бир гар айтганди –Қўчқоров бошини буриб, булкиллаб кулди-да: –
Хуллас, бизнинг шу тилакларга қўшилган одамлар идишларини
қўлларига олсинлар! – деди.
69
...микрофон қошига келиб турган Хуррам девона шотирлари
жўрлигида яна ашула бошлади:
Кўрсат жамолинг мастоналарға,
Ишқингда куйган парвоналарға.
Мендин дуодир, сендин – ижобат,
Жоним тасаддуқ жононаларға.
Эй кўнгли қаттиғ, раҳм айламайсан,
Қилғил назар сен бечораларға.
Машраб сени деб, кечти жаҳондин,
Бошини қўюб остоналарға.
Ултон тағин сўзлар сеҳрига тушиб ва негадир ўпкаси тўлиб аста-
аста чайқалар экан, бирдан хотинига қараб, ҳарир парда ҳамон
бурнигача тушиб турганига эътибор қилди.
– Баҳор, – деди. – Юзингизни очиб ўтиринг... – Кейин эса, хиёл
пушаймон еди: Баҳорнинг шундай соме бўлиб ўтириши беқиёс гўзал эди.
– Сиз шуни истайсизми? – Баҳор дафъатан шўхчанлик билан
сўради.
– Aгap мумкин бўлса...
– Берди тентак нима деди? – кўзлари қувлик билан жилваланиб
шивирлади Баҳор: – Эрга хизмат қилиш – ибодатдан ҳам устун!
301
– Бўпти, оча қол, – деди Дунё ҳам. – Кошки, шу башарангни ҳеч
ким кўрмаган бўлса!
– Башара эмиш...
– Шунча йилдан бери паранжи ёпиниб юрибмидинг?
– Уф... – Баҳор чачвон учини шартта кўтарди-ю, шу заҳоти
туширди. – Отангиз қараб турибди... Вой, Умидни қаранг, Умидни...
– Ичмаймизми?
– Ўзим, – деди Дунё. – Самообслуживания бўп қолди дейман.
– Мен қуяй, – деди Ултон.
– Ҳали сизгаям навбат келади. – Дунё ўзининг ҳам пиёласини ярим
қилиб, тўрга қаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |