Олди сотди шартномаси



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/58
Sana29.04.2022
Hajmi0,88 Mb.
#593901
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58
Bog'liq
oldi-sotdi shartnomasi va uning turlari. hadya shartnomasi. renta

 
МУАММОЛИ САВОЛЛАР
 
 
1. Корхонани сотиш шартномасининг тушунчаси ва ўзига хос 
хусусиятлари.
2. Шартноманинг шакли ва расмийлаштириш тартиби.
3. Корхонани топшириш.
4. Шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5. Корхонани камчиликлар билан топшириш оқибатлари.
 
 


30-
БОБ. АЙИРБОШЛАШ ШАРТНОМАСИ
 
 
1. Айирбошлаш шартномаси тушунчаси, ҳуқуқнй белгилари 
 
ва предмети
 
Айирбошлаш товар ва пул муносабатларига асосланган бозор 
иқтисодиётида ҳам муайян аҳамиятга эга. Шу боисдан у амалдаги фуқаролик 
қонун ҳужжатларида ўзининг ҳуқуқий асосларини топган. Айирбошлаш 
бартер деб ҳам юритилади.
Айирбошлаш деб шундай шартномага айтиладики, унга кўра 
шартномада қатнашувчи ҳар бир тараф бошқа тарафга бир товарни бошқа 
товарга алмаштириш йўли билан мулк қилиб топшириш мажбуриятини 
олади (ФКнинг 497
-
моддаси). Унинг моҳияти шундаки, шартнома предмети 
бўлган бирон
-
бир товар иккинчи тарафга, одатдагидек, мазкур товар 
қийматини умумий эквивалент бўлган ёки унга деярли тенг келадиган бошқа 
бир товарга
айирбошланади. Демак, мазкур ҳуқуқий муносабат одатдаги 
шартномалар, айтайлик, олди
-
сотди, маҳсулот етказиб бериш каби 
шартномаларга ўхшаб, тарафларга бу орқали келиши мумкин бўлган муайян 
пул суммаларига талаб
-
эҳтиёжлардан келиб чиқмай, балки бевосита мазкур 
шартноманинг предмети бўлган товарга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиқади. 
Бироқ бу шартнома кўп ҳолларда субъектлар ўртасида ҳисоб
-
китоблар йўлга 
қўйилмаган ёки ўзаро ишонч бўлмаган инфляция шароитида кенг 
қўлланиладиган шартномалардан бири бўлиб қолмоқда. Ривожланган бозор 
тизимида у аҳён
-
аҳёнда қўлланилади.
Шартноманинг яна бир хусусияти шундаки, шартноманинг мазмунидан 
бошқача ҳол англашилмаса, айирбошланаётган товарлар тенг қийматли деб 
тахмин қилинади. Айни пайтда товарни топшириш ва уни қабул қилиш 
харажатларини, ҳар бир ҳолда тегишли мажбуриятларни бажарадиган тараф 
амалга оширади. Шубҳасиз, бошқа шартномаларда бўлгани сингари 
айирбошлашда ҳам унинг предмети ҳисобланган товарнинг баҳоси муайян 
аҳамиятга эга. Баъзан амалиётда айирбошлаш предметининг қиймати
бир хил 
бўлмайди. Бундай ҳолларда баҳоси айирбошлашга тақдим қилинаётган товар 
баҳосидан паст бўлган товарни тошпираётган тараф, агар шартномада ҳақ 
тўлашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, товар ёки товарни 
тасарруф қилиш ҳужжатлари тогаиирилгандан сўнг кечиктирмасдан 
баҳолардаги фарқни тўлаши лозим бўлади. ФКнинг 242
-
моддасига кўра, агар 
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача ҳол 


англашилмаса, қарздор ҳисобланган тараф бундай мажбуриятни кредитор 
талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Айрим ҳолларда товарлар ўртасидаги юқорида тилга олинган фарқ 
доимо конкрет белгиланавермайди. Фуқаролик қонунчилигининг 
мазмунидан англашилишича, бундай ҳолларда шартномани бажарганлик 
учун худди шунга ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки 
хизматлар учун олинадиган баҳолар 
– 
ҳақ тўланиши керак. Айнан бундай 
хрлларда иш муомаласи одатлари, яъни одат ҳуқуқи нормалари қўлланилади 
(ФКнинг 6
-
моддаси тартибида).
Айирбошлаш шартномаси қуйидаги ҳуқуқий белгилари билан 
характерлидир:
биринчидан, айирбошлаш консенсуал шартнома ҳисобланади, яъни 
унга кўра тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари шартнома қонун талаблари 
доирасида расмийлаштирилган пайтда вужудга келади;
иккинчидан, айирбошлаш ҳақ эвазига тузиладиган шартномадир, яъни 
шартнома бўйича тарафлар зиммасига муқобил ижро мажбуриятларини 
бажариш юкланган, яъни товарларни ўзаро айирбошлаш, шунингдек 
товарлар қиймати тенг бўлмаганда 
– 
қиймат ўртасидаги фарқни пул шаклида 
тўлаш;
учинчидан, айирбошлаш икки томонлама
шартномалар туркумига 
киради. “Шартнома иштирокчиларининг ҳар бири бир вақтнинг ўзида ҳам 
сотувчи, ҳам сотиб олувчи ҳисобланадилар”
23
. Демак, бунга кўра ҳар икки 
тараф ҳам ҳуқуққа, ҳам бурчга эга бўлади. Бу шартноманинг моҳиятан, янада 
аниқроғи, тарафлар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқдорлик ва бурчдорликнинг 
нисбатидан келиб чиқади;
тўртинчидан, шартноманинг яна бир белгиларидан бири 
– 
айирбошланадиган мулкнинг эгасидаги унга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи 
(эгаллаш, фойдаланиш, тасарруф этиш) иккинчи тарафга ўтади ва
аксинча. 
Шартноманинг муҳим жиҳатларидан бири айирбошланадиган товарларга 
бўлган мулк ҳуқуқининг иккинчи тарафга қачондан бошлаб ўта бошлашидир. 
Одатда, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, 
айирбошланадиган товарларга мулк ҳуқуқи айирбошлаш шартномасига 
мувофиқ, сотиб олувчи ҳисобланадиган тарафларга иккала тараф тегишли 
товарларни топшириш мажбуриятини бажаргандан сўнг бир вақтда ўтади 
(ФК, 500
-
модда). Айирбошлаш шартномасининг предмети муайян моддий 
23
Сайфуллаев Ф. Ўзбекистон ССРнинг гражданлик ҳуқуқи. 

Т.: Ўзбекистон. 1988. 18
-
б, Рўзиназаров Ш. 
Олди
-
сотди шартномалари.//Хўжалик ва ҳуқуқ. 1997. №7. 
-
37 б. 


қийматга
эга бўлган ҳамда иқтисодий
муносабатнинг предмети бўла 
оладиган, айни пайтда кишиларнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондира 
оладиган нарсалар, яъни ашёлар бўла олади. Ашёлар ишлаб чиқариш восита
-
лари ва истеъмол буюмлари кўринишида, кўчар ва кўчмас мулк шаклларида 
бўлиши мумкин.
Бироқ, бу ерда муҳими, ашёларнинг фуқаролик 
муомаласида бўлшпи масаласидир. ФКнинг 82
-
моддасига кўра, фуқаролик 
ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки 
универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта 
ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан 
чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, 
бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин.
Айирбошлаш шартномасининг предмети бўлиши учун ашёлар мулк 
ҳуқуқи асосида мулкдорларнинг
ҳақиқий эгалигида, фойдаланувида ва 
тасарруфида бўлмоғи ҳам керак (ФКнинг 164, 207
-
моддалари тартибида). 
Масалан, фуқаро М. 1997 йил 1 сентябрда фуқаро Н. билан айирбошлаш 
шартномасини тузди. Шартномага мувофиқ, Н. ҳовлисини М. ҳовлисининг 
1/3 қисмига алмашди. М. нинг қизи А. 1997 йил 1 декабрда судга мурожаат 
қилиб, уйнинг ярми ўзига тегишли эканлигини ва унинг розилигисиз отаси 
ҳовлининг бир қисмини алмаштирганлигини кўрсатиб, мазкур шартномани 
бекор қилишни сўради. У ўз талабини асослаш учун уйнинг бир қисми
онасидан мерос бўлиб, ҳали отаси билан бўлиб олмаганлиги сабабли, уйни 
алмаштириш натижасида эгалик ҳуқуқининг бузилганлигани кўрсатади. 
Албатга, бундай ҳолларда суд фуқаро А. нинг талабини қондириши лозим.
Ёки қуйидаги мисолни кўрайлик. Фуқаро К. эгасиз турар жойга ҳалол, 
ошкора ва узлуксиз эгалик қилган. Ва у 1998 йил 1 апрель куни бу уйни 
фуқаро Д.га қарашли автомобиль билан айирбошлаш тўғрисида шартнома 
тузишган. Аниқланишича, К. бу уйга 1986 йил 1 янавардан 1998 йил 1 апрель 
кунигача, яъни 12 йил
давомида эгалик қилган. ФКнинг 187
-
моддаси 
талабларига кўра, бу муддат 15 йилни ташкил этиши лозим эди. Демак, 
фуқаро К.да ҳали бу уй
-
жойга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келмаган
бинобарин, у мазкур объект юзасидан шартномада тараф сифатида иштирок 
эта олмайди.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish