ўрнида бўлса таний олмас эди.
568
– Хуш кепсиз, – деди у. Ултон Баҳорнинг товушидан титроқни
кутган эди: сезмади. Фақат сал хаста-бўғиқ эшитилди. Ва:
– Эшитаман, хоним! – деб юборди.
– Мен сизга ёлғон гапиролмайман, – деди Баҳор энди ошкора
титраб. Ва овози ғазабга йўғрила бошлаб, давом этди: – Сиз нимани
кўрган бўлсангиз, рост...
“Ў-ў, нега? – ичлари оғриб кетди Ултоннинг. – Бу маълум-ку?”
– История болезни билан танишдирсиз?
– Ҳа.
– Ўзим ёзганман. – Баҳор ёқасидан қўл солиб, сигарет олди. Гугурт
чақиб тутатди. – Шунақа.
– Мен шубҳа қилганим йўқ, – деди Ултон. – Ўша вазиятда...
бошқача ёзишингиз мумкинмас эди. Ҳим, сиз дўхтир... – Сенламаганига
ачиниб, давом этди. – Ҳатто Берди аканинг айтиши-ча, жуда
профессионал ёзилган экан!
– Ҳа, энди, ёнингда маслаҳатчи турса, ёзасан-да, – деди Баҳор ва...
... Ултон лол қолди: “Бир сўзидаям ёлғон йўқ! Нега мунча очиқ
гапиради?”
– Шу, – деди Баҳор гўё гапига хулоса ясаб. Кейин сўради: – Яна
айтайми?
– Майли.
– Эшитиш учун келгансиз-ку?
– Ҳа.
136
– Эсланг: уйингизга қўнғироқ қилиб чақиришди, а? Ўшанда... –
жавоб кутмасдан давом этди. – Сиз идорага келдингиз...
...Ултон гўё ўша қўнғироқ жиринглашидан кейинги босган
қадамларини яна боса бошлади: идорага кирди...
– Мен бурчакда эдим, – у сигаретни узун тортиб, узун пуфлади.
Худдики “Ҳаммаси ўтди! Шу тутундек!” дегандай. – Кейин сиз мени
569
эсладингиз...
– Ҳа.
– Кейин ўша топшириқ берилди... – Баҳор ҳиринглаб кулиб қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |