билан боядан бери ҳазиллашиб турган кишидек: – Тоза ўргатибсизлар-
а? – деб қўйди. Сўнг Ултонга: – Қани, куёв-муаллим, кўришамизми-
йўқми? – деб қўлини аста узатди.
Ултон ошиғич бориб, қўлни олди ва зумда бурнига тер тепчиди.
– Яхшимисиз, домла?
– Биз-ку ёмонмас, – деди Қўчқоров. – Сизлар “яхшимисизлар” деб
келдик.
447
– Дуруст, – Ултон учун жавоб берди Зокир Ўринов, бошқалар
билан ҳам кўришаркан.
– Бу, тери кўринмайдими? Серка сўяман, деб эди Тиркашбой? –
кулумсираб қаранди Бўтабой Сўпи.
– Опкеладилар, – ҳозиржавоблик қилди Ўзоқ Тўлаганов. – Шунинг
учун кетдилар... Бизнинг ётар жойимиз ҳам Султон бобонинг юртида...
– Э, бу кеча ётасизларми?
– Ҳа, вақтдан самарали фойдаланиш учун шу қарорга келдик, –
деди Зокир Ўринов.
Қўчқоров Ултонга киши билмас кўз қисиб юборди.
– Сен ҳам-а? – Кейин ҳамроқларига таънаомуз қаради. – Яхшима-
ас, кечаги куёв, а?
– Ҳа-ҳа, Ултонбойга жавоб беришингиз керак, ўртоқ Ўринов, –
Қўчқоровни қувватлади Бўтабой Сўпи.
– Биз айтдик. Лекин ўзларининг хоҳиши шу, – Ултонни кўз-кўз
қилгандек деди Зокир Ўринов.
Ултон гап аскияга бурилмасин учун кесди:
– Рост, Тўқлибой ака. Ўқувчилар бу ерда ётганда, мен ётсам, нима
қипти! – Сўнг ғижи ниб, давом этди: – Қолаверса, бизнинг юртда
ётишади.
– A-а, маъқул... Милтиқ ҳам опчиқдингми? – қизиқиб сўради
Тўқлибой Қўчқоров.
Ултон милтиқни олиб келмаганига дафъатан ҳайрон бўлиб:
– Негадир... – деб чайналди: ахир тунда асқатиб қолиши мумкин.
– Менимча, эҳтиёж йўғ-ов, – деди илмий мудир ва Одил
Эрмаматовга қараб қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |