“худо” деб юрган эканесан-да! Ўтир!
– Хўп.
– Демак, отангни олдига борасан. Яъни, олиб келасан. Шу ерга!
– Шу ерга...
–Ҳа. Биз ўзимиз келишиб оламиз. Хўш, – у Баҳорга мурожаат
қилди: – Балки мен ҳам бирга борарман... – Баҳор елкасини қисди. –
Совчиликка! – деди энди дўқ қилиб. – Сен учун!... – Сўнг йўлга
отланаётгандай шайланиб, суянчиққа солинди. – Кейин бошқа
томонлариниям келишиб оламиз... Ўзи тайёргарлик борми? Сендан
сўраяпман, Ултон!
176
– Бор-бор, – деди у. Ажаб, Қўчқоров анчайин бир масала йўриғида
гапираётганга ўхшарди – шунинг учунми, Ултон уялмас, чамаси, шу
тобда бу ҳисни туйма сэди.
– Албатта, Султонбой эски чўпон. Чўпонда бўлмаса, кимда
бўлади...
– Бор, – деди Ултон чайналиб. – У киши кўпдан бери...
–Балли!
Шунда Баҳор тағин қўзғалди.
– Мен кетай.
– Намунча?
– Хўп, ташқарига чиқиб турай.
– Бизнинг гапимиз адо бўлди... Демак, Ултонбой, кечгача отанг
билан етиб келасан.
– Хўп.
– Отанг тоғдан тушсаям бўлар энди. Об-ҳаво ўзгарар эмиш.
– Ҳа.
Қўчқоров ўрнидан ярим туриб, қўл узатди. Ва Ултоннинг
панжаларини қаттиққина қисди-да, қиҳ-қиҳлаб кула бошади.
– Хайр, бадар кетмассан-а, алиментдан қочган Иванга ўхшаб!
– Унга ит ўхшасин, – Ултон Баҳор билан ҳам хўшлашиш учун унга
бурилиб қаради-да, қизнинг боши ҳамон хам эканини кўриб: “Яхши... –
деди. – Ҳарқалай...”.
– Оқ йўл!
39
Ултон қабулхонага чиқиб Набини кўрди-да, энди... Тўқлибой
Do'stlaringiz bilan baham: |