бошлашди: Баҳор...
Баҳорми шу? Оппоқ-ҳарир кўйлак эгнида, этаги ерга тегай-тегай
дейди. Кўйлак рангига уйқаш туфлининг учлари кўринади, холос.
Бошида шаҳарлик ўзбек келинлари ёпиниши расм бўлган чачвонли
рўмол – уям оқ ва шу қадар юпқаки, қизнинг тундек қора сочлари
баралла кўриниб туради.
Унинг чарос кўзлари... улар ҳам бу оқлик ичида “ягонаман!”
дегандек порлар эди.
Этаги калта яқудий атлас кўйлакли миқти жувон – Баҳорнинг
дугонаси Дунё: Бўтабой Сўпининг хотини... унинг чўзиққа мойил
юзлари қип-қизил, лаблари қонталаш – бўёқни шунча суртган. Сочини
тепага кўтариб, шундай турмаклаганки, бир тутами ортиқчалик
қилгану, уни шундоқ ёйиб ташлаб қўя қолган. Қулоқларида биллур
кўзли зираклар. Оёғида тим-қора туфли, болдирлари бақувват. Хуллас,
бундай аёлни чапани эркаклар: “Қайроқдай экан!” дейишади.
Бироқ айни чоғда унда кишини ҳайиқтирадиган бир вазминлик ва
чангал урса тирноқлари суякка етадиган сор лочиннинг шаҳди бор эди.
Бу иккиси қошида Турсунтош... гўё оқсоч хотин эди, холос. Этсиз
юзи тиришган-қотган, манглайини қўшиб боғлаган оққина қийиқда
кампиргаям ўхшаб кетарди.
– Ў-ҳў! Бизнинг кавалерми бу одам? – деб шанғиллаб кулди у. –
Худо урсин, қайта текканим бўлсин! Тўй қилмаса, чиқаман...
Ултон Дунёни илк марта кутубхонада кўрган ва у даргоҳни
“ўрисча китоб босиб кетгани”ни айтганда, кутубхоначи, яъни Дунёхон:
“Шунинг учун ўрисларни кўпроқ олиб келиш керак”, деб жавоб қилган
260
эди.
Кейин унинг Бўтабой Сўпига (хотин устига) теккани ҳақида Зокир
Ўриновдан эшитган, Ўринов бошқа гапларни ҳам айтиб берган эди:
масалан, у совхоз директорининг оддий “Маданият уйи” қурдиришгаям
Do'stlaringiz bilan baham: |