Олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши таълим дастурида талабаларга миллий қадриятларимиздан бўлган ўзбек шевалари тўғрисида илмий-амалий билимларни бериш кўзда тутилган



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/135
Sana28.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#475199
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   135
Bog'liq
Ozbek dialektologiyasi. Nigora Murodova (5)

Ўзбек шевалари таснифи 
Ўзбек шеваларини тасниф қилиш
тамойиллари. 
Ўзбек адабий тили 
ва ўзбек шеваларини илмий асосда ўрганиш ўтган асрнинг 20-йилларидан 
бошланган. Мактабларда она тилини ўқитишга эътибор билан қаралиши 
натижасида адабий тилга ҳам алоҳида аҳамият берилди. Адабий тил 
меъёрларини белгилаш, имло қоидаларини яратиш ва такомиллаштириш 
билан биргаликда ўша даврда шеваларни этник, этногенетик, лисоний-
ҳудудий жиҳатдан ўрганиш ҳам бошланди. Ўзбек шеваларини ўрганиш ва 
тасниф қилиш бўйича мана шу йилларда илмий тадқиқот ишлари юзага 
келди. Улар бугунги кунда ҳам ўз қимматини йўқотгани йўқ. Ўзбек 
шеваларини ўрганишда бу таснифларга таянилади. 
 
Ўзбек 
шеваларини 
тасниф 
қилишда 
қатор 
тамойиллардан 
фойдаланилади.


21 
- ўзбек шеваларида ўзбек тилидаги унли ва ундош товушларнинг 
мавжудлиги;
- ўзбек шеваларининг сингармонизм ва умлаутни сақлаш даражаси;
-
ўзбек шеваларига қардош ва қардош бўлмаган тилларнинг 
таъсири;
- тарихий қатламга оид лексик бирликлар ва ўзлашган қатламга оид 
сўзларнинг мавжудлиги;
- сўзнинг фонетик ва морфологик структураси;
- шеванинг фонетик, морфологик, лексик хусусиятларидаги фарқли 
томонлар ва уларнинг ҳудудий тарқалиши ва б.ш. 
Ўзбек шевалари бўйича қимматли материаллар тўплаш ва тадқиқ 
қилишда ўзбек диалектологларининг ҳиссаси катта бўлди. Маълумки, ўзбек 
тилининг кўп шевалилиги ва уларнинг ранг-баранглиги бу тилни бошқа 
туркий тиллардан ажратиб туради. Буни ўзбек диалектологиясида 
бажарилган илмий тадқиқот ишлари, унда жамланган тарихий-лисоний 
таҳлиллар тўла тасдиқлайди 
Ўзбек халқ шеваларининг таснифи. 
Ўзбек шеваларининг тарихий 
тараққиётини ўрганишда Маҳмуд Кошғарийнинг” Девону луғотит турк” 
асари катта аҳамият касб этади. Энг муҳими, китобда ўзбекларнинг қадимий 
аждодларидан чигил, яғмо, қарлуқ, қипчоқ, тухси ва бошқа қабилаларнинг 
ижтимоий ва оилавий турмуши, турли урф-одат ва маросимлари, диний 
эътиқодлари ва тасаввурлари каби айрим этнографик хусусиятларни 
аниқлашга ёрдам берадиган маълумотлар келтирилган. Маҳмуд Қошғарий 
Жайҳундан то қуйи Чин (Хитой) гача жуда кўп қабилалар борлигини
уларнинг тиллари ўртасидаги ўхшаш ва фарқли томонларни кўрсатиб 
берган. У халқ тилини ҳудудий ўргангани учун ҳам харитасини тузган. 
Маҳмуд Қошғарийнинг мазкур Девони ХI асрда яратилсада, ҳозиргача 
ўзининг қимматини юқотгани йўқ. Шу боис ҳам ўзбек шеваларини 
ўрганишда, тасниф қилишда Машҳмуд Қошғарий Девонига асосланади ва 
таҳлил қилинади.


22 
Ўзбек шеваларини ўрганишнинг илк даврларидан бошлаб уларнинг 
таснифлари турколог ва диалектолог олимлар томонидан турлича тасниф 
қилинди. Ўзбек шеваларини тасниф қилишда профессорлар И. И. Зарубин, 
К. К. Юдахин, Е. Д. Поливанов, Ғози Олим Юнусов, А. К. Боровков, В. В. 
Решетовларнинг хизматлари катта аҳамиятга эга бўлди.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish