энди алланечук бўлиб, унинг кўкрагидан итарди.
Ултон жойига ўтириб, икки чаккасига икки ёндан шарт-шарт
урди.
– Баҳор, бўлган иш бўлди! – деди. Сўнг энтикиб хилват эшикка
қараб олли. – Менга те-е-е... – оғзини очганича қолди-да: – Ҳозир, – дея
шишага қўл чўзди.
Сочларини тартибга келтираётган Баҳор:
– Яна эшитасизми? Музика... – деди.
– Майли-ю, сизга қараб ўтирсам... – Шундай дегач, бу фикр ўзига
маъқул тушиб кетди: тикилиб ўтирса, унинг яна қандайдир...
жиҳатларини кашф этадигандек бўлди. Бироқ бу ҳолатда сунъийлик
мавжудлиги-чун: “Майли, қолгани қолсин”, деди.
Ҳа, нимадир “қолса”-ю, уни аста-секин билиб ола бошласа...
...Баҳор яна-да жозибали-қизиқ бўлади-да.
Шунда қиз соатига қараб олди. Ултон ҳам кўз ташлади-ю, “вес”
ҳарфларини кўриб:
– Оббо, ўн иккидан ошипти! –деди.
– Ҳа, – деди Баҳор ҳам жўнгина. – Демак, эртага совчи юборасиз?
Ултон:
154
– Юборайми? – деди. – Юборишим мумкин...
Баҳор шифтга қаради.
– Кўрамиз.
– Кўрасиз.
– Марҳамат, сигаретингиз, гугурт...
– Айтмоқчи, бу, қалиги...
– Мактаб ҳақидаги гапми? – Баҳор лоқайд қўл силкиди. – Эшитган
бўлсангиз керак: эрталабдан ремонт бошланар экан.
– Ҳа-я! Мен ҳайрон қолдим!
– Нега?
– Бу иш олдиндан пишган экан-ку? Бизни овора қилиб...
– Пушаймонмисиз?
– О, йўқ, қайтага...
– Тақдирдан миннатдор бўлиш... бўлишимиз керак... – деди Баҳор
ва энди хижолатини яшириш учун қаҳ-қаҳлаб кулди. – Хўш? – муқом
қилиб сўради кейин. – Яна саволлар борми?
– Йўқ. Фақат... – Ултон лабини ялади. Баҳор эса лабларига
Do'stlaringiz bilan baham: |