Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Ҳинд океани қирғоғи. Ҳиндистон яримороли



Download 17,95 Mb.
bet3/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
Власова1

2. Ҳинд океани қирғоғи. Ҳиндистон яримороли.
Ҳинд океани ва айниқса Тинч океан довул ёки тайфун деб аталувчи тропик циклонлар вужудга келадиган ва ривожланадиган марказдир. Улар соат стрелкаси йўналишига қарама-қарши йўналувчи ва шарқдан ғарбга томон жуда катта тезликда эсувчи баҳайбат пўртаналардир. Тинч океанда тайфунлар 20° ш. к. яқинидаги Уэйк ороли билан Новая Гвинея ороллари орасидаги жуда катта майдонда ғарбга томон ҳаракат қилади ва сўнгра шимол ҳамда шимоли-шарққа бурилиб, материк қирғоқлари бўйлаб кетади ёки Ҳинд океанининг шимолий қисмидан ўтиб кетади. Довул (тайфун) турган вақтда шамолнинг тезлиги тахминан 250 км/соатга, айрим ҳолларда эса, 400 км/соатга етади. Тайфун турганда жала қуйиб, пастқам соҳилларни сув босади, цунами ва бошқа хил фалокатли табиий ҳодисалар вужудга келади. Тинч океанда айниқса кучли довуллар эсади, чунки уларнинг пайдо бўлиши ва кучайиши учун юзаси камида +26°С гача қизиган жуда катта сув майдони ва ҳосил бўлган циклонни ҳаракатга келтирувчи атмосфера энергияси мавжуд бўлиши зарур.
Тинч океанининг юқорида айтиб ўтилган акваторийсида бу барча шароит мавжуд.
Довуллар деярли ҳар йили июньдекабрь ойлари орасида ривожланади. Ундан Филиппин ва Япон ороллари айниқса катта зарар кўради, баъзан уларнинг фалокатли оқибатлари материкда-Хитойнинг жануби-шарқида, Бенгалияда ва бошқа районларда ҳам кузатилади


ТАБИАТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
Ҳозирги Евросиё ўрнида табиат ривожланишининг кембрийгача бўлган босқичида учта жуда катта платформа области бўлган. Булар-Ёвропа, Сибирь ва Хитой платформаларидир. Жануброқда, асосан Шимолий тропикдан жанубда, бундан ҳам олдинроқ жуда катта Гондвана суперплатформаси вужудга келган. Платформалар орасида геосинклинал минтақалар бўлган. Учта шимолий платформадан жанубда Альп-Ҳимолай геосинклинал минтақаси чўзилиб кетган. Бу геосинклинал ҳозирги хорижий Европанинг кўп қисмини эгаллаган ва жануби-шарққа томон давом этиб, шимолий платформаларни Гондванадан ажратиб турган. Шимолдан унга Урал-Тяншань, Монголия-Охота ва Каледон геосинклинал областлари келиб туташган. Бу платформалар шимолий платформаларни бир-биридан ажратиб турган. Жануби-шарқда Альп-Ҳимолай геосинклинал минтақаси меридионал йўналишда чўзилган Ғарбий Тинч океан геосинклинал минтақаси билан қўшилган. Бу минтақа эса Тинч океан геосинклинал ҳалқасининг бир қисмидан иборат бўлган. Палеозой эрасининг биринчи ярмидаги воқеалар Евросиё қуруқлигининг шаклланишига анча таъсир этган; қуруқликнинг геосинклинал минтақалар ҳисобига анча кенгайишига сабаб бўлган. Денгизларнинг қайта-қайта платформа областларига бостириб кириши геосинклинал минтақаларда ҳам қайта-қайта тоғ пайдо бўлиш жараёнларига алмашиниб турган. Сибирь платформасидан жанубда байкал бурмаланиши рўй берган. Тоғ пайдо бўлиш жараёнлари силур даврининг охирида айниқса кучайган (каледон охиридаги бурмаланиш). Каледон геосинклинали қуруқликка айланиб, Европа платформасини Шимолий Америка платформаси билан туташтирган; бунинг натижасида Шимолий Атлантика материги ҳосил бўлган. Бурмали тоғлар Монголия-Охота геосинклинали ўрнида ҳам вужудга келган. Сибирь платформаси ва янги пайдо бўлган тоғларни ўз ичига олган Ангарида материги вужудга келган. Бошқа геосинклинал областларда каледон тектоник ҳаракатлари унча катта ўзгаришлар ҳосил қилмаган ва геосинклинал режим давом этаверган. Тектоник ҳаракатлар вақтида геосинклинал зоналарда интрузиялар ва рудалар ҳосил бўлиш процесслари рўй берган. Каледон бурмаланиши натижасида континентал шароит кенг ривожланган ҳамда кескин парчаланган рельеф вужудга келган. Платформалар ҳамда янги пайдо бўлган тоғлар кўтарилган ва кучли равишда эффузивлар оқиб чиққан. Тоғлар этагида букилмалар ҳосил бўлиб, улар қалин ётқизиқлар билан тўлган. Бу ётқизиқларда нефть, боксит ва темир рудалари ҳосил бўла бошлаган.
Тошкўмир даврининг иккинчи ярми ва пермда янги тектоник цикл (герцин бурмаланиши) рўй бериб, у Евросиё учун катта аҳамиятга эга бўлади. Триас даврининг бошларигача давом этган интенсив тектоник ҳаракатлар натижасида Урал-Тяншань ва Монголия-Охота (шарқий қисмидан ташқари) геосинклинал областлари ва Альп-Ҳимолай (Ўрта денгиз бўйи) геосинклиналининг катта қисми тоғли ўлкага айланган; Альп-Ҳимолай геосинклиналининг катта қисмида ҳозирги тоғ системаларининг (Пиреней, Альп, Карпат, Кавказ тоғлари ва бошқалар) деярли ҳаммасида бурмаланиш ҳаракатлари бўлган. Натижада барча қадимий тоғлар бир бутун тоғ минтақасига бирлашган. Ҳозирги Евросиё ва Шимолий Американинг кўп қисмини ўз ичига олган жуда катта материк вужудга келган. Бу қадимий материкни геологлар Лавразия деб аташган.
Герцин тоғ пайдо бўлиш цикли жуда узоқ давом этган; у бир қанча фазаларга бўлинганки, бу фазалар вақт жиҳатидан ҳам, территориал жиҳатдан ҳам бир-бирига тўғри келмайди. Нисбатан илк фазаларда хорижий Европанинг жанубдаги ва Марказий Осиёдаги тоғ системалари вужудга келган. Бунда Европа платформасига ва каледон бурмаларининг текисланиб қолган областларига денгиз бостириб кирган. Тоғ системалари этагидаги букилмаларда ўсцмлик қолдиқлари тўпланиб, тошкўмир конларини ҳосил қила бошлаган. Тоғ пайдо бўлиш ҳаракатларининг кенинги ривожланиши натижасида интрузиялар ва руда ҳосил бўлиш процесслари рўй берган. Пермь даврида бурмали тоғлар ҳосил бўлиш процесслари платформаларнинг ёппасига кўтарилишига олиб келган ва натижада, пермь даври охирларига келиб Лавразиянинг Евросиёдаги қисми қуруқликка айланган; унда илгари пайдо бўлган тоғлар емирилиб, иссиқ иқлим шароитида (бу иқлим аввалига сернам бўлиб, кейинчалик тобора қуруқлаша борган) терриген чўкиндилар тўпланган. Лавразия бирлашиб яхлит ҳолга келиши билан бир вақтда жанубда пермь даври охиридан бошлаб Гондвана бўлиниб кета бошлаган. Уни Ўрта денгиз геосинклинали Лавразиядан ажратиб қўйган. Триас даври платформаларда континентал шароитнинг устунлиги ва геосинклинал областда тектоник ҳаракатларнинг суст рўй бериши билан характерланади. Гондвананинг бўлиниб кетиши муносабати билан Ҳинд океани шакллана бошади ва у Гондванани ғарбий ҳамда шарқий икки қисмга бўлиб қўйди.
Юра даврининг бошларидан Лавразиянинг анча қисмини трансгрессия (денгиз) эгаллайди ва бу трансгрессия Европа платформаси ҳамда Европанинг герцин тоғлари областигача ёйилади. Ҳинд океани областининг чўкиши давом этади ва янада кенгаяди. Юра даври давомида Лавразияда иссиқ ва сернам иқлим ҳукм сурарди. Қуруқликнинг денгиз ҳамда кўллар билан қопланмаган қисмларида асосан очиқ уруғли дарахт ўсимликлари ўсган. Лавразиянинг асосан Осиё қисмидаги кўпдан-кўп ботиқларида кўмирли қатламлар, Европанинг ғарбида эса чўкинди темир рудалари пайдо бўлган.
Юра даврининг охири ва бўр даврининг бошларида альп тоғ (тектоғенез) бурмаланиши босқичи келади; бу босқич давомида Евросиё алоҳида материк бўлиб шаклланади ва унинг ҳозирги табиий шароити вужудга келади. Дастлабки тектоник. жараёнлар триаснинг охирида, яъни киммерий субэраси бошидаёқ рўй берган. Сўнгра, юра даври давомида айрий ер ёриқлари вужудга келган ва кучсиз бурмали деформациялар бўлган. Бўр даврида тоғ пайдо бўлиш ҳаракатлари Ўрта денгиз геосинклинал минтақаси билан Монголия-Охота геосинклиналининг шарқий қисмини эгаллаган. Монголия-Охота геосинклинали бутунлай қуруқликка айланган. Ғарбий Тинч океан геосинклинал минтақасида ҳам бирмунча тектоник ҳаракатлар бўлиб ўтган. Бу ҳаракатлар Осиёнинг шимоли-шарқи ва жануби-шарқида қуруқлик ҳо.сил бўлишига олиб келган. Ғарбда, Европада, қадимги платформага ҳам, герцин бурмаланиши областларига ҳам денгиз бостириб кирган. Юра ва қуйи бўр даврида асосан қумгилли чўкиндилар, юқори бўрда эса-оҳактош, мергель ва ёзув бўри тўплана борган.
Мезозой эраси давомида бир бутун қадимги Хитой платформасини геосинклинал типдаги букилмалар бир қанча қисмларгабўлиб юборган. Хитой платформасидан шимолда-Хитой-Корея субплатформаси, жанубда-Жанубий Хитой субплатформаси ажралиб чиққан; Хитой-Корея субплатформаси учун асосан кўтарилган бўлса, Жанубий Хитой платформаси чўккан ва унинг устида чўкинди жинслар тўпланган. Бу чўкинди жинсларда триас даврининг қалин денгиз ётқизиқлари қатламлари ҳам бор. Чўкинди жинс қатламлари мезозойда бир оз бурмаланган.
Атлантика океанининг шимолий қисмида Лавразияни иккига ажратувчи букилма ҳосил бўла бошлаган.
Шундай қилиб, мезозой ўрталарига келибоқ, Евросиёнинг катта шимолий қисми яхлит материкка айланган ва унинг умумий шакли ҳозиргига яқин бўлган. Жанубда эса Евросиёни бўлиниб кетган Гондванадан ажратиб турувчи геосинклинал минтақа мавжуд бўлган. Ундан Африка-Арабистон, Ҳиндистон ва Австралия платформалари ажралиб чиққан. Уларнинг шаклланиши давомида актив вулканик жараёнлар рўй бериб, катта майдонда базальт қопламлари вужудга келган. Базальт қопламлари айниқса Ҳиндистон платформаси учун характерлидир.
Бўр даврининг иккинчи ярмида Европанинг ғарбида ва Европа платформасининг жанубий қисмида трансгрессия рўй берган. Бўр даври охирида тоғ пайдо бўлиш ҳаракатлари ва территориянинг умумий кўтарилиши муносабати билан денгиз чекинган.
Бўр даврида Евросиёнинг органик дунёси, айниқса флораси таркибида муҳим ўзгаришлар рўй беради. Палеозой эрасида тарқалган қадимги очиқ уруғли ўсимликлар ва папоротниклар билан бирга, ҳозирги флора асосини ташкил этувчи ёпиқ уруғли ўсимликлар ривожланди. Ҳайвонот дунёсида дастлабки қушлар ва сутэмизувчилар (халталиларнинг) пайдо бўлганлиги, шунингдек балиқларнинг ривожланиши эътиборга сазовор. Илгари мавжуд бўлган йирик судралувчилар қушлар ва сут эмизувчилар билан алмашинган.
Материк қиёфасининг узил-кесил шаклланиши, унинг ҳозирги рельефининг вужудга келиши, ҳозиргига ўхшаш иқлим шароитида ҳозирги органик дунёнинг қарор топиши кайнозой эраси давомида рўй берган; шу сабабли кайнозой эраси тарихи алоҳида ва батафсил кўриб чиқилиши лозим.
Кайнозой эрасининг бошларига келиб, ҳозирги Евросиё материгининг катта шимолий қисми ўрнида битта яхлит-қуруқлик бўлган. У қадимги платформалар ядроларидан иборат бўлиб, уларни байкал, каледон ва герцин бурмаланиш босқичларида ҳосил бўлган ҳамда кенинги жараёнларда яссиланиб қолган ва кучли ўзгарган тоғларни ўзаро туташтириб турган. Евросиёнинг шарқи ва жануби-шарқида қадимги структураларга мезозойда ҳосил бўлган тоғлар қўшилган. Бу мураккаб тузилган қуруқликни ғарбда ўша вақтга келиб шакллана бошлаган Шимолий Атлантика чўкмаси Шимолий Америкадан ажратиб қўйган. Жануб ва жануби-шарқда уни жуда кичрайиб қолган Ўрта денгиз бўйи (Альп-Ҳимолай) геосинклинал минтақаси чегаралаб турган. Бу геосинклинал минтақа Евросиёни Гондвананинг жануб ва жануби-ғарбдаги катта бўлаклари бўлмиш Африка-Арабистон, Ҳиндистон ва Австралия платформаларидан ажратиб қўйган. Шарқда Ғарбий Тинч океан геосинклинал минтақаси. Евросиёни Ер шаридаги энг қадимий океан ботиғитинч океаннинг марказий қисмидаги ботиқдан ажратиб турган.
Бўр даврида бошланган денгизлар регрессияси (чекиниши) палеоген бошида ҳам давом этган, бироқ палеоген ўрталарига келиб, у янги трансгрессия билан алмашинган; бу трансгрессия Евросиёнинг катта қисмини: Шарқий Европа текислигининг жанубий қисмини, Ўрта Осиё ва Ғарбий Сибирь текисликларини, хорижий Европадаги палеозой тоғларини ажратиб турувчи текисликларни эгаллаган. Айни вақтда олигоцен охирида Ўрта денгизбўйи ва Ғарбий Тинч океан геосинклинал минтақаларида тектоник процесслар ривожлана бошлаб, бутун неоген даврида давом этган.
Евросиёнинг Ўрта денгизбўйи геосинклинал минтақасидан шимолдаги қисмининг иқлими ва органик дунёси кайнозойда мезозой эраси охиридагига қараганда бошқача бўлган. Жанубда иқлим иссиқ ва нисбатан сернам, шимолий районлардамўътадил иссиқ ва сернам бўлган. Бундай шароитда кўплаб ҳозирги туркум ва оилалардан иборат ёпиқ уруғли ўсимликлар флораси, асосан хилма-хил дарахт ўсимликлари вужудга келган. Иқлим тафовути туфайли шимолда игна баргли дарахтлар оралаб ўсган дуб, бук, ёнғоқ, каштан каби баргини ташловчи ўрмонлар тарқалган. Жануброқда пальмалар, игна баргли тропик ўрмонлар ва папоротниклар кўп ўсган. Ут ўсимликлари ҳали унча кенгтарқалмаган. Айни вақтда, асосан сутэмизувчилардан ташкил топган фауна таркиб топа бошлаган; сутэмизувчи ҳайвонлар орасида йиртқичлар (улар кейинчалик қирилиб кетган) ва туёқлилар асосий ўрин тутган. Шунингдек, ҳақиқий қушлар пайдо бўлган. Бу флора ва фауна ривожланиб, кейинчалик ҳозирги замон голарктика флора ва фаунасига айланган.
Ўрта денгизбўйи минтақасидан жанубда иқлим шароити деярли ўзгармаган. Бу ерда мезозой эрасидан бошлаб тўхтовсиз тропик флора шакллана бошлаган ва бу флора асосида палеотропик флора ва фауна ривожлана бошлаган; палеотропик флорадан, ўз навбатида, ҳозирги замон Ҳинд-малайя фаунаси шаклланган. Бу флора учун палеоген даврида пайдо бўлган хартумли ҳайвонлар ва приматлар характерлидир. Тетис океанининг мавжудлиги органик дунё шаклланишининг бу икки маркази орасидаги турлар алмашинувига тўсқинлик қилган. Кейинроқ Тетис океани ўрнида пайдо бўлган тоғлар шундай тўсиқ ролини ўйнаган.
Палеоген даврининг тектоник ҳаракатлари натижасида Евросиё қуруқлиги Ўрта денгиз бўйи ва Ғарбий Тинч океан геосинклинал минтақаларида қад кўтарган тоғлар ҳисобига анча кенгайган. Зонд архипелаги материкка туташган қуруқликдан (ярим оролдан) иборат бўлган; Болқон ярим ороли Кичик Осиёга туташиб, яхлит қуруқлик ҳосил қилган; Европа ҳозирги Гибралтар бўғози ўрнида Африка билан туташ бўлган. Шимоли-ғарбда Евросиё яна Шимолий Америка билан қўшилган. Бироқ, майдони анча қисқаришига қарамай, Ўрта денгизбўйи ва Ғарбий Тинч океан геосинклиналлари ҳам мавжуд бўлган.
Палеоген эрасининг иккинчи ярмида шимол билан жануб иқлим шароити ўртасидаги тафовут кучайган, бу эса, органик дунёда ҳам акс этган: материкнинг жанубий қисмида тропик ва субтропик полтава флораси шаклланган бўлиб, у асосан пальмалар, дарахтсимон папоротниклар, дафнадошлар, миртадошлар, доимий яшил дуб (эман), тропик қарағай ва бошқа хил дарахт ўсимликларидан таркиб топган. Бу флора иссиқ, бироқ унча сернам бўлмаган иқлим шароитида ривожланган. Евросиёнинг шимолида илиқ ва сернам мўътадил иқлим шароитида баргини ташловчи тўрғай флораси пайдо бўлган. Тўрғай флораси асосан баргини ташловчи дарахтларкаштан, бук (қорақайин), заранг, ликвидамбар, қадимги секвойялар, ботқоқлик сарви ва бошқалардан иборат бўлган. Дастлаб полтава флораси билан тўрғай флораси орасидаги чегара Висла дарёсининг қуйи оқимини Янцзи дарёсининг қуйи оқими билан туташтирувчи чизиқ, яъни Европада 50° ш. к Осиёда 35° ш. к, яқинидан ўтган. Кейинчалик, иқлимнинг тобора совий бориши натижасида полтава флораси чекиниб тугай бошлайди ва унинг ўрнини жануб ва ғарбга ёйила борган тўрғай флораси эгаллайди. Қейинчалик иқлим яна совий бориши натижасида тўрғай флораси ҳам чекина бориб, унинг ўрнини шимолдан кириб келган бореал флора (игна баргли ўрмонлар) эгаллай бошлади. Материкнинг чекка шимоли-шарқида арктика флорасининг ривожланиш маркази вужудга келади.
Неоген даври мобайнида Евросиёнинг геосинклинал областларида тоғ пайдо бўлиш жараёнлари ривожланишда давом этиб, Ўрта денгиз бўйи геосинклиналининг тугашига (қуруқликка айланишига) ҳамда Европа билан Осиёнинг жанубий қисмларида тоғларнинг узил-кесил шаклланишига олиб келди.
Геосинклинал минтақа ривожланишининг охирги босқичида геосинклиналлар кўтарилиши билан бирга (бу геоантиклинал илгариги геосинклинал букилмаларни ҳам ўз ичига олиб кўтарилган) тоғлар орасида жуда катта сойликлар вужудга келган ва бу сойликлар илгаридан мавжуд бўлган хилма-хил структураларда жойлашган. Тоғлар орасидаги бу катта сойликлар чеккасида ер ёриқлари пайдо бўлиб, уларда интенсив вулканик ҳаракатлар рўй берган. Альп-Ҳимолай бурмали минтақасининг чеккаларида, яъни платформалар билан бўлган чегараларда чекка букилмалар ҳосил бўлиб, улар моласс типидаги ётқизиқлар билан тобора тўла борган.
Неогеннинг охири ва антропогеннинг бошларида Альп-Ҳимолай бурмали минтақаси доирасидаги, шунингдек, ундан ташқаридаги тоғлар кўтарилган. Осиёнинг ички районларида тектоник ҳаракатлар айниқса шиддатли бўлган. Букучли тектоник ҳаракатлар Ҳимолай тоғлари, Тибет, Қорақурум тоғларининг пайдо бўлишига ҳамда улар атрофидаги. герцйн бурмаланиш зонасидаги баланд ва жуда баланд тоғларкуньлунь, Тяншань ва бошқаларнинг ҳам кўтарилишига сабаб бўлган. Европада Альп, Карпат, Апеннин, Андалузия тоғлари кўтарилган, бироқ улар Осиёдаги энг баланд тоғларга қараганда икки баравар паст. Скандинавия тоғлари ҳам анча кўтарилган, Европанинг ўрта қисмидаги ва Балтика кристалли қалқонидаги юқори палеозой бурмаланишида ҳосил бўлган тоғларгина камроқ қайта кўтарилди. Тоғларнинг кўтарилиши билан бирга жуда катта жойлар чўккан ва тоғ олди букилмалари чўкиндилар билан тўлиб қолган. Буларнинг ҳаммаси Евросиё материгининг ҳозирги конфигурацияси узил-кесил шаклланишига олиб келган.
Атлантика океанининг шимолий қисми ва Шимолий Муз океанининг унга туташ қисмларидаги чўкиш натижасида Евросиё Шимолий Америкадан узил-кесил ажралган ва Шпицберген архипелаги материкдан ажралиб қолган. Антропогеннинг бошида материкдан Британия ороллари группаси ажралиб қолган, Гибралтар бўғози ва Ўрта денгизнинг ғарбий қисмидаги чуқур сув ости сойликлари ҳосил бўлган. Ўрта денгизнинг шарқий қисмида Эгей денгизи ўрнида катта чўкиш рўй берган. Натижада Болқон ярим ороли билан Кичик Осиёни ўзаро туташтириб турган қуруқлик парчаланиб кетган, Эгей денгизи билан Қора денгиз орасидаги бўғозлар, Мармара денгизи сойлиги ҳосил бўлган. Осиёдан шарқда, Тинч океаннинг ғарбий чеккасида чўкмалар янада чуқурлашиб, геосинклинал режим кучайган. Материқдан жануби-шарқда Осиё билан Австралияни туташтирган қуруқлик парчаланиб, Зонд архипелаги ҳосил бўлган. Бунда айрим чўкмалар ва чекка денгизлар доирасида субокеан типидаги ер пўстига эга бўлган жуда чуқур чўкмалар вужудга келган. Бундай чўкмалар Ўрта денгиз, Қора денгиз, Япон денгизи, Жанубий Хитой денгизи ва Тинч океаннинг материкка туташ қисмларидадир.
Н еоген даврининг охири ҳам Африка-Арабистон платформаси областидаги тектоник ҳаракатларнинг анча активлашуви билан характерланади. Қизил денгиз грабени вужудга, келади ва у Арабистон ярим оролини Африкадан ажратиб қўяди. Альп-Ҳимолай минтақасидаги кўтарилиш билан бир вақтда Ҳинд-Ганг ва Месопотамия тоғ олди букилмалари тўлиб, Арабистон ва Ҳиндистон платформалари Евросиё материгига туташди.
Неотектоник жараёнлар ва Евросиёнинг рельефи ҳамда қиёфасидаги улар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар иқлимий шароитнинг ҳам ўзгаришига олиб келди. Палеогеннинг иккинчи ярмидаёқ материк шимолий ярмининг барча қисмида иқлимнинг аста-секин совиши бошланади. Бу эса, ўз навбатида, органик дунёнинг территориал бўлинишига ҳамда шимол билан жануб ўртасидаги тафовутнинг ортишига олиб келди. Иқлимнинг совиши иссиқсевар ўсимлик ва ҳайвонларнинг қирилиб кетиши ёки жанубга сурилиши ҳамда аста-секин бореал ва арктика ўсимликлари ҳамда ҳайвонларининг кириб келиши, материк ички қисмларининг қуруқлашуви, арид (қурғоқчил) территорияларнинг кенгайиши билан биргаликда рўй беради. Арид территориялар кенгая бориши яна шунга боғлиқ бўлдики, материкнинг шарқида ва айниқса жанубида ниҳоятда баланд тоғларнинг пайдо бўлиши Евросиёнинг ичкиқисмларини Тинч ва Ҳинд океанларидан келувчи нам ҳаво оқимларидан тўсиб қўйди. Натижада Ўрта Осиё билан Марказий Осиёнинг жуда катта қисмларида арид ва кескин континентал иқлим қарор топди; бу ерларда ўзига хос органик дунё вужудга кела бошлали: ўрмонлар на ўрмон ҳайвонлари тугаб, улар ўрнида қурғоқчиликка чидамли ўсимлик ва ҳайвон турлари тарқала бошлади.
Материкнинг чекка жануби ва жануби-шарқида ҳамда ҳозирги ороллар ўрнидагина иқлим шароити мезозой охиридан бошлаб унча ўзгармаган. Бу ерда органик дунё бетўхтов тропик флора ва фаунанинг шаклланиши йўлидан ривожланган. Приматлар эволюцияси катта аҳамиятга эга бўлган, бу эволюция натижасида аввалига қирра бурунли, кейинчалик эса, антропоид маймунлар пайдо бўлган. Бу маймунларнинг кенинги ривожланиши ҳозирги одамларнинг авлоди бўлмиш гоминидарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Баъзи тадқиқотчилар Жануби-шарқий Осиёни маймун одамга айланган марказ, яъни инсоннинг энг қадимий манзили деб ҳисоблайдилар.
Иқлимнинг кенинги совиши Евросиёнинг шимолий қисмида музлик қопламининг тарқалишига ҳамда материкдаги деярли барча тоғларци муз босишига сабаб бўлган. Материк муз қопламлари Европа билан Ғарбий Сибирда энг катта майдонда тарқалган.
Музликлар тарқалган вақтда ўсимликлар қирилиб, фауна тугаб кета бошлаган. Музликларнинг чеккалари бўйлаб иқлим қуруқлашган ва бу ерларда тундра ҳамда совуқ даштлар (жануброқда эса типик даштлар) хусусиятларини мужассамлаштирган ўзига хос ландшафтлар вужудга келган. Бу районларда лёсслар ва лёссимон жинслар ҳосил бўлган, ўзига хос фауна ривожланган; бу фауна ё ҳозирги вақтда йўқолиб кетган турлардан (мамонтлар, жундор каркидонлар), ёки ҳозирги вақтда тундрада яшовчи ҳайвон турларидан (шимол буғуси, ёввойи ҳўкиз, қутб тулкиси, лемминглар), ёки бўлмаса, ҳозирги вақтда кўп жойларда қисман қирилиб кетган ҳайвон (отлар, сайғоқлар, бизонлар, буғулар) турларидан ташкил топган. Материкнинг музламаганва музлик қоплами бевосита таъсир кўрсатмаган бирмунча жанубий ва ички районларида музланиш эпохалари билан боғлиқ ҳолда сернам иқлимли (плювиал) даврлар қарор топган, бундай даврларда дарё ва кўллар кўп бўлган, органик дунё ривожланиб, янгидан-янги ўсимлик ҳамда ҳайвон турлари пайдо бўлган. Тўрғай флораси иқлим шароити кам ўзгарган жойлардагина сақланиб қолган: бундай пана жойлар Узоқ Шарқда, Манжурия-Корея тоғлари областида ва ғарбда Дунай ҳавзаси билан Европанинг Атлантика бўйи районларида бўлган. Нисбатан иссиқсевар полтава флораси деярли бутунлай қирилиб кетган. Унинг айрим элементларигина Евросиёнинг субтропик флораси составида ҳозирги вақтгача сақланиб қолган.
Материк музланишлари кўп марта бўлган, бироқ хорижий Европанинг рельефи ва тўртламчи давр ётқизиқлар стратиграфиясида максимал, яъни ўрта плейстоцен ҳамда охирги-юқори плейстоцен музланишларининг изларигина яхши сақланиб қолган. Максимал музланиш даврида музликлар икки марказдан-Скандинавия яримороли ва Британия оролларидан тарқалган. Музликлар Совет Иттифоқидан ташқарида Европанинг Карпат тоғлари этакларигача бўлган барча шимолий қисмини ва Ўрта Европа тоғларини эгаллаган. Музликларнинг жанубий чегараси Рейн дарёсининг қуйи оқимидан Британия оролларининг жанубий қисмига томон Темза дарёсининг қуйи оқими районигача тушиб келган. Шундай қилиб, музлар Шимолий денгизни ва Атлантика океанининг қўшни қисмларини қоплаган. Максимал музланиш чегараси ғўла тошлар ва морена ётқизиқларининг тарқалишига қараб билинади. Охирги музланиш анча кичик территорияни эгаллаган. Унинг чегарасини чекка мореналар полосасидан билса бўлади, бу мареналар рельефда яхши акс этган бўлиб, Балтика чекка морена грядаси номи билан аталади.
Музланиш вақтида Дунё океани сатҳи пасайган ва шунга қараб қуруқлик майдони ортган. Шу муносабат билан Британия ороллари яна бир неча бор материк билан қўшилган Евросиёнинг шимолидаги материк саёзлиги очилиб қолган Беринг бўғози ўрнида Евросиё билан Шимолий Американи туташтирувчи кўприк вужудга келган. Бу кўприк орқали ҳар икки материкдаги ҳайвонлар ўзаро алмашиниб турган, охирги музланиш сўнгида эса Осиедан Америкага одам ўтиб б орган.
Ҳозирги одамларнинг авлод-аждодлари жанубий тропик ичкарисидаги районлардан тарқала бориб, Ўрта денгиз бўйларини ва Европанинг ўрта қисмини ўзлаштирганлар, музликлариро даврларда ва музликлар бутунлай чекингач, улар Европа билан Осиёнинг шимолига, бу ердан эса Шимолий Америкага кириб борганлар.
Сўнгги музланиш даврининг охирига қадар қуруқлик ҳозиргига қараганда анча кенг бўлган, Осиёдан жануби-шарқда ҳам қуруқлик бўлган. Шу кўприк орқали Австралия билан Осиё ўртасида организм тўрлари алмашган ва Австралияга ҳам одам тарқалган.
Музликдан сўнгги вақтда Дунё океани сатҳи ёппасига кўтарилган ва шу муносабат билан Евросиёнинг ўлчамлари ҳамда қиёфаси охирги музланиш вақтидагига қараганда бирмунча ўзгарган: материкнинг шимоли ва ғарбида трансгрессия рўй берган, Атлантика ва Шимолий Муз океанларининг эпиконтинентал денгизлари ҳосил бўлган, шимоли-шарқда Шимолий Американинг, жануби-шарқда эса Австралиянинг Евросиё билан бўлган қуруқлик алоқаси узилиб қолган, шунингдек ички денгизларбалтика ва Қора денгизнинг майдони ҳамда сув сатҳи қайта-қайта ўзгариб турган. Каспий ҳавзаси дунё океанидан ажралиб чиққан.
Музларнинг эриб кетиши ҳамда иқлимнинг тобора илиши арктика флораси ва фаунасининг шимолга чекинишига, шунингдек, уларнинг қисман тоғларда яшай бошлашига сабаб бўлди. Флора ва фауна чекка Шарқнинг ўрмонли пана жойлари ҳаёт маконлари дан бир оз шимолий районларга тарқалган. Материкнинг ички қисмларида шу ерда вужудга келган арид иқлим шароитига қараб органик дунёнинг ксерофит вакиллари тарқалган. Голоцен мобайнида Евросиёнинг иқлим шароити бир неча бор ўзгарган, бироқ бу ўзгаришлар музлик даврларидагичалик кескин бўлган эмас.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish