тикилди.
– Опқўй! Ўзингга...
137
.. Ултон қарағай остидан қўш эшикка тикилиб тураркан,
мошиналар қошида гурунглашиб турган шофёрлардан баъзилари ўзига
қарай бошлади: наздида гап қотса, ўқ бўшатадигандек.
Кейин аста чўнқайиб, дарахтга суяниб ўтирганди, ичкаридан
тўртта даррали милиса шошиб чиқиб, икки тарафга ўтди. Кейин иккита
573
нотаниш киши чиқди. Сўнг Эгамқулова, Тараканов ва Бўтабой Сўпи
чиқиб икки ёнга ажралишди-да...
... илжайган, мағрур Тўқлибой Қўчқоров кўринди.
Ултон ирғиб турди.
– Ҳов! – деб бақирди. – Тўнғиз!
Қўчқоров қараши замон қирқма унга ўнг бўлди. Ва Ултоннинг
бошмалдоғи тепкини тортди-ю, қўйворди. Аммо Тўқлибой Қўчқоров ҳеч
нарса бўлмагандай қотиб турарди. Ултон яна ўқ олиб, стволга
жойларкан, милисалар чопиб келишаётганини кўрди ва тағин
Қўчқоровга ўқ узди.
У ҳамон тек турар экан, Ултон хатосини англади: стволи
калтаргани учун сочма сочилиб кетган эди.
У тағин ўқ жойлагунча милисалар келиб босди: кимдир тепти,
кимдир бошига урди...
... Ўзига келганида, қўллари боғлиқ экани, “Тез ёрдам” ичида
ётганини англаб эшикка қаради-да, ёнида ўтирган Баҳром милисага
кўзи тушди. Бирдан иршайиб:
– Э-э, – деди. – Ухласинлар. – Ўнг қўлини Ултоннинг қовурғасидан
пастига босди-да, сал кўтариб, бир урди: Ултоннинг дами ичига тушиб
кетди.
ХОТИМА
... Йиллар ўтди: жамиятда – сиёсату иқтисодда ҳам кўп ўзгаришлар
бўлди.
Тўқлибой Қўчқоров ҳозир халқ-демократик партиясига аъзо,
мактабда, адабиётдан дарс беради. Ҳамон шўх, ҳазилкаш ва оёғини
кериб босади: айтишларича, Умид унинг қовуғига тепган эмиш...
Do'stlaringiz bilan baham: |