– Нима-нима?
– Тоғда... ўқувчилар ёнида қоламан. Бошқа ўқитувчилар ҳам
қолишади.
– Да-да, – деб кулумсиради Баҳор. – Чилласи чиқмаган келинни
ташлаб-а?
– Биз удумларни аллақачон бузиб юбордик... – Ултон “хоним”
дейишдан ўзини тийиб қолди.
431
– Айтмоқчи... Майли-майли, – рози бўлди у. – Бемалол! Ҳим, балки
мен эртага амбулаторияга бориб ётарман?
– Ихтиёрингиз.
– Яна “ихтиёрингиз!” Нима деб келишгандик, а, нима деб?
Эслайсизми? – Баҳор яна Хўжамга ола қаради-да, “э, эшитсанг,
эшитавермайсанми!” дегандай эрига юзланди.
– Эсимда, – деди Ултон. – Лекин менинг ҳам гапим эсингиздадир:
тоққа чиқишим бор...
– Уф-ф!
– Мен бир кунда қайтаман, – узр мақомида қўшимча қилди у.
– Бўпти.
96
...Уйга кирдилар. Баҳор шоша-пиша ечинаркан, Ултон ҳ,ам
тескари қараб сарпони ечди ва эгасига қайтарадигандек тахлаб,
вақтинча жавонга кўйиш учун (кат остида жомадони бор, аммо аёл
ечинаётир) пардани кутарган эди, Баҳор:
’
– Ҳу, четдаги китобни опкўринг. Жан-Жак Руссонинг устида
турипти, – деди.
Ултон костюм-шимни қуйидаги қаторга қўйиб, айтилган жойдан
Мухтор Авезовнинг “Кўкёл” китобчасини олди. Баҳор кузатаётган экан:
– Очинг. Муқовасини, – деди. – Каромат деганнинг телефони бор...
Балки у йигитдир? – истеҳзо билан сўради.
Ултон унинг саволигаю оҳангига ҳам заррача эътибор этмади:
илло сўзлар қулоғига кирмади, оҳангни ҳис этиш қайда?
...Бутун вужуди титраб, мияси ғувуллар, биргина “Каромат”
исмиёқ йигитни оёқдан чалар даражага етказган эди: ахир унинг
олдидан ўтишни унутиб қуйган эди-да!
Do'stlaringiz bilan baham: |