устига шампан ланж қилган эди.
– Раҳмат, ука.
– Кабобга пул олмади. Наби тўлаб кетган экан.
– Наби... Набини яхши биласанми? – У кўзини хиёл очиб сўради.
Ашим чўкалаб ўтирарди.
– Мана пулингиз... Наби жуда мард бола.
– Мени чиндан ҳурмат қиладими? Биласанми?
– Сизни ҳурмат қилмай бўладими, домла!
– Уф-ф... Сен Тургенев романларини ўқигансан-а?
– “Овчи мактублари”ни ўқиганман.
– Идиллия... Ибтидоий ҳаёт. Русдаям у манзаралар йўқ бўлди.
Аттанг. Романлариниям ўқиш керак... Шу-у, классик ёзувчи-ю, тўртта
қаҳрамони борда: бева-бойвучча аёл, унинг зерикиб, ниманидир кутиб
ўтирадиган қизи, яна қандайдир бир маҳмадона... Кейин битта бекорчи...
Демоқчиманки, мен унинг ўша қаҳрамонига ўхшайман: ортиқча одам.
– Сиз? – қўрқиб кетди Ашим, – Сиз ётиб ҳам ишлайсиз-у. Ахир, ўй
ҳам иш-ку? Ўзингиз...
– Ўйлаш – иш эмас. Фикрлаш – иш... Мен сенга Сетон Томпсонни
бераман. “Қўнғир айиқ”ни ўқигандан кейин... айиқ бўлиб кўриш керак..
– Ултон кўзини очди-ю, дарҳол юмди. – У тасвирлаган муҳитда...
қаҳрамон каби... – Ултон бирдан туриб ўтирди. – Умуман, ҳайвонот
билан одамзоднинг яшаш қонуни битта!
Фикри сочилиб кетаётганини англаб, яна чўзилиб ётди.
– Ашимбой, ке, ака-ука киришамиз. Менинг иним йўқ.
Ашимбой илжайиб-синиқиб, қандайдир кичрайди.
– Менинг кўнглимни бузасиз...
– Бўлмаса, энди тириклигингга бор.
t
– Э, мен бўшман-ку!
– A-а, бугун шанба-я?
– Цемент бўлганда-ку, иш бўларди. Билмадим, ака, шу цемент ҳам
109
Авғонга кетяптими...
– Кетади. – Ултон бир думалаб майсазорга тушди ва Ашимга қараб
Do'stlaringiz bilan baham: |