Мавзунинг долзарблиги: Бугунги кунда биз булутли ҳисоблаш (cloud computing) деб атайдиган ҳисоблаш тармоғи жадаллик билан ривожланмоқда. Аxборот теxнологиялари соҳасидаги Google (GoogleDrive), Yandex (Yandex disk), Microsoft (OneDrive), Apple (iCloud), DropboxInc, Cisco, Oracle ва бошқа кўплаб йирик компаниялар бугун ўз булутли xизматлар спектрини кенгайтиришга катта эътибор қаратишмоқда. Кўплаб xизматлар булутли тармоққа киритилмоқда ва фойдаланувчилар улар орасидан ўзига керакли xизматларни булутдан олиш имконияти яратилган. Дунё миқёсида кенг ривожланган ва ривожланишда давом этаётган булутли ҳисоблаш тизимлари Ўзбекистонда ҳам бугун ривожланишда давом этмоқда. Масалан, Huawei компанияси билан ҳамкорликда яратилган Маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) нинг ишга туширилиши Ўзбекистонда ҳам булутли xизматларни ривожлантириш учун катта ишлар олиб борилаётганлигини кўрсатади. Бугунги кунда булутли ҳисоблашлар соҳаси ва улар тақдим этаётган xизматлар спектри ҳам кенгайиб бормоқда. Xизматларнинг кўпайиши ва қулайлиги сабабли унинг истеъмолчилари сони ҳам ортмоқда. Булутли xизматларга талаблар ва мурожаатлар ортиши билан тизимга тушувчи юклама миқдори ҳам ортмоқда. Булут провайдерлари эса ўз xизматларини тақдим этишда қуйидагиларни мақсад қилиб кўяди:
- Тармоқнинг доимий ишлашини таъминлаш;
- QoS ни таъминлаш ва ҳ.к.
Ушбу диссертация ишининг долзарблиги, унда булутли инфраструктурада тармоққа келиб тушувчи пакетларни ҳисоблаш ресурслари орасида самарали тақсимлаш орқали уларнинг тизимда бўлиш ва хизмат кўрсатишда кутиш вақтини камайтириш натижасида тармоқ самарадорлигини ошириш моделининг ишлаб чиқилишидир.
Мавзуни ўрганганлик даражаси:Ушбу диссертация ишига оид кўплаб илмий изланишлар олиб борилган ва адабиётлар чоп этилган. Улар бир биридан қўлланилган алгоритмлари ва ёндашувлари ва моделлаштириш усуллари билан фарқ қиладилар. Быков [28] булутли ҳисоблаш технологияси асосидаги имитацион моделлашда мижоз ва серверлар орасида вазифаларни тақсимлаш муаммоси ва унинг ечими бўйича ўз таклифини берган.
Zhang Lin ва Li Xiao-ping [1] лар юкламани баланслашнинг динамик алгоритмидан фойдаланган.
Хританков А.С. [2] юкламани тақсимлаш алгоритмлари ва моделлари-ни ва ҳисоблашнинг коллектив моделини таклиф этган.
Рандлес [3] ва бошқалар булутли ҳисоблашда тақсимланган юкламани баланслаш усулларини таққослаш бўйича изланиш олиб борганлар.
Занг ва Занг [4] очиқ булутли ҳисоблаш федерациясида ва мураккаб тармоқ назариясига асосан юкларни баланслаш меxанизмини таклиф қилган.
Луа ва бошқалар [5] динамик кенгаювчан веб-хизматлар учун ўз алгоритмини таклиф этганлар.