– Келиб қолар, отахон, – деди Ултон. – Сира алағда бўлмаслик
керак.
– Одам ҳар хаёлга бораркан. Ҳар хил гаплар эшитаётирмиз...
– Уруш бўлгандан кейин гап-сўз ҳам бўлади... Сиз қалай, Ўрол
бобо? Лекин боплаб ҳикоя қилдингиз. Раҳмат! Мингга киринг!
– Ҳе, мингни нима қиламан... – деди Ўрол бобо. – Қолганиниям
яшагани қўйишмайди. Ана, Мустапоқул чўлоқ ҳам шу маҳал йиғлаб
ўтиргандир.
Ултоннинг юраги шувиллаб кетди.
– Тинчликми?
– Бир бефаросат айтипти, ўчоқларни бузишади, деб... Зикриёхон
домла ҳам хафа...
– У кишига нима булди?
– Ким билади-е, Отинқизнинг мақбараси кимга зиён қилган экан...
– Хўш?
– Шу, ҳар хил миш-мишлар етиб кепти-да...
“Бузиб бўпти!” деб ўйлади Ултон гўё шу “иш” бошланса, милтиқ
олиб чиқадигандек. Сўнгра ўша ишнинг бошида албатта Маҳфират
Эгамқулова туришини тусмоллаб, сўкинди; сўнг ўкиниб кетди:
“Ўйламайди-я, қовоқ...
Ахир, ўзи бир ночор-ку?”
441
– Сенга бир йўлиқмоқчи экан, – давом этди Ўрол бобо. –
Мустапоқулни айтяпман.
– Ҳа-ҳа.
– Эса, ишингдан қолма, улим. Улар қарашяпти.
– Майли... – Ултон уларга яна қўл бериб хўшлашаркан, тағин
кўнгилларини кўтарган бўлди: – Бу ишларни ўйлаб кўришади албатта.
Ахир, замон ўзгариб кетяпти, отахон! Илгари бошқача эди... Ҳозир рост
гапни айтадиганлар чиқаётир. Уларга қулоқ соладилар...
– Сенга раҳмат, – деди Ўрол бобо. – Лекин шу афғон урушини
ўйласам, ўзимиздаги... ҳалиги урушлар эсимга тушади...
– Рост айтасиз, отахон. Бу урушларни айни бир хил урушлар
десаям бўлади.
– Ул денг-бул денг, йигитлар омон қайтсин, – хўрсинди Расул бобо.
Do'stlaringiz bilan baham: |