юлдузли осмоннинг ўзи.
Баҳор беҳад танг қолиб:
– Наҳотки-я? – деди. – Менинг саводсиз холам ўзи билмасдан
осмони фалакни бундай матоҳларга тушириб юрган бўлса!
– У кишини қадрланг.
– Вот эта да! – Баҳор Ултонга қизғин назар билан боқди, – Сиз
145
олимсиз... Айтмоқчи, асл касбингиз археолог, а?
– Ҳа, – деди Ултон. – Буниям билар экансиз.
– Биламиз-да.
– Да-а, сиз кўп нарсани биласиз.
Баҳор, аниқ, бу мақтовни хушламади.
– Да, ну!... Қизиққан кишинг ҳақида уч-тўрт фактни билиш ҳам
“билиш” бўлдими! Набига раҳмат... – деди Ултонга тикилиб. Ва тағин
бошини орқага ташлаб, хандон отди.
Ултоннинг кўзи тағин унинг момиқ бўйнига тушди-ю, кўнглидан
бир ўй ўтди: “Шунинг борлиги ўзи – давлат эмасми? Шу туришиям...”
Кейин бу гўзалдан ортиқча бир нарсани талаб этиш... қолаверса,
унинг ишидан фойдаланиш, уни уринтириш ва бирон нарсани эплай
олмаса – уни койиш-уни айблаш – булар барчаси табиат инъом этиб
қўйган неъматни пайҳон қилиш – булбулдан тўтининг тақлидчилигини
талаб этишдек ҳол бўлиб туюлди.
Кейин эса: “Аслида шундоқ бўлиши керак-ку? – дея, хаёлини
жиловламади: – Ҳа-ҳа, қадимда шундай бўлган-ку: аёл зотини нечоғлик
ардоқлашган?
Бобур айтган-а:
“Мен шохдурмен,
лекин сенга қулдурмен...”
Ҳусайн Бойқаронинг рафиқаси вафот этганда, Навоий нима деб
хат ёзганлар?
“Сарвигулнинг соясинда
сўлди гул, нетмак керак?”
Шоҳнинг жавоби:
Do'stlaringiz bilan baham: |