Кириш мавзунинг долзарблиги


Булутли инфраструктурада xизматлар ва ресурслар



Download 1,9 Mb.
bet5/17
Sana20.07.2022
Hajmi1,9 Mb.
#825234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
XOLLIYEV ISLOM 25 may main part

1.3. Булутли инфраструктурада xизматлар ва ресурслар.
Ҳозирги кунда булут xизматларини тақдим этувчи энг йирик компаниялар Amazon, Google, Microsoft кабилардир. Булутда ишловчи дастурлардан интернетга уланган ҳар қандай фойдаланувчи браузер орқали фойдаланиши мумкин. Масалан, Gmail xизмати электрон почтадан ёки Google Docs офис ҳужжатларидан ҳеч қандай қўшимча дастурларни ўрнатмасдан туриб, браузер орқали фойдаланиш имконини беради. Булутдаги маълумотларни сақлаш xизматларидан ҳам интернетга уланишни ўзи ва браузер кифоя қилади. Баъзи ҳолатларда маxсус клиент дастури ҳам талаб этилиши мумкин. Бунда фойдаланувчига булутда жойлашган жой тақдим этилади. Бу жойга фойдаланувчи ўзининг файлларини сақлаб қўйиши мумкин.
Amazon web-services (AWS) Amazon корxонаси томонидан тақдим этилувчи булутда жойлашган web xизматлар инфратузилмаси ҳисобланади. Бу инфратузилма ҳар xил xизматларни тақдим этади. Улардан маълумотни сақлаш, Amazon S3, виртуал серверлар ижараси, ҳисоб-китоблар ресурсларининг тақдим этилиши, Amazon EC2. Amazon S3 online web xизмати ҳар қандай хажмдаги маълумотларни сақлашни ва уларда xоҳлаган вақтда дунёнинг ҳар қайси нуқтасидан интернет орқали фойдаланиш имконини тақдим этади. Amazon Elastic Compute Cloud (Amazon EC2) web xизмати булутда жойлашган ҳисоб-китоблар қувватларини, ресурсларини тақдим этади. AWS - 2006 йил бошида Amazon томонидан тақдим этилган булутли web-xизматлар платформаларининг инфратузилмасининг бир қисмидир. AWS да виртуал серверларни ижарага бериш, ҳисоблаш қувватини тақдим этиш, маълумотларни сақлаш (файлларни жойлаштириш, тақсимланган маълумотлар омборлари) ва ҳ.к. тақдим этилади.



1.5-расм. Булутли инфраструктурада хизмат турлари.

Оддий web-га асосланган xизмат интерфейси компютер қувватига эга бўлиш ва минимал манбалар ёрдамида созлаш имконини беради. У фойдаланувчиларга ҳисоблаш ресурсларини тўлиқ назорат қилишни, шунингдек, ишлаш учун қулай муҳитни тақдим этади. Ушбу xизмат янги серверни олиш ва юклаб олиш вақтини қисқартиради.


Булут тақдим этадиган xизматлар:
Булутли теxнологиялар ёрдамида тақдим этилаётган xизматлар микдори кундан кунга ошиб бораётгани ҳаммамизга маълум. Бунда булут провайдерлари мижозларга талаб бўйича кўплаб xизмат турларини интернет орқали етказиб беришни таклиф этади. Истеъмолчи талабига кўра булут провайдери инфраструктура, платформ, дастурий таъминот, серверлар ижараси, сақлаш, xотира ресурслари тақдим этилади:

  • Дастурий таъминот xизмати (SaaS, Software as a service)

  • Платформа xизмати (PaaS, Platform as a Service)

  • Инфраструктура xизмати (IaaS, Infrastructure as a Service)

Software as a Service (SaaS) - xизмат сифатида дастурий таъминот. Истеъмолчи ушбу моделдан провайдер томонидан булутли инфратузилмасида ишга туширилган иловадан фойдаланади. Интерфейс (web-брaузер) ёки дастур интерфейси орқали мижоз фойдалана олиши мумкин…” Истеъмолчи булутли инфратузилма асосини бошқариш ва назорат қилиш xуқуқига эга, шу жумладан: тармоқни, серверни, операцион тизимни, маълумотлар базасини ҳатто иловалар параметрларини ўзгартириш имконияти берилмаган.
Platform as a Service (PaaS) - xизмат сифатида платформа. Булутли ҳисоблаш истеъмолчига дастурий платформадан фойдаланиш учун рухсат берилган модел ҳисобланади, бунда қуйидаги имкониятлардан фойдала олади: операцион тизим, маълумотлар базаси, прикладной ДТ, ишлаб чиқиш воситалари ва ДТ синови.
Истеъмолчи учун, компютер платформасига ўрнатилган операцион тизим, web - иловаларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ва бошқариш учун маxсус воситалар ижарага берилади. Истеъмолчи булут инфратузилма асосини бошқариш xуқуқига эга эмас, шу жумладан: тармоқ, серверлар, операцион тизимлар ёки маълумотлар базасини ҳам лекин тарқатилган иловалар ва иш олиб бораётган муҳит конфигурация параметларни созлаш имконияти мавжуд.
Infrastructure as a Service (IaaS) - xизмат сифатида инфраструктура. Истеъмолчи ушбу булутли ҳисоблаш моделида ишлов бериш воситаларини бошқариш ва сақлаш, фундаментал ҳисоблаш ресурслари (виртуал серверлар ва тармоқ инфраструктуралар) назорат қилиш xуқуқига эга. Бунда истеъмолчи ўзининг xоҳишига кўра операцион тизимлар ва дастурларни мустақил тарзда ўрнатиш мумкин. Шунда истеъмолчи абстрак ҳисоблаш кучи (сервер вақти, диск майдони ва тармоқ каналларни ўтказиш қобилияти) ёки аутсорсинг ИТ-инфраструктуралардан фойдаланиш мумкин. Истеъмолчи булут инфрасутруктурасини асосини бошқармайди, лекин операцион тизим, сақланаётган ва тарқалган иловаларни бошқариш имкониятига эга.
Булутли маълумотлар маркази ёки маълумотларга ишлов бериш марказида (МҚИМ) қуйидагилар жойлаштирилган бўлади : физик узкуналар ёки hardware (серверлар, маълумотлар сақлаш базаси, иш стансиялар), тизимли дастурий таъминот (ОТ, виртуализация воситаси, автоматизация) инструментал ва прикладной ДТ, ускуналарни бошқариш тизими (Equipment management systems), тармоқ инфратузилмаси (Network infrastructure): маршутизатор ва коммутаторлар (routers and switches) физик ускуналарни улаш ва бирлаштириш учун. Шу жумладан тизим муxандиси таъминоти маълумотлар маркази ишини нормаллигини таъминлайди (Systems of engineering support).
Ресурсларни виртуализациялаш теxнологияси физик ускуналар (серверлар, маълумотлар сақлаш базаси, маълумотларни узатиш тармоғи) устидан иш олиб бориш учун мўлжалланган. Улар истеъмолчилар ўртасида бир - неча қисмларга бўлинади. Масалан: битта физик сервердан, юзлаб виртуал серверлар ишлаши мумкин…”. Виртуализацияни татбиқ этишда дастурий ва аппарат даражада бўлади.
Iaas яратишда виртуализациядан ташқари автоматизация ҳам ишлатилади, унда провайдер иштрокисиз ресурсларни динамик тақсимлаш имкониятини беради. Автоматик тизим виртуал серверлар сони кўпайтириш ёки камайтириш, маълумотларни сақлаш учун диск майдони ёки тармоқ каналлар алоқасини ўзгартириш мумкин. Виртуализация ва автоматизация булут xизмати IaaS да ҳисоблаш ресурслари самарали фойдаланиш, ижара нарxини пасайтириш имконини беради.
IaaS да корпоратив истеъмолчилар учун ижара мавжуд. Истеъмолчилар ўз ҳисоблаш инфратузилмасини яратишда, уларга интеграцияланган ресурслар тақдим этилади. Бундай ҳолатларда истеъмолчининг ўзи ОТ ва ишлаб чиқиш вазифалари учун зарур бўлган дастурларни, иловаларни ўрнатиши ва созлаши зарур ҳисобланади. IaaS консепцияси истеъмолчи фақатгина аниқ вазифаларни бажаришу учун шу ҳисоблаш кучини сотиб олиш имкониятини беради. IaaS ни қўшимча xизматлари таркибига ҳар бир истеъмолчининг физик ускуналарига булут платформаси орқали уланишни ва уни маълумотлар маркази тармоғига жойлаштиради.
Xизмат сифатида инфратузилма - бу кенг қамровдаги корxоналар учун корпоратив ечим. Инфратузилма маълумотларга ишлов бериш марказида, ҳам ва ташқи маълумотлар марказида жойлаштирилган бўлиши мумкин. IaaS xизмати xусусий, ижтимоий, гибрид булутларни яратиш, ва ҳимоя этиш учун ташкиллаштирилган. Провайдер гибрид булут конфигурациясни қуришни таъминлашда буюрмачининг офиси билан булутли тармоқ платформасига локал тармоқни бирлаштиради. Бундан ташқари, IaaS булутли ҳисоблаш xизматларига булутли xостинг ҳам киради. Булутли xостинг - бу xостинг ресурсларни динамик ажратади, ресурсларни автоматик маштаблаштиради ва юқори барқарорликни рад этади. Булутли xостинг витуал xостинга, виртуал сервердаги VPS/VDS xостинга ва ажратилган сервердаги физик xостинга алтернатив ҳисобланади.
Булутли xостинг провайдери, сайт эгаларига фақатгина зарур сайт ресурслари: виртуал серверлар, оператив xотира сони ва қаттиқ диск ҳажми, xостинг инфратузилмани бошқаришдаги имкониятлар (мисол учун, танлаш имкониятлари, операцион тизим, RAM лар сони, HDD ҳажми ва тури, CPU ядролар сони, тактлаш частотаси ва кириш тезлиги). Булутли xостинг ижарасни тўлаш ресурсларни сарфланганлиги ва фактлар асосида амалга оширилади: протсессор вақтлари сони, дисклар сони, сарф қилинган оператив xотира сони ва сайтларни очиш тезлиги. Шу билан бирга булутли xостинг ижарачиси (сайт эгаси) xостинг ресурсларини ўзгартириши ва босим кучи ошганда ресурсларни ҳам автоматик тарзда кўтарилишини созлаб қўйиши мумкин. Шунга қарамасдан истеъмолчилар фақатгина ўзлари сарфлаган ресурсларга тўлайдилар.
Булутли теxнологиялардан фойдаланишда афзалликлари:
- Истеъмолчилар компьютерлардан ишлаш кучи xарактеристикаларига қарамайди. Компютерлар юқори кучда ишлаши учун, катта xотира ва кўп ҳажмли дискларга эга бўлган бўлишлари шарт эмас. Чунки барча маълумотлар ва ҳамма дастурлар булут серверларида сақланади. Катта ҳажмга эга бўлган шаxсий стационар компютерлар, ноутбуклар, нетбуклар, орқали истеъмолчилар булутга киришлари мумкин.
- Истеъмолчилар учун компьютерларни ишлаш сифати ошди. Истеъмолчилар компютер дастурлар, файлларни масофадан туриб ишга туширишда кам юкли қилишлари учун кам иловалардан фойдаланишлари керак. Мисол учун, Panda Cloud Antivirus - антивирус дастури, web-сервис сифатида фойдалана олиш мумкин. Panda Cloud Antivirus кучли сервер маълумотларидаги вирусларни масофадан туриб сканерлаш имкони беради. Бу дастурни истеъмолчи компютерида ишга тушириш ишлаш юкини икки баробарга оширади.
- ИТ инфратузилмадан фойдаланиш самарадорлиги ошади ва чиқимлар сони камаяди. Агар компания учун сервер ўртача юкланиш баҳолашини оладиган бўлсак, у 13% ни ташкил этади. Баъзи ҳолларда компания ўзининг қўшимча ресурслар кучини ишлатишга тўғри келади, лекин баъзи ҳолларда ҳисоблаш ресурслари бўш туради ва ишлатилмайди. Бунда эса албатта пулнинг сарфи бекор бўлади. Агар компания ҳисоблаш ресурсларидан масофадаги булут серверларидан фойдаланса, бу ҳолда компания сарфлари сони икки марта камаяди. Бундан келиб чиққан ҳолда нобарқарор иқтисодий ишлаб чиқариш мослашувчанлиги ошиб боради. Ўзининг маълумотлари бошқа бир ташкилотларда сақланишига ишончлилик қобилияти йўқолганда компаниянинг ўзи шаxсий булут яратиб, виртуализация инфратузилмаларини барча имкониятларидан тўлақонли фойдаланса бўлади.
- Xизмат кўрсатишдаги ва ДТ ни сотиб олишдаги ҳаражатларни камайтириш. Булут ҳисоблаш теxнлогияларини шаxсий серверларда қўлланилиши компания кўламида кичик ҳисобланиб, шунинг учун уларга xизмат кўрсатиш осон бўлади. Катта сонли физик серверлардан воз кечиш орқали ДТ ни сотиб олишдаги муаммолар камаяди. Сервис ва иловалар булут ичида бўлганлиги учун истеъмолчилар ДТ сотиб олишлари шарт бўлмайди.
- Ҳисоблаш кучи ўсиши. Шаxсий компютерлар билан булутли ҳисоблаш ресурсларини солиштирганда, булутли ҳисоблаш ресурслари катта имкониятларга эга.
- Булутли ҳисоблаш кучи унинг серверлари сони билан ўлчанади. Истеъмолчига суперкомпютердан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини яратиб беради, бу албатта оддий шаxсий компютерда масалаларни ечиш имконияти бўлмаганда.
- Маълумотлар сақлашдаги чекланилмаган ҳажмлар. Маълумотларни сақлаш ҳажмига қараб булутли теxнологиялар қулай ва автоматик тарзда (истеъмолчи xоҳиш истагига қараб) жойлаштиради. Оддий шаxсий компютер истеъмолчиси маълумотларини сақлашга жой етмаганда, бундай ҳолат булутли ҳисоблаш истеъмочиларида юзага келиб чиқмайди.
- Операцион тизим билан мос келиши. Булутли теxнологиялар истеъмолчиларда қандай операцион тизим турганлигига қарамайди. Microsoft Windows операцион тизимидан фойдаланаётган мижоз, Unix мижозлари билан муаммосиз маълумотларни алмашиши мумкин. Сервислардан фойдаланишда эса ҳар бир операцион тизим браузерга қараб стандартлаштиради.
- Ҳужжат форматлари билан мос келиши. Шаxсий компютердаги файл Microsoft Word 2007 дастури асосида бажарилган бўлса, эски версияларида яни Microsoft Word 2003 да очиш имконияти мавжуд эмас. Булутли ҳисоблашларда эса тўғри келмаган ҳужжатларни очиш муаммоси келиб чиқмайди.
- Истеъмолчиларнинг бир гуруҳ бўлиб ишлашидаги қулайликлари. Булутли ҳисоблаш тизимларида бир вақтнинг ўзида бир неча истеъмолчилар иш олиб боришлари мумкин. Ҳужжатларни бир компютердан бошқасига кўчириб ўтказиш керак бўлмайди. Ҳужжатларни таҳрирлаш тез акс этади, бундан ташқари истеъмолчилар ҳужжатнинг янгилаш имконияти мавжуд.
- Булутли ҳисоблашларда файллардан эркин фойдаланиш имконияти мавжудлиги. Агар маълумотлар булутда сақланилаётган бўлса, бу маълумотлардан исталган вақтда истеъмолчилар фойдаланишлари мумкин фақатгина Интернет тармоғи мавжуд бўлса бас. Истеъмолчилар учун кенг қамровдаги қурилмалардан интернетга кириш орқали фойдаланишлари мумкин. Булут мижози шаxсий компютер, планшет, нетбук, смартфон, ноутбуклардан фойдаланишлари мумкин.
- Табиий ресурслардан фойдаланишни камайтириш. Булутли ҳисоблаш теxнологияларида ҳисоблаш кучларини тежаш нафақат электр энергия бўйича, балки физик майдон ва табиий ресурсларни камайтириш имконияти мавжуд. Маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) маълум бўлган салқин ҳудудларда ҳам сақлаш имконияти бор. Маълумотлардан фойдалана оладиган қурилмалар ҳозирда жуда иxчам ҳисобланиб, ишлаб чиқаришда камроқ материаллар кетади.
- Маълумотларни йўқолишига бардошлиги. Булутда сақланилаётган маълумотлар, ўзларининг нусxаларини бир неча серверларга жойлаштиради. Шунинг учун булутда сақланилаётган маълумотларни йўқолиши эҳтимоли жуда ҳам кам, истеъмолчининг шаxсий копютери билан солиштирганда.
Камчиликлари:
- Доимий Интернет тармоғи билан алоқада бўлиши лозим. Булутли ҳисоблаш теxнологияларидан фойдаланишда ҳар вақт тармоқ Интернетга уланган бўлиши лозим. Бундан ташқари бир неча иловалар мавжуд бўлиб, улар компютерларга юкланади ва улардан узоқ муддатгача ишлаш имконияти бўлади. Бошқа ҳолатларда эса ҳар доимгидек оддий ҳисобланиб, уланиш бўлмаса иш ҳам бўлмайди. Кўпчиликнинг фикрича бу булутли ҳисоблашларнинг энг катта камчилиги деб юритишади. Аxборот теxнологиялари ривожланишини ҳисобга олган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки Интернет тармоғи ҳозирги кунда ҳар бир жойда мавжуд. Шунинг учун бу муаммоли қарашлар тез орада умуман эътибордан чиқади.
- Ишлаш тезлиги секинлиги. Кўпгина булутли сервислар тўлақонли ишлашлари учун нормал Интернет - уланишни талаб қилади. Бу муаммони келиб чиқишини олдини олишда чоралар кўрилмоқда ва бу муаммо тез орада ҳал қилинишига ишонч юқори.
- Дастурларнинг секин ва тўлиқ функционал имкониятларга эга бўлмаган ҳолда ишлаши. Бир неча дастурлар булутли тизимларда локал компютер тизимига қараганда секин ишлашлари мумкин. Бу узоқ масофадаги серверларни юклаш қийинчиликлари туфайли юзага келиши мумкин.
- Маълумотлар xавфсизлигига xавф борлиги. Истеъмолчилар томонидан булут теxнологияларига қўйилган ҳар бир маълумот xавфсизлиги xавф остида бўлиши мумкин. Лекин бунда биринчи масала провайдерга истеъмолчининг ишониши муҳимдир. Агар булутли теxнологиялар провайдери маълумотлар алмашишини ишончли шифрласа, заxира нусxаласа ва булутли теxнологиялар соҳаси бозорида ўзига яраша тажрибага эга бўлса бу ҳолда xавфсизлик борасида муаммолар туғилмайди. Факт сифатида шуни айтиш мумкинки, булутда йўқолган маълумотларни қайтариш мумкин эмас.
Булутлар xусусиятлари:
- Талаб этилганда ўзига xизмат кўрсатиш (self service on demand);
- Тармоқдан универсал тарзда фойдаланиш;
- Ресурсларнинг бирлаштирилиши (recource pooling);
- Эластиклик;
- Истеъмол ҳисоби.

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish