сўрдум: “Булар кимдурлар?” Жавоб бердиларки: “Булар шундоғ
хотунлардурки, эрларидин бўлмағон болаларни аларнинг болалари
қилиб олурлар!”
Баҳор хўрсиниб юборди.
– Да, ундай хотинлар ҳозир ҳам бор, – деди Дунё ва билагидаги
олтин соатига кўз қирини ташлаб, Ултонга боқди.
– Раҳмат. Мингга киринг, тақсир! – Ултон қўлини кўксига қўйди.
Тақсир ҳам қўлларини кўксига босиб, аста қўзғалди.
276
Йўлкага тушганларидан сўнг Ултон орқада қолиб, Зикриёхон
домлага битта йигирма беш сўмлик узатди. Домла “ҳай-ҳай!” деганча
ўнг томонга сурилиб кетди.
– Домлажон... – ёлворди Ултон ва Абдуқаюмни туртди.
– Шундоқ ҳам гуноҳ қилдим, бўтам, – деди домла. – Тиловатдан
олдин туҳфангизни олдим.
– Тугунча? – Ултон ингранди. Ва қабрлар ўртасидан кўтарилиб
турган ёлғиз сағанага кўзи тушиб, сумрайиб қолди: “Отинқиз...”
– Ултонбек...
Ултон илкис қаради.
Абдуқаюм домланинг енгидан тутган эди. Ултон новвойнинг
киссасига пулни тиқиб юборди-да, илдамлади. Бироқ...
...аёлларга тўқнашиб кетаёзди.
– У кимнинг қабри? Мунча?.. – деб сўради Дунё сағанага ишора
қилиб. – Наъматак ҳам бор экан...
– У ерда... бир фаришта ётипти, – деди Ултон. – Зебунисодай эр
қилмай ўтган... Ҳе, қадимдан қолган бу...
– Эр қилмай ўтган?
– Ҳа.
– Нима учун?
– Ҳур келиб, ҳур кетгиси келгандир-да. Лекин ўша ерда бир тош
бор... Кўрасизми? Хўп. Ўша тошнинг тагида бир ғор бор. Туғмас
хотинлар унга қўл суқиб, тупроқ олса-ю, ичидан, масалан, тугмами...
бошқа нарсами чиқса, фарзанд кўрар экан.
– Интересно. Сен эшитганмисан, Баҳор?
Do'stlaringiz bilan baham: |