олақанотлар!
– Ҳа.
– Кеча нима деб эдим шулар ҳақида?
– Ҳеч нима.
– Ҳар қандай жонли-жонивор ўзининг пайдо бўлган жойида
яшаши керак!
– Ҳа-а.
Ултон иттифоқо сўлғин тортиб хотирлади: ахир, рус халқининг
асл макони – Ғарбда...
Новгород, Москва атрофлари...
Сибирь ҳам – туркий элатларнинг макони-ку аслида?
Шунда “Александр Невский” фильмини (қачондир) кўрганида
дафъатан зир титратган бир лаҳза лоп этиб кўз ўнгида намоён бўлди:
соқоли ўсиқ, барваста рус мужиклари кемалардан тушиб, соҳилдан
ўзларига ўқ отаётган, яъни, ёйдан ўқ узаётган ёноғи чиқиқ, кўзлари
қисиқ кишиларни даст кўтариб улоқтиришмоқда...
Шуниси алам қилдики, бу юртни очиш учун – яъни уни эгаллаш
201
учун келган босқинчиларнинг ерлик халқни қириш-ўлдиришларини
фильмнинг муаллифлари ҳам маъқуллайди ва бу – “ер очишлар” –
чинакам қаҳрамонликдир, Рус ерини кенгайтиришдир, демак, – бу
олийжаноб иш, деган фикрни олға суришади.
Машҳур князь Александр Невский эса у ёқда: “Рус ерига қилич
кўтариб келган киши... қилич зарбидан ўлади!” деб нутқ ирод қилади.
Қани мантиқ?
“Эҳ-ҳе, Буюк Пётр-чи? – деб аччиқ кулиб қўйди Ултон. – У
Сибирнинг қолган жойларинигина эмас, бизнинг Ўрта Осиёни ҳам,
Хитою Ҳиндистонни ҳам босиб олишни... давлат сиёсати даражасига
кўтарган эди-ку?
Ниятига қисман етишди!
...Ажаб! Октябрь инқилоби бу каби мустамлакачиликни тубдан
барбод этиши лозим эди-я?
Қайда!
Қайтамга...»
– Уларга қанчадан берадиган бўлдинг?
– Э, айтдим-ку, текинга! – деди Ашим. – Миршаб опкелди! – Сўнг
Do'stlaringiz bilan baham: |