23. Альп тоғларидаги Рона музлиги.
О сиё тоғларининг ҳозирги музланиши анча катта, лекин бу тоғларнинг баландлигига қараганда бундан ҳам катта бўлиши мумкин эди. Энг баланд тоғлар материкнинг ички районларида қад кўтарган бўлиб, иқлтшнинг кескин континенталлиги ва йиллик ёғин миқдорининг камлиги билан характерланади; шу са-бабли қор чизиғи ва музликларнинг пастки чеккаси анча баландда.ётади. Қор чизиғининг баландлиги Қорақурум ва Куньлунда 5000-5500 м, Ҳимолай- тоғларида 4500-5000 м. Музликлар 4000 м дан пастга тушмайди. Қорақурум-баъзи музликларининг узунлиги 60 км га етади; Ҳимолай тоғлари жанубий ёнбағридаги музликларнинг максимал узунлиги-26 км. Шарқий Тяншанда қор чизиғининг баландлиги 3700 м ва энг катта музликнинг узунлиги 40 км.
Шундай қилиб, музликлардан тўйинувчи дарёлар типи Ев- росиёнинг табиий шароити турлича бўлган кўплаб районлари учун характерлидир. Музлик ва қорларнинг эришидан тўйинувчи дарёлар катта аҳамиятга эгадир. Европа мамлакатларида уларнинг энергетика ресурсларидан фойдаланилади, Осиёнинг қурғоқчил районларида эса бу дарёларнинг суғоришда аҳамияти жуда каттадир.
Материкнинг турли тўйиниш манбаига эга бўлган режими мураккаб ва халқ хўжалигида энг катта аҳамиятга молик катта дарёлари махсус таърифлашни тақозо этади.
Дунай-хорижий Европанинг энг катта дарёсидир. Унинг узунлиги 2850 км, ҳавзаси майдони-817 минг км2, қуйилиши қисмидаги йиллик ўртача сув сарфи 6430 м3/сек.
Дунай дарёси 111варцвальд массивидан 1000 м баландликдаги икки ирмоқдан бошланади. Шундан сўнг Бавария ясси тоғлигининг чеккаси бўйлаб, кейин эса Чехия массиви билан Шарқий Альп тоғларининг шимолий ёнбағри орасидан асосан географик кенглик йўналишида оқиб ўтади. Шундай қилиб,
Дунай дарёси Вена шаҳрига қадар баландлиги 200 м дан ортиқ бўлган сертепа қирлар ҳамда платолардан оқади. Дарё оқимининг Вена шаҳригача бўлган қисми Дунайнинг юқори оқими деб аталади. Бу ерда Дунайга кўпдан-кўп ирмоқлари келиб қуйилади; бу ирмоқлардан йириклари (Иллер, Леҳ Изар ва Инн) Альп тоғларидан оқиб тушади ва музликлардан тўйинади. Юқори Дунайнинг оқим режими хусусиятларини бу ирмоқлари белгилайди; Дунайнинг бу қисми ҳақиқий альп типидаги дарёлар хусусиятларига эга бўлиб, сув сарфи ёзнинг биринчи ярмидан энг кўпаяди. Альп тоғларида дарёларнинг ёзги тўлиб оқиши қуйи оқимларига ҳам ёйилади ва ўрта оқимида бир оз юмшаган ҳолда йил бўйи сезилади.
Дунайнинг ўрта оқими Вена шаҳридан бошланади. Дунай дарёси Ўрта Дунай пасттекислигини аввал географик кенглик бўйлаб, сўнгра эса меридионал йўналишда кесиб ўтар экан, унга Альц тоғларидан (Раба, Мур ирмоғи билан Драва, Сава) ва Карпат тоғларидан (Нитра, Грон ва Дунайнинг энг йирик ирмоғитиса) энг йирик ирмоқлари келиб қуйилади. Дунай ўрта оқими режимининг хусусиятлари Ўрта Дунай пасттекислигининг континентал иқлим шароити ва дарё юқори оқимининг режими билан белгиланади. Пасттекисликда қишда ҳаво совуқ бўлиб туради ва қор ёғади, ёз, айниқса унинг иккинчи ярми иссиқ кеади. Дунай ҳар- йили қисқа вақт бўлсада, ҳар ҳолда қиш ойларида музлайди. Баҳорда қорлар эригач сув сатҳи энг баланд кўтарилади. Сув сатҳининг бундай энг баланд кўтарилиши ёзнинг биринчи ярмигача чўзилади, чунки Альп тоғлари дарёларида сувнинг кўпайиши кучаяди. Ёзнинг иккинчи ярмида буғланишнинг кучайиши таъсирида сув сатҳи пасаяди ва Дунай ҳатто саёзлашиб қолади. Кузда ёмғирлар муносабати билан дарё сатҳи яна кўтарилади.
Дунай оқимининг кенинги қисми Карпат тоғларини кесиб ўтар экан, дарё Темир Дарвоза деб аталувчи тор водий ҳосил қилади. Дунай Темир Дарвозадан оқиб чиҳиб, то Қора денгизга бориб қуйилгунга қадар Қуйи Дунай пасттекислигидан оқиб ўтади ва бу ерда унга Карпат ҳамда Болқон тоғларидан оқиб келувчи ирмоқлари келиб қуйилади. Булардан энг йириклари Карпат тоғларидан оқиб тушувчи Олт, Яломица Сирет дарёларидир. Дунайнинг пасттекисликдаги Балта деб аталувчи қайири жуда кенгдир. Дарёнинг асосий ўзанида кўплаб тармоқлар ва эски ўзанлар бор. Дунай Қора денгизга қуйилаверишда унинг ўзани дельтада бир қанча ўзакларга бўлиниб кетади; бу ўзаклар гирло деб аталади. Фақат ўрта ўзак, яъни Сулин гирлосидагина кема қатнай олади. Қолган иккитасида кўплаб саёзликлар ва қум марзалари борлигидан кема қатнай олмайди.
Дунайда Ульма шаҳригача, яъни деярли бошдан-оёқ кема қатнайди. У катта транспорт аҳамиятига эга, чунки хорижий Европанинг ички қисмларида жойлашган мамлакатлар бу дарё орқали Қора денгизга чиқа олади. Дунай сув йўлида ўзанни ўзгартириш, тўғрилаш, тозалаш ва фарватерни чуқурлаштириш юзасидан катта ишлар олиб борилмоқда.
Дунай ҳавзаси дарёлари энергетикада катта аҳамиятга эгадир.
Рейн-хорижий Европанинг энг йирик дарёларидан биридир. Унинг узунлиги, бош ирмоғининг қуйилишидан бошлаб ҳисоблаганда-1320 км, майдони Маас дарёсининг ҳавзаси билан бирга 251800 км2. Ўртача йиллик оқими қуйи оқимида 2500 м3/сек. ra тенг. Рейн Альп тоғларида 2000 м баландликда иккита тоғ дарёсининг қўшилишидан бошланади. Рейн водийси тоғли қисмида тор, зинапоясимон, тик ён бағирлидир. Швейцария-Бавария ясси тоғлиги доирасида Рейн водийси кенгайиб, Боден кўли сойлигини ўз ичига олади. Дарё кўлдан қуйида Юра тоғларига кириб боради; бу тоғлардан оқиб чиқар экан, Базель шаҳри яқинида тўғри бурчак ҳосил қилиб бурилади ва шимолга Юқори Рейн текислигига томон йўналади. Рейн дарёси водийсининг бу бурилишдан юқоридаги қисми тоғли Рейн деб аталади. Дарё юқори Рейн водийсида террасали кенг водийда оқади, унинг )зани баъзи ерларда тўғри ва қирғоқлари марзалар билан тўсилган. Рейн дарёси ўрта оқимида Рейн Сланец массивини 200 м гача кесиб ўтиб, тор каньонсимон водий ҳосил қилади. Дарё оқимининг қуйи қисми қисман денгиз сатҳидан пастда жойлашган ясси пасттекисликдан ўтади. Рейн денгизга қуйилиш олдидан ўзакларга бўлиниб кетади ва дельта ҳосил қилади; дарё дельтада ўз оқизиқларнда атрофдаги жойлардан баландда оқади. Дарё сувлари тошиб кетмаслиги учун ўзаклар дамбалар билан тўсилган.
Р ейнга йирик ирмоқлар: юқори оқимида-Аара, ўрта оқимиданеккар, Майн, Лан, Зиг, Рур, Мозель келиб қуйилади. Рейн дельтасидаги ўзаклардан бирига Маас дарёси қуйилади. Рейн режими мураккаб. У юқори оқимида ҳақиқий альп типидаги дарёдан иборат, оқими нотекис тақсимланган бўлиб, тез-оқарлиги ва серостоналиги билан ажралиб туради. Альп типидаги ёзги сув кўпайиши қуйи қисмига ҳам ёйилиб, озми-кўпми деярли дарёнинг қуйилиш жойигача кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |