Э, худо! – деб юборди. – Ўн бир бўпти-ку? – Соатнинг бунча юриб
қўйганига ҳайдовчи айбдордек, унга дўқ қилди: – А, Хўжам?
– Мен шуни айтай дедим-у... – пўнғиллади Хўжам. – Уришиб
берардингиз.
– Уф. Ўртоқ Султонов, нима қиламиз?
Ултон эрта саҳарлаб пичан ўримига кетажаги, кетганда ҳам ўша
ёқда ётиб қолиши кераклигини эслади: ўқувчию ўқитувчилар “икки
кунга” деб келишган, Тиркаш уларни иссиқ овқат ҳам чодир билан
“таъминлаш”ни бўйнига олган эди: тўшак ўзларидан...
– Менимчаям, кеч бўлди, – деди Ултон. – Ҳали “бормаймиз”
деганингизда фаришталар “омин” деган экан.
Баҳор эрига жилмайиб, елкасига аста бош қўйди. Қўйди-ю,
430
кўтарди.
– Амбулаторияга! А? Борамиз! – Сўнг Хўжамга деди: –
Хурсандмисан? – Кейин гапиришга оғиз жуфтлаган эридан сўради: –
Мебелни кўрдингизми?
– A-а, ҳа, – деди Ултон ва отасининг “бир уйини мебелга
тўлдириш”га қурби етмаслиги эсига тушди.
– Ана ўшандан воз кечдим! – давом этди Баҳор жаҳл билан. –
Керак эмас менга Умиднинг садақаси, дедим. Ўзига буюрсин. Ўзиям
уйланади. Тўғри қипманми?
Ултон салмоқ билан бош ирғади.
– Жуда тўғри қилгансиз. – Сўнг шошилиб деди. – Амбулаторияга
бормасак...
– Нега?
– Мен саҳарлаб пичанга кетаман.
– Яна пичан! Қирилсин бу эксплататорлар!.. Бормайсиз! Ўзим
сизга бир тонна ёздириб бераман.
– Раҳмат.
– Вой-вой-е.
– Боришим керак, – таъкидлади Ултон.
Баҳор жимиб қолди. Кейин:
– Ўзингиз биласиз, – деди.
Ултон “қолгани”ниям айтишни маъқул кўрди:
– У ёғини сўрасангиз, Баҳорой, мен... эртага келолмайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |