шампанни хотирлаб, беихтиёр у ёққа кўз отди. – А-а-а...
– Нима, “а-а-а?” – деди Баҳор. – Ё шампанни хумори тутдими яна?
Ултон узатилган қўли билан ёқасини ушлади.
– Ё тавба!
– Ҳа? – Қиз энди қиқиллаб кулган эса-да, кафтини оғзига тутди.
– Музика қўяйми?
– Майли, қанийди, – деди Ултон иттифоқо Хуррам дарвишнинг
мунгли қўшиқларини эслаб.
– Лекин ташқарида шампан ҳам бор...
– Йўғ-э!
Қиз кесатгандай эди. Ултоннинг манглайи терлай бошлаб:
– Бор, – деди сезиларли киноя билан. – Ишонмайсизми?
– Вей, ўлибманми ёзувчига ишонмай?
Бу гапни ҳам самимий деб бўлмас эди. Бироқ ўзининг кимлигини
фавқулодда эслатгани учунми, қизнинг гапларидаги киноя Ултон учун
128
кучини йўқотди. У орқага сал тортилиб:
– Хўп, шишани бера қолинг, – деди.
Қиз яна ноз қилди.
– Қандай бўларкан, меҳмонни хизматга қўйсак?
– Бу сираям хизмат эмас, хоним, – деди Ултон. – Ахир, мундай
муҳитда эркак одамнинг бунақа ишларни қилиши бурч ҳисобланса
керак?
– Бўлмаган гап! – деб юборди Баҳор. – Унда эркакнинг эркаклиги
қаёққа кетди!.. Э, муллака, сиз овруполик эмассиз, сиздан овруполик
чиқмайдиям. Бунга хафа бўлмасангиз керак? Раҳмат... Так что, рухсат
этинг, биз хизмат қилайлик! Энди-и, – чўзиб деди, – уйингизга яна
меҳмонгами, бошқа бир муносабат билан чақирилгандами... Рюмкани
олинг!
– Раҳмат сизга, Баҳор!
– Саломат бўлсинлар! – Ўзиям қадаҳни қўлига олди. – Хўш, бирон
нарса дейдиларми? Балки байт айтарсиз?
– Байт... – Ултон миясини “кавлаб”, тиришиб, бундай чоғда –
маҳбубу маҳбуба суҳбатида айтиладиган шеърлардан ёдида қолгани
Do'stlaringiz bilan baham: |