Markeyting asoslari
Savollar va javoblar
1.Marketing tushunchasining mohiyati-Маркетинг - айирбошлаш йўли билан эҳтиёж ва талабларни қондиришга
йўналтирилган инсон фаолиятининг тури, бозордаги барча қатнашчиларнинг ўзаро
манфаатларига асосланган ҳаракатларини, талабни шакллантириш ва қондириш учун
бирлаштиришдир.
Маркетинг - мураккаб, динамик, кўп қиррали тушунчадир, бу эса маркетингга
тамоман универсал тавсиф бериш мумкин эмаслигидан далолатдир. Сўнгги йилларда
чоп этилган маркетингга доир адабиётларда маркетингнинг жуда кўп таърифлари
берилган. Улардан баъзи бирларини келтиришни лозим топдик.
Маркетинг талабни қондиришга қаратилган фаолият бўлибгина
қолмай, балки талабга таъсир ҳам қилишдир. Хўш, бу таъсир қандай
бўлиши керак, бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтиш ва янги
талабни вужудга келтириш керакми? Маркетинг фаолиятининг бу аниқ
мақсадларини - бозорда мавжуд бўлган вазиятни ҳисобга олиш билан,
харидорлар қизиқиш даражаси билан, корхонанинг ўз иқтисодий ва
ижтимоий вазифалари билан, у ёки бу бозорга кириши билан аниқланади.
Шундай қилиб, талаб маркетинг мақсадини, шу билан бирга керакли
маркетинг стратегиясини танлашга имкон беради.
2. Bozor va uning turlari-Шу билан бирга, бозорлар товарли(товар ва хизматлар бозорлари, меҳнат
воситалари бозори, интеллектуал маҳсулотлар бозорлари) ва молиявий
(кредитлар, қимматли қоғозлар) бозорларига ҳам бўлинади.
Мақсади бўйича бозорлар истеъмол ҳамда ишлаб чиқариш бозорларига
бўлинади:
Истеъмол бозорлари шахсий, уй хўжалиги ва оилавий эҳтиёжларни
қондириш сотиладиган ва сотиб олинадиган товар ва хизматлар бозори.
Ишлаб чиқариш бозорлари корхоналар фаолияти учун зарур бўлган
ускуна, интеллектуал мулк ва бошқа воситалар сотиш ва сотиб бозори
тушунилади.
3. Tashkiliy nuqtai nazardan bozor turlari-Ташкилий нуқтаи назардан бозорлар эркин, тартибсиз ва тартибли
бозорларга ажратилади.
● Эркин бозорда товар ва хизматларни сотиш сотиб олиш воситалари,
нархнинг шаклланиши ва корхоналарнинг ўзини тутиши эркин бўлади.
● Тартибсиз бозорларда корхоналарнинг фаолиятига ҳеч қандай қонуний
назорат бўлмайди.
● Тартибли бозорларда корхоналар бозорларда фаолият юритишда маълум
бир қоидаларга амал қилади
4. Tartibli bozor turlari
1) Эркин рақобатлашган бозор. Бозорга кириш ва чиқишда чекловлар бўлмайди, бозор
қатнашчиларининг барчаси бир бирининг маҳсулоти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади.
Масалан, нон ишлаб чиқарувчилар бозори.
2) Соф монополия бозори. Маълум бир товарнинг сотувчиси фақат битта корхона бўлади. Ушбу
устунлик давлат томонидан чиқарилган нормалар ёки маълум бир патентлар орқали
мустаҳкамланиши мумкин. Масалан, автомобил бозори, энергетика бозорлари.
3) Олигополистик бозор. Бозорда бир нечта йирик корхоналар томонидан бозорнинг бўлиб
олиниши ва узоқ вақт давомида бу ҳолат ўзгармаслиги ҳисобланади. Масалан, мобил операторлар
бозори
4) Монополистик рақобат бозори. Бу турдаги бозорда сотувчилар сони кўп бўлсада, улар
томонидан таклиф қилинган товарларнинг ҳар бири бошқа товарлардан ўзига хос фарқ қилади.
Масалан, дори дармон воситалари бозори мисол бўлиши мумкин.
5.Marketing obyekti va subyekti-Маркетингнинг асосий субъектлари - ишлаб
чиқарувчилар, маркетинг бўйича мутахассислар,
воситачилар ва хилма-хил маҳсулот ва хизматларнинг
истеъмолчилари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |