ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛНИНГ АҲАМИЯТИ
Ушбу қисм фалсафа фанлари доктори, НавДКИ профессори Рузиева Р.Х. билан биргаликда тайёрланди.
Таълим ислоҳотларини амалга оширишда тизимли таҳлил асосида ечим топиб, қарор қабул қилишнинг аҳамияти кундан-кунга ортиб бормоқда. Ўтган йиллар давомида иқтисодий ислоҳотлар билан бирга маданий-маърифий, айниқса, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш вазифалари ҳам белгилаб олинди. Ёшларимиз келажагини ўйлаб, изчиллик ва қатъият билан амалга оширилаётган умуммиллий дастурларимиз ягона бир мақсадни кўзда тутади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида ёшлар ҳаёти билан боғлиқ тизимни тубдан ислоҳ қилиш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 июль, 2017 йилда “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонида “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли ўрганиш ва таҳлиллар асосида соҳага оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш”га алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳам мавзумизнинг долзарблигини оширади.
Маълумки, таҳлил қилиш тафаккурни ривожлантириб, фикрнинг чархланишига ёрдам беради. Хўш, таълим жараёнини қандай омилларга таяниб, тизимли таҳлил қилиш мумкин? Қандай тавсиялар берса бўлади?Авваламбор, иш бошланғич объектни (талабалар гуруҳини) тизим ва жараёндан иборат эканлигини белгилаб, уларнинг ўзини тўлиқ ўрганишдан бошланади. Тизимни ва ундаги жараённи таҳлил қилиш, унинг параметрларини ва уларнинг ўзаро боғланишини аниқлаш, тўғри ечим топиш имконини беради. Бунинг учун тизимли таҳлилнинг алгоритмик формуласидан фойдаланиш мумкин.
Педагогик тизим - талабалар гуруҳи – бу аввало изланиш олиб бориладиган элемент, ҳамда аниқ равишда ўзаро боғланган ва таъсирланувчан ҳамда умумий мақсадга мўлжалланган элементлар мажмуи. У яна элементлар ўртасидаги алоқаларни ҳам ўз ичига олади. Элементлар ва улар ўртасидаги алоқалар ҳар бири маълум қийматлар тўпламини қабул қилувчи хоссаларга (кўрсаткичларга) эгадир. Тизимлар таҳлили усулига мурожаат қилиб, катта педагогик тизимдан талабалар гуруҳини асосий педагогик объект,деб қабул қиламиз. Бу педагогик объектнинг ўзига хос кириш ва чиқиш параметрлари бўлади.
Талабалар гуруҳини номаълум, яъни қора қути (расм 1 да ифодаланганидек), деб оладиган бўлсак, дарс бошидан кириш кўрсаткичлари қора қутига, яъни талабалар педагогик гуруҳига таъсир қила бошлайди. Қора қутининг кириш параметрлари ва ичидаги хусусиятлари, чиқиш параметрларига таъсир қилади. Уларнинг боғланишларини топа олсак, қора қути оқара бошлайди. Яхшироқ топсак, шаффоф бўлади.
Асосий мақсад талабаларнинг билими ва маданиятини оширишга қаратилади. Уларнинг билими таълим билан, маданияти эса тарбия билан ошади.
Тизимли таҳлилининг алгоритмик формуласини хисобга олиб, педагогик гуруҳда таҳлил ва ечим топишнинг учта босқичи қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |