Баҳорнинг ёнидан ўтиб, ичкарига кирди. Баҳор унга тағин бир нимани
уқтирди-да... ёрқин табассум билан зинадан тушди.
– Хўш, томоша қилсинлар, тўрам! – дея шу халатни кийиш асноси
хизматга шай бўлиб қолгандек шаҳд билан ўнг томонни кўрсатди.
Ултон қаради-ю... илгари ҳам кўрган, бироқ эътибор бермагани –
динозаврдек тизмага, унинг “кун қайтаргич” ўркачларига, сўнгра ботиқ
бағридан осилиб тушган ёввой ток, ток остидан оҳиста оқиб ўтаётган
сувга ва сув ичидан чиқиб турган сари толларга кўзи қадала-қадала,
қалби кенгайиб кетди.
Сўнгра сувнинг бош томонига боқиб, ўзининг яқинда ўша ёқдан
отда келгани, сўнг эса...
...ҳув, у ерда чўмилгани кўз ўнгида “жонланиб”, худди ўша
пайтдагидек эти жунжикиб кетди.
– Етар, – деди Баҳор.
– Яхши! Яхши! – Ултон аланглаб, тушиб келган йўлларига қаради.
– Қизиқ! У ерда катта йўл! Бу ерда – бундай жой! Мошиналар
тушмайдими? Ювганида?
394
– Знакни кўрдингизми? – Баҳор кўрсаткич бармоқларини “қўшув”
аломати қилиб кўрсатди. – Мошинасини ювгани тушган шопир ўлади...
– Фақат ҳалигидай мошиналар...
– Ҳа-да! – Баҳор изига бурилди. Ва қандайдир ғашланиб
жилмайди. – “Скори помош”лар ҳам тушади...
Чумчуқкўз гулли кўйлак кийган Ҳожар опа амбулаториядан
чиқиб, буларга таъзим қилиб ўша бошлади.
– Опа! – деди Баҳор унинг ортидан қараб, – Мени сўрашса,
эримнинг уйидаман.
– Биламан-биламан.
Эр-хотин ичкарига кириши замон Баҳор Ултоннинг белидан
қучиб, лабини тутди. Бироқ Ултон тузукроқ ўпишга улгурмай у эшикни
ёпиб, ичидан қулфлади.
...Ҳужрада миз
24
чироғи ўшандоқ ёниқ, тағин ўша сирли-хилват
Do'stlaringiz bilan baham: |