотлар киритилади (ишчи камерасининг кўрсаткичлари, газ сарфи, намлиги, тизимга кираётган материал намлигининг концентрацияси ва ҳарорати, узатилаётган энергия қуввати...), компьютер эса, саноқли сонияларда автоматик тарзда, технологик параметрлар ўзгариш қонуниятларини ва тизим билан жараённи барча чиқиш кўрсаткичларини ҳисоблаб беради. Хусусий ҳолда, ҳарорат, қуритилаётган материал концентрацияси, иссиқлик сиғими, энтальпияси, газ фазасидаги сув буғининг сарфи, парциал босими, қуритилиб чиқарилаётган материал сарфи ва ҳ.к хисобланади. Шу жараённинг компьютер модели ва автоматлаштирилган ҳисоблаш дастури ТКТИ ИАБ кафедраси кутубхонасида мавжуд.
|
Расм Қ.2 Материал ҳароратининг,мувозанат ҳароратнингва намликнинг иссиқлик дискрет берилгандаги вақт бўйича ўзгариши. Юқоридагичизиқ материалнинг ҳақиқий ҳарорати, қуйидаги тебранмачизиқ мувозанат ҳолатининг ҳарорати. Тепадан пастга йўналган чизиқ махсулот намлигининг вақт давомида ўзгариши.
|
Қ.2 -расмда материални дискрет бериладиган энергия ёрдамидақуритишнинг оптимал шароитиниқидириш натижалари келтирилган. Расм юқорисидаги тебранувчи чизиқдан кўринадики, материал ҳарорати маълум оралиқда-диапазонда (500-900С) иситгич ёқилиши ва ўчирилиши билан бошқарилади. Материал намлига вақт бўйича камайиб боради. Ўтказилган ҳисоблашда жараённинг бошқарувчи - юритувчи куч ҳисобида материални ҳақиқий ва мувозанатҳолатдаги ҳароратларининг фарқи олинган. Микротўлқин энергияси ишлатиладиган аппаратда материални қуритиш тизимининг кенгайтирилган таҳлили, компьютер моделларини тузиш ва ечимларини танлаш тартиби дарсликда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |