Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Судет тоғларидаги Снежка тоғи



Download 17,95 Mb.
bet5/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
Власова1

Судет тоғларидаги Снежка тоғи.
Евросиё материгининг катта майдонлари палеозой эрасида ҳосил бўлган бурмали тоғлардан иборат бўлиб, улар структураларининг ниҳоятда хилма-хиллиги ҳамда мезокайнозойдаги ривожланиш тафовутлари билан ажралиб туради. Совет Иттифоқи доирасида Урал тоғ системаси ва жуда катта Ғарбий Сибирь плитаси палеозой бурмаланишида (герцин босқичида) пайдо бўлган. Хорижий Евросиё илк (каледон) ва сўнгги палеозой (герцин) бурмаланишида ҳосил бўлган тоғлар Европанинг шимоли ва Ўрта қисмида, шунигдек, Марказий ҳамда Шарқий Осиёда тарқалган. Бу территорияларда ҳам тоғ рельефи, ҳам текислик рельефи тарқалган. Ер юзасининг шаклланишида қайта-қайта рўй берган текисланиш ва аккумуляция процесслари, шунингдек, неоген-антропоген босқичидаги турлича намоён бўлган тектоник активлашув процесси катта роль ўйнаган. Европада каледон бурмали тоғлари ўрнида вужудга келган Скандинавия тоғлиги ва Британия оролларидаги тоғлар анча катта тоғлардир. Пиреней ярим оролидаги Галисия массиви ҳамда Иберия ва Кантабрия тоғлари рельефининг мураккаблиги ҳам улардан қолишмайди. Британия оролларидан то Ўрта Польшагача давом этган ёшарган (қайта кўтарилган) Ўрта Европа тоғлари рельефи ҳам ниҳоятда хилма-хил. Бу ерда тектоник активлик турли даражада рўй берганлиги сабабли ҳозирги рельеф учун инверсион характердаги унча баланд бўлмаган массивлар (Бретань қирлари, Карнуэлл ярим оролидаги массивлар, Силезия қирлари), нисбатан кичик майдонни эгалловчи палахса тоғлар (Гарц, Рудали тоғлар, Судет тоғлари, Вогеза тоғлари, Шварцвальд, Марказий массивнинг кўп қисми ва бошқалар) ясси тоғликлар ҳосил қилувчи баландга кўтарилган пенепленлар (Рейн Сланец тоғлари, Марказий массивнинг шимолий қисми) характерлидир.
Бу тоғлар айрим блокларининг кўтарилиши жараёнида ер пўстида ёриқлар пайдо бўлиб, натижада вулканлар отилган ҳамда Марказий массивда, Рудали тоғларда ва бошқа жойларда вулканик тоғлар вужудга келган.
Герцин структураларининг синеклизаларида ва тектоник ёриқлар зонасида жойлашган пастликлар тоғ массивларини бир-биридан ажратиб қўйган. Бу пастликларга турли вақтда денгиз сувлари гоҳ бостириб келиб, гоҳ қайтиб турган; уларнинг ҳозирги рельефи ва геологик тузилиши хилма-хилдир. Париж ҳавзаси, Жануби-шарқий Англия. Швабия-Франкония зинапоясимон области, Тюрингия области типик куэста рельефи ривожланган қия текисликлардан иборат.
Аквитания ҳавзаси (Гаронна пасттекислиги), Луара ва Фландрия пасттекисликлари, Ўрта Ирландия текислиги учун қатламқатлам аккумулятив ясси текислик рельефи характерлидир. Унча катта бўлмаган аккумулятив текисликлар чўкмалар (Вогеза тоғлари билан Шварцвальд орасидаги Юқори Рейн текислиги, Марказий массив билан Альп тоғлари орасидаги қуйи Рона водийси)дан иборатдир.
Осиёдаги палеозойда ҳосил бўлган бурмали тоғлар неоген-антропоген, яъни (неотектоник) босқичда айниқса интенсив актив ҳаракатлар таъсирига учраган. Натижада Марказий Осиёнинг қайта ёшарган (эпиплатформа типидаги) бурмали-палахсали ва палахсали баланд ҳамда энг баланд тоғлари (Монголия Олтойи, Тяншань, Куньлунь ва унинг шимолий тармоқлари-Олтинтоғ билан Наньшань) пайдо бўлган. Уларнинг ўртача баландлиги 3000 м дан 4500 м гача бўлиб, айрим тоғ тепаларининг баландлиги 6000 м ва ҳатто 7000 м дан ортади. Улар рельефида қадимги текисланган юзаларнинг турлича баландликка кўтарилган қисмлари сақланиб қолган. Узилмалар ҳосил қилган ёнбағирлар тикдир. Тектоник ва эрозион парчаланиш натижасида тоғлар орасида сойликлар ёки кенг бўйлама водийлар ҳоснл бўлган. Қирраси яққол акс этган жуда узун тизмалар одатда учрамайди. 4000 м дан баландда қадимги ва ҳозирги тоғ-гляциал ва нивал рельеф шакллари кенг тарқалган. Хэнтэй ва Хангай тоғлиги пастроқ ва рельефи ҳам унча кескин парчаланган эмас.
О сиёнинг шарқи учун палеозой заминига эга бўлган ўртача ва ҳатто паст бурмали-палахсали тоғлар характерлидир. Буларкатта Хинган ва Кичик Хинган ҳамда Жанубий Хитой тоғларидир. Шарқий Осиёда Циньлин тизмаси энг баланддир; у Куньлуннинг орографик ва тектоник давомидан иборат бўлиб, баландлиги 4000 м дан ортади.
Герцин бурмали структураларидаги пастликларда аккумулятив текислик рельефига эга бўлган ботиқлар жойлашган (Жунғория сойлиги, Катта Кўллар сойлиги). Гоби Хитой ва Монголия доирасида бўр ва кайнозой чўкиндилари билан қопланган паст тоғлар ҳамда қатламли баланд текисликлардан иборатдир.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish