1.2. Булутли ҳисоблашлар экотизими ишлаб чиқиш тамойиллари
Булутли ҳисоблашлар концепциясини қўллаш сценарийларидан фойдаланилганда, қўлланадиган технологияларда, қийин ва муаммоли масалаларда, ҳамда тадрижий ривожланиш давомида оммавий ва тижорат секторларида фаол муҳокама жараёнида аниқлаштириладиган ва асосланадиган афзалликларда муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга, таъриф, хоссалар, характеристикалар ва уларнинг мувофиқлиги вақт ўтиши билан ўзгариб ривожланиб боради[30], шу боисдан булутли ҳисоблашлар экотизими (булутли экотизим) деб аталувчи тушунчага мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ, зеро охирги пайтларда бу 1.1-расмда келтирилган кўринишга эга бўлишга улгурган.
1.1-расм. Маълумотларни булутли қайта ишлаш технологиясида қўллашнинг асосий кўринишлари.
Булутли экотизим – бу бирга ишлайдиган ва булутли хизмат кўрсатиш имконини берувчи бир бири билан ўзаро боғлиқ компонентларнинг мураккаб тизимини тавсифлаш учун қўлланадиган атама. ITU нинг мақсадли гуруҳлари (FG Cloud TR, Part 1:Introduction to the cloud ecosystem: definitions, taxonomies, usecases and high-level requirements)) нинг тавсияларига кўра, экотизимни шакллантирувчи бир неча иштирокчилар мавжуд:
Cloud service user (CSU): булут хизматидан фойдаланувчилар;
Cloud service provider (CSP): булут хизматини тақдим этувчилар;
Cloud service partner (CSN): булутли хизмат ҳамкорлари.
Фойдаланувчини ўзини оралиқдаги фойдаланувчилар қаторига қўшиши мумкин, улар булут хизматини таъминловчилар (CSP) томонидан кўрсатиладиган булутли сервис охирги фойдаланувчилари учун булутли хизматларни амалга оширадилар. Охирги фойдаланувчилар жумласига шахслар, машиналар ёки иловалар киради. Булут хизматини тақдим этувчилар – булутда хизмат кўрсатадиган ва доимий етказадиган ташкилот. Хизмат кўрсатишдаги ҳамкор: булутли сервис провайдерининг хизматларини кўрсатиш жарёнини қўллаб турувчи шахс ёки ташкилот (масалан, хизматлар интеграцияси). 1.2-расмда булутли экотизимнинг ана шу иштирокчилари акс эттирилган.
1.2-расм. Булутли экотизимдаги иштирокчиларнинг роли. (CSU-булут хизматидан фойдаланувчилар, CSP-булут хизматини тақдим этувчилар, CSN-булутли хизмат ҳамкорлари.
Мазкур принципларга асосланган ҳолда, булутли экотизимдаги қатнашчиларнинг ўзаро таъсирлашувлари сценарийсини кўриб чиқамиз (булутлараро сценарийлар).
1. Булутлараро пирингли сценарий.
Икки провайдер бир-бири билан тўғридан-тўғри ўзаро ҳамкорлик қилиши мумкин. Ҳар бир CSP (провайдер) булутли тармоқлараро ҳамкорлик учун ва ўз API сини таклиф эта олади ва провайдерлар бир-бири билан бошқа провайдернинг API сидан фойдаланган ҳолда ҳамкорлик қилади.
2. Булутлараро федерация билан биргаликдаги сценарий.
Икки провайдер ўзаро ишонч асосида альянсга мантиқан бирикиши мумкин. Альянсда булутли тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик учун умумий API аниқланади ва ҳар бир CSP бошқалари билан умумий API орқали биргаликдада ўзаро ҳамкорлик қилади.
3. Булутлараро хизматлар брокери билан ишлаш сценарийси
Ушбу сценарийда CSP (провайдер) булутлар ўртасида хизмат кўрсатиш даллоли (брокер) ролини бажаради, булутли хизмат кўрсатиш талабини булутли хизматлар провайдери ёки булутли хизмат фойдаланувчисидан ўз APIси орқали сўров олади. Булутлараро хизмат кўрсатиш ва бошқа провайдерлар брокери вазифасини бажарувчи провайдер ўзаро ҳамкорликлар булутлараро пиринг ёки федерация томонидан белгиланади.
Мазкур тамойиллар асосида 1.3-расмда қўлланилиши ва амалга оширилишига оид турли масалаларни тадқиқ этишда таклиф этиладиган булутли ҳисоблар экотизими схемачизмаси берилган; бу юқорида эътироф этилган концептуал моделлар билан мувофиқлаштирилади ҳамда булутли ҳисоблашлар инфраструктурасини ўрганишда методологик восита ҳисобланади.
1.3-расм. Булутли ҳисобларнинг экотизими.
SLA га асосланган булутли ҳисоблашни ташкил қилиш хусусиятлари.
Булутли ҳисобларни амалга ошириш тамойиллари, инфраструктура-нинг техник ва технологик тузилиши ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, булут-ли ҳисоблар тизимини босқичма-босқич сценарийсини (Service Level Agreement, SLA) хизмат даражаси ҳақидаги тушунчани ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқамиз, зеро бу бугунги кунда булутли ҳисоблаш экотизимидаги турли иштирокчиларни бошқаришда муҳим роль ўйнамоқда.
Булутли ҳисоблашларни ташкил этишга ўтишнинг биринчи босқичи одатда collocation ҳисобланади. Бунда компания провайдернинг маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) га ўз ускунасини жойлаштиради, провайдер эса алоқа каналларини маълумотларни қайта ишлаш маркази билан ишлашини таъминлайди, МҚИМдаги энергия таъминоти, вентиляция, ёнғин ҳавфсизлиги, хоналардаги ҳарорат режими, буюртмачи ускунасининг жисмоний хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларини ҳал қилади; Бунинг учун SLA да маълумотларни қайта ишлаш марказига алоқа каналлари орқали кириш талаби, кучланишнинг кескин ўзгариши ва электр таъминотининг йўқлиги учун, температура режимини сақлаш учун жавобгарлик ёзилган бўлиши керак.
Кейинги қадам — IaaS, бунда харидор ўзи учун ускуна сотиб олиш керак эмас. У провайдердан ускуна эмас, балки сервер вақтини, каналларнинг ўтказувчанлик қобилиятини, диск майдони сотиб олади. Яъни провайдернинг жавобгарлик ҳолатига яна серверлар, маълумотларни сақлаш ва виртуаллаштириш тизимлари қўшилади, SLA да эса серверлар ва маълумотларга киришнинг қулайлигини белгиловчи кўрсаткичлар акс этиши керак.
АТ тизимларга ҳамроҳлик ҳуқуқини юборишнинг мантиқий давоми PaaS ҳисобланади: иловалардан бошқа барчаси провайдер аутсорсингига топширилади. Платформа ишлаб чиқарувчиларга нафақат аппаратли қисм, балки операцион тизим ҳақида ҳам ўйлаш шарт эмас, МББТ (маълумотлар базасини бошқариш тизимлари) ва ахборот ҳавфсизлик масалаларида уларда керакли муҳит ва кодни ишлаб чиқиш воситалари мавжуд, шунга мувофиқ SLAда ҳам платформага кириш қулайлиги масалалари ҳам ўз аксини топиши керак.
Булутли ҳисобларга ўтишнинг якуний босқичи SaaS булутли сервислар моделларини тақдим эта олиш ҳисобланади. Бунда аутсорсингга амалий дастур билан биргаликда барча бошқа дастурлар ҳам берилади. АТ компаниясининг хизмат мажбуриятларига эксплуатация учун тайёр дастурларни созлаш ҳам киради. Булут провайдерига тизимли ландшафтдан тортиб амалий платформагача бўлган бошқариш масалалари юкланади, тизим ва дастурлар ҳамда ахборот ҳавфсизлик версияларини янгилаш ҳам провайдер зиммасида. Шундай қилиб SLAнинг қўлланиш соҳаси бу ерда кенгаяди.
Умумий ҳолларда SLAнинг хизмат кўрсатиш механизмлари фойдаланувчиларни бошқариш механизмлари хизмати, киришлар турлари, инцидент (тўқнашув)ларни бошқариш, хавфсизлик хизмати кабиларнинг тавсифини ўз ичига олади. Улар тенг тарзда SLAнинг ички ва ташқи моделларига нисбатан 1.4-расмда кўрсатилгандек қўлланади.
SLA шароитлари билан хизмат кўрсатиш моделларида фойдаланувчиларни бошқариш механизмини батафсил тавсифлаш ва шунга мувофиқ сценарийларни ишлаб чиқиш диссертация ишининг кейинги босқичида тақдим этилади. Кейинчалик булутли ҳисоблашлар инфраструктурасида сифатни таъминлаш билан бевосита ёки билвосита боғлиқ ва уларни ҳал этиш бўйича кейинги тадқиқот ва ишларни олиб боришни талаб этувчи айрим масалалар устида тўхталиб ўтамиз.
1.4-расм. Булутли ҳисоблаш экотизимини яратишда SLA нинг роли.
Do'stlaringiz bilan baham: |