– Ҳа. Дам олинглар, – деди Зокир Ўринов ҳам.
– Қани, мен шуларнинг овқатидан бир татиб кўрай. – Бўтабой
Сўпи болалар томонга кетди. Ва Зиёдилланинг эгнига қоқиб,
449
дастурхонга энгашди.
Қўлдош Мўмин ҳам ниҳоят сўз навбати ўзига келгандек:
– Бетоблар йўқми, ўртоқ Ўринов? – деб сўради.
– Бетоб нима қилади бу ерда... – тўнғиллади мактаб директори.
Сўнг улардан сўради: – Шикоят борми дўхтирга? Зиёд, бир нима
дейсанми?
– Завуч бобони қирғий талади-ку!.. – деди у дабдурустдан. Ва
тенгқурлари кулиб юборди.
– Тинчликми? – Тўқлибой Қўчқоров сергакланди.
100
Ултон гап чувалашмасин учун:
– Ҳе, бир қуш тегиб ўтди, – деди-да, бошкотибга ёндошиб сўради: –
Мумкинми бир гапни...
Қўчқоров қизиқиш билан... сурилиб, Ултоннинг тирсагидан олди
ва қирга йўл бошлади. Беш-олти қадам юргач, бахмалдек чайир
(лишайник) қоплаб ётган харсангтош қошида тўхтади.
– Хўш? – дея бирдан унга бургут қараш қилди. – Кеча нимага Иван
Ивановичнинг уйига бормадинглар?
– Чалларда эдик, – деди Ултон.
– А-а-а! – Бошкотиб негадир енгил нафас олди. – Мен ҳам
айтгандим, бир сабаби бўлса керак деб... Между прочим, у кек
сақлайдиган одам! Бунинг устига, бизга шубҳа билан қарайди. Аблах,...
– Кечирасиз, район КГБсиям унга қарайдими?
Қўчқоров истеҳзоли кулимсиради.
– Ҳа. Унга топшириб қўйганман. – Кейин пешонаси тиришиб, ерга
тупурди. – Барибир у ҳамма нарсадан хабардор... Орамизда сотувчилар
кўп, ука. – Сўнг орқага қараб қўйди. – Тўлагановнинг олдида ҳар хил
гапни гапирма.
Ултон жилмайди.
– Мен сезган эдим... Хуллас, саволим қалиги “махфий хат” ҳақида.
450
Do'stlaringiz bilan baham: |