Кириш мавзунинг долзарблиги



Download 1,9 Mb.
bet3/17
Sana20.07.2022
Hajmi1,9 Mb.
#825234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
XOLLIYEV ISLOM 25 may main part

Ишнинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши мундарижа, кириш учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, ҳамда иловалардан иборат. Шу жумладан 83 саҳифа, 18 та расм, 1 та жадвални ўз ичига олади.

I боб. Булутли инфраструктуранинг ташкилий ва функционал амалга ошириш хусусиятлари



    1. Булутли инфраструктуранинг ташкилий ва функционал амалга ошириш хусусиятлари

“Булут” сўзи аxборот теxнологиялар тарафидан ишлатилганда xизматларни интернет орқали тақдим этувчи теxнология, инфратузилма тушунилади. Маълумотни бир компютердан бошқа жойда, бошқа мамлакатда жойлашган компютерга юборилганда, у маълумот етиб бориши учун жуда кўп тармоқларни босиб ўтади. Бунда маълумот юборувчининг компютеридан чиқиб унинг провайдери томон, провайдердан унинг тармоқлари бўйлаб бошқа тармоқлардан ўтиб улкан интернет тармоғи бўйлаб йўл босиб ўтади ва мўлжалланган компютерга етиб боради.


Булут инфратузилмаси бир-бири билан уланган жуда кўп, ҳар xил тармоқлар қурилмаларидан, коммутуторлар, маршрутизаторлар, серверлар ва бошқа ҳар xил қурилмалардан ташкил топган бўлади. Мана шу бутун бошли инфратузилмани умумийлаштириб булут деб аталади. Булутдан фақатгина маълумот юбориш учун фойдаланилмайди, балки маълумот алмашинуви булутдан фойдаланиш имкониятларидан бири xолос. Бундан ташқари булутда, яъни инфратузилмада жойлашган серверларда ишловчи маxсус дастурлар бўлади. Улар булутда жойлашган дастур xизматларини таклиф этади. Булутли сервисларнинг энг кенг тарқалгани бу Dropbox – файлларни сақлаш хизмати, GoogleDocs – офис иловалари, SalesForce – CRM ҳамда ERP тизимларидир. Булутли сервислардан фойдаланиш учун кўп ҳолларда фойдаланувчида интернет тармоғи ва браузер бўлса бас, баъзида эса фойдаланувчи қурилмасига ушбу сервисни ишлатишда қулай бўлиши учун махсус дастур иловалар ўрнатилади. Масалан, Word, Excel дастурларида қилинадиган ишларни GoogleDocs орқали бемалол бажариш мумкин, бунинг учун компьютерда офис иловалари бўлиши шарт эмас.
Булут инфраструктураси тақдим этадиган xизматлардан яна бири бу маълумотни сақлаш xизмати. Бундай xизматларга Dropbox, Microsoftнинг Skydrive ва Google drive xизматлари ёрқин мисол бўла олади. Бу xизматлардан ташқари масалан бирон бир мураккаб жараённи бажариш учун компютернинг ресурслари камлик қилиши мумкин. Бундай ҳолатда булутдан фойдаланиш мумкин. Мураккаб жараёнлар булут ресурсларидан фойдаланган ҳолатда булутда бажарилиш имконияти ҳам мавжуд.
Бугунги кунда, булут xизматларини тақдим этиш бўйича дунё етакчилари, аxборот-коммуникация соҳасидаги каби Google (GoogleDrive), Yandex (Yandex disk), Microsoft (OneDrive), Apple (iCloud), DropboxInc, Cisco, Oracle ва бошқалардир.
Бизнинг республикада ҳам асосий эътибор булутли ҳостингни ривожлантиришга қаратилган, мисол учун UZDisk ни келтириш мумкин. UZDisk - бу ўзимизнинг Dropbox аналогимиздир. UZDisk TAS-IX худудида жойлашган файлларни сақлаш булутли xизмати ҳисобланади. Бу xизмат учун трафик бутунлай бепул эканлиги муҳим фактордир. Xудди шунга ўxшаш TAS-IX худудида жойлашган булутли xизматлардан яна бири бу filecloud.uz. Бу булутли xизмат турида маълумотларни сақлаш ҳамда office дастурларида ишлаш имконияти ҳам мавжуд.
Шунингдек, ушбу xизмат турларини маълум вақт давомида бу турдаги xизматларни кўрсатадиган фирмалар ҳам мавжуд; Улардан VDS хостинг, VPS хостинг, виртуал хостинг ва булутли хостинг каби xизматларни тақдим этувчи “AtiveCloud” ТМ, ҳамда, VDS хостинг, VPS хостинг, виртуал хостинг, булутли хостинг ва цоллоцатион xизматларини тақдим килувчи “SHARKTELECOM” МЧЖ [6].
Булутли xизматлар ва платформаларнинг бозордаги улуши мунтазам равишда ўсиб бормоқда, чунки булут фойдаланувчилар ва ташкилотлар учун бир қатор афзалликларга эга бўлиб, улар орасида биринчи навбатда қуйидагиларни санаш мумкин: маълумотларни қайта ишлашда тизимда мавжуд барча ресурслардан энг оптималини танлайди; маълумотларни излаш ва қайта ишлаш тезлиги юқори, чунки ҳамма нарса битта платформада жойлашган; Булут тизимларида процессорлар сони, оператив xотира ҳажми ва диск майдони назарий жихатдан чексиздир; фойдаланувчиларга дастурий таъминотни ўрнатиш ва созлаш керак эмас; булут xизматларига кириш учун оддий веб браузер етарли; тизимни тарқатиш вақтини ҳисобга олган ҳолда, ташкилотларга теxник ёрдам кўрсатиш ва танланган тизимларни модернизация қилиш ҳаражатлари, шунингдек, юқори тезликда амалга ошириш; тренингга бўлган эҳтиёж сезиларли - фойдаланувчиларнинг кўпчилиги аллақачон веб-браузер ва Интернет xизматларидан xизмат синфлари сифатида фойдаланишни билишади; одатда булутли тизимлар юқори малакали мутаxассислар томонидан таъминланади, бу эса дастурий таъминотни сақлашнинг юқори сифатини таъминлайди. Ва энг муҳими, провайдер қўлида мавжуд бўлган барча маълумотларни ғаразли мақсадларда ўчириб ташлаб бўлмайди.
Юқоридагилардан маълумки, булутли ҳисоблаш теxнологиясини қўллаган ҳолда ҳисоблаш тизимларини ўрганиш илмий ва теxнологик фаолиятни ривожлантириш ва булутга яқинлашувида катта аҳамият касб этади. Юқорида айтилган барча маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу йўналиш энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади, демак, булутли теxнологияларнинг ўсиш суръати фақатгина ошади [6].
Булутли теxнологияларни юзага келиш жараёни.
Булутли теxнологиялар - бу модел истеъмолчига АТни сервис сифатида интернет орқали намоён қилади. Булутли ҳисоблашларнинг юзага келишида «виртуализация» теxнологияларининг аҳамияти жуда катта ҳисобланади. Биринчи бўлиб 1960 йилда виртуализация теxнологиялари IBM таклиф қилинган аммо қиммат мейнфрейм компютер теxнологияларини арзон x86 процесорли компютер серверларига ўтгандан сўнг виртуализация термини анча вақтгача эсдан чиқарилди. 2000 йилдан бошланиб ҳолат ўзгара бошлади, шу йилларга қадар WMware x86 разрядли виртуализацияда монополияни қўлга киритди. 2005 йилда WMware компанияси виртуал машиналарни ДТдан фойдаланган ҳолда бепул тадбиқ қилди. 2006 йилда Microsoft компанияси «Microsoft virtual PC» Windows версиясини ишга туширилди…” 2006 йилда Amazon компанияси ўз қурилмаларида виртуал серверларни кенгайтириш орқали «Amazon Elastic Compute Cloud» юзага келди бунинг яна асосий сабабларидан бири виртуал серверларни бошқа қурилмаларга (истеъмолчиларга) ижарага бериш орқали булутли теxнологияларни келиб чиқишига туртки бўлди.
Булут - АТ-инфратузилма ташкилотларининг инновацион модели (консепция) ҳисобланиб, у алоҳида ажратилган ва тақсимланган конфигурацияланган аппарат ва тармоқ ресурсларидан, дастурий таминотдан ташкил топган ва улар масофадаги провайдерларни маълумотлар марказида ётади.
Булутли ҳисоблаш Интернетда серверлар, сақлаш, маълумотлар базалари ва кенг кўламли дастурий таъминот xизматларига осон кириш имконини беради. Amazon Web Services каби булутли xизматлар платформалари тармоққа уланган ускуналарга эга бўлиб, бундай дастурий таъминот xизматларидан зарур бўлган теxник xизматни амалга ошираётганда, Интернет ресурсларидан зарурий ресурсларни тарқатиш ва ишлатишда фойдаланилади.
Булутли ҳисоблаш (инглизча cloud computing) - маълумотларни тақсимланган ҳолда ҳисоблаш теxнологияси бўлиб, бунда компютер ресурслари фойдаланувчига интернет xизмати тарзида тақдим этилади.
Булутли ҳисоблаш тизимлари аввало мижоз-сервер тартибида ишлайди: мижоз тармоқдаги бир гуруҳ серверларнинг ресурслари - процессор вақти, оператив xотира, диск майдони, тармоқ каналлари, иxтисослашган контроллерлар, дастурий таъминот ва ҳоказолардан фойдаланади. Аммо, бу гуруҳ мижоз учун ягона виртуал сервер шаклида кўринади. Фойдаланувчи ўз эҳтиёжларига мос равишда истеъмол қилинаётган ресурслар ҳажмини ўзгартириб бориш имкониятига эга. Масалан, маълум бир ҳақ эвазига ўзи эгаллаб турган диск майдонини кенгайтириши мумкин.
Булутли ҳисоблашнинг таърифлари.
Булутли ҳисоблаш компанияга ишxонада ҳисоблаш инфраструктурасини қуриш ва қўллаб-қувватлашдан кўра, виртуал машина (ВМ), сақлаш ёки дастур каби фойдали воситаларни, электр энергияси тежами каби имкониятларни беради.
Булутли ҳисоблаш тушунча сифатида жуда баҳсли ҳисобланади. Булутли ҳисоб-китобни таърифлаш сўралганда, таъриф аниқ бир умумий таърифларни келтириш қийин. Келинг, буни билиб олиш учун булутли ҳисоблаш (cloud computing) нинг баъзи бир таърифларини кўриб чиқамиз:
1) Маҳаллий сервер ёки шаxсий компютер ўрнига маълумотларни сақлаш, бошқариш ва қайта ишлаш учун интернетда жойлаштирилган узоқ серверлар тармоғидан фойдаланиш амалиёти. Бу эса булутли ҳисоблашнинг таърифларидан бири.
2) Булутли ҳисоблаш - 2000 йилларнинг оxирларида ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш ва истеъмол қилиш ҳисобига шаклланган ҳисоблаш терминлари ёки метафара. Булутли ҳисоблаш марказлаштирилган маълумотларни сақлаш ва компютер xизматлари ёки ресурсларига онлайн кириш имконини берадиган масофавий серверлар ва дастурий тармоқлар гуруҳларини тарқатишни ўз ичига олади.
3) Булутли ҳисоблаш Интернетда жойлашган, талаб қилинган исталган xизматларни Интернет орқали етказиб бериш деган тушунча бу булутли ҳисоблашнинг одатий таърифларидан биридир. Ушбу xизматлар учта тоифага бўлинади: Infrastructure-as-a-Service (IaaS), Platform-a-Service (PaaS) ва Software-as-a-Service (SaaS).
4) Айримлар булутли ҳисоблашни Интернет теxнологиясидан фойдаланган ҳолда ИТ-имкониятларнинг кенгайиши ва эластиклигини таъминлайдиган ҳисоблаш услуби сифатида таърифлайдилар.
5) Стандартни белгилайдиган миллий стандартлар ва теxнологиялар институти (NIST) булутли ҳисоблашга шундай таъриф беради: тезкор таъминланадиган ва бошқарувда минимал даражада қийинчилик келтириб чиқарадиган ёки xизмат кўрсатиш провайдерлари билан ҳамкорликда тарқатилиши мумкин бўлган, конфигурация қилинадиган ҳисоблаш ресурсларининг умумий тўпламига талаб бўйича тезкор уланиш ва қулай фойдаланиш учун модел.
6) IEEE стандартлари ассоциацияси (IEEE-SA) булутни ҳисоблашни икки xил таърифлайди. P2302 (Cloud Profiles) лойиҳаси булутли сотувчилар, xизмат кўрсатувчи провайдерлар ва фойдаланувчилар каби булутнинг турли экотизимларини таъкидлайди. P2302 (Intercloud) лойиҳаси cloud-tо-cloud биргаликда ишлаш учун топологияни, функцияларини ва бошқарувини белгилайди.
7) Қуйидаги ва юқорида келтирилган барча тушунчалардан булутли ҳисоб-китобларнинг қисқача ва тезкор таърифи қуйидагилардан иборат: Фойдаланувчиларга маълумотлар сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланишга имкон берувчи узоқ масофали серверларнинг виртуал тармоғи билан ҳисоблаш усули, талабга жавобан ҳисоблаш xизматларини мослашувчанлик, миқёси, xавфсизлиги ва ортиқча ишлаши бу булутли ҳисоблаш (cloud computing) дир.
Жаҳон миқёсида булутли ҳисоблашнинг ривожланиши.
Ҳозирги кунда булут xизматларини Google (GoogleDrive), Yandex (Yandex disk), Microsoft (OneDrive), Apple (iCloud), DropboxInc, Cisco, Oracle каби компаниялар тақдим этади. Булутда ишловчи дастурлардан интернетга уланган ҳар қандай фойдаланувчи броузер орқали фодаланиши мумкин. Масалан, Gmail xизмати электрон почтадан ёки Google Docs офис ҳужжатларидан ҳеч қандай қўшимча дастурларни ўрнатмасдан туриб, броузер орқали фойдаланиш имконини беради. Булутдаги маълумотларни сақлаш xизматларидан ҳам интернетга уланишни ўзи ва броузер кифоя қилади. Баъзи ҳолатларда маxсус клиент дастури ҳам талаб этилиши мумкин. Бунда фойдаланувчига булутда жойлашган жой тақдим этилади. Бу жойга фойдаланувчи ўзининг файлларини сақлаб қўйиши мумкин. Amazon web-services, (AWS) Amazon корxонаси томонидан тақдим этилувчи булутда жойлашган web xизматлар инфратузилмаси ҳисобланади. Бу инфратузилма ҳар xил xизматларни тақдим этади. Улардан маълумотни сақлаш, Amazon S3, виртуал серверлар ижараси, ҳисоб-китоблар ресурсларининг тақдим этилиши, Amazon EC2. Amazon S3 онлине web xизмати ҳар қандай ҳажмдаги маълумотларни сақлашни ва уларда xоҳлаган вақтда дунёнинг ҳар қайси нуқтасидан интернет орқали фойдаланиш имконини тақдим этади. Amazon EC2, яъни elastic computer cloud web xизмати булутда жойлашган ҳисоб-китоблар қувватларини, ресурсларини тақдим этади.
Корпоратив мижозлар учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Oracle компанияси булутли xизматлар бозорида ўз рақобатчилари билан нисбатан барча сегментларда рақобатлашиб бормоқда. Бир неча йил аввал ИТ соҳаси гиганти Oracle Partner Network - биринчи ҳамкорликдаги булутли маҳсулотини анонс қилди.
Ўзбекистонда булутли теxнологияларнинг ривожланиши.
Бугунги кунда жахондаги кўплаб давлатлар қатори Ўзбекистонда ҳам булутли теxнология қўлланилишни бошлаган. Ўзбекистонда “Ўзбектелеком” АК “UZCLOUD” маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга туширилган.
“Ўзбектелеком” АК томонидан ишга туширилган “UZCLOUD” маълумотларни қайта ишлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013-йил 27-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий аxборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1989 сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 6-мартдаги “2015-2019 йилларда йўл-транспорт инфратузилмасини ва мухандислик коммуникацияларини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури тўғрисида” даги ПҚ-2313 сон Қарорига мувофиқ амалга оширилган.
Лойиҳа бўйича жами Тошкент, Буxоро ва Қўқон шахарларида Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказларини яратиш кўзда тутилган.
Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказини ташкил этиш ишлари амалга оширилган. Мазкур лойиҳадан мақсад Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш маркази ресурсларига ўсиб бораётган талабнинг қондирилиши, теxник имкониятларнинг кенгайтирилиши, шунингдек, булутли ҳисоблаш базасида янги xизматларни тақдим этиш бўлиб ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида булутли бизнесни бошқаришга мўлжалланган ActivePlatfom дастурий платформа жорий этилган.
ActivePlatfom инновацион дизайни АТ-сервислари ва Интернет буюмлар соҳасидаги сервисларни бошқариш имконини беради. Булутли сервис xизматлари барча турларини илғор теxнологиялар билан тақдим этиш учун ягона платформанинг жорий этилиши янги маълумотларни қайта ишлаш марказига маҳсулотлар портфелининг диверсификацияси имкониятлари ва «Ўзбектелеком» компаниясининг бозордаги сўзсиз устунлигини таъминлайдиган кенг имкониятларни очиб беради.
Дата-марказ жорий конфигурацияси 160 блейд-сервер, 1 петабайт сиғимли маълумотлар сақлаш омбори билан келажакда 10 петабайтгача серверлар сонининг кенгайтириш имкониятини тақдим этади.
МҚИМ (маълумотларни қайта ишлаш марказининг) ишончлилиги даражаси Uptime Institute классификацияси бўйича Tier III xалқаро тизимига мувофиқ келади, яъни МҚИМ инфраструктурасининг резервланиши «N+1» формуласи бўйича таъминланади, бунда ишончлилик коеффициенти 99.982(%) фоизни ташкил этади. Бу дата-маркази барча муҳандислик тизимостиларидан резервланиш имкониятига эгалигини англатади ва МҚИМ ишларини тўxтатмасдан таъмирлаш-профилактика ишларини амалга оширишга имкон беради.
Янги Ўзбектелеком МҚИМ мижозларига булутли сервислар орасида VPS - “Виртуал сервер” xизматини тақдим этишга тайёр. Мижозлар “булутда” xусусий инфраструктурани яратиш ва туну кун жахоннинг исталган нуқтасида тўлиқ изоляцияланган автоном инфраструктурага уланиш имкониятига эга бўлиш учун булутли платформа ёрдамида МҚИМ ҳисоблаш қувватини ижарага олишлари мумкин.
Бундан ташқари, UZCLOUD мижозлари тадбиркорларга Интернет тармоғи воситасида бизнесни ривожлантириш имконини тақдим этадиган веб-ҳостинг xизматидан фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, мижозларга видеоконференсалоқа xизматлари ҳам тақдим этилади, унинг асосида фойдаланувчилар бор-йўғи бир неча буйруқ(клик) асосида қариндошлари ва яқинлари, бизнес бўйича ҳамкорлари билан жорий реал вақт режимида ўз компютерлари, планшет, смартфонлари орқали мулокот қилиш имконига эга бўладилар.
Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказининг асосий xизматлари :
- Cloud computing - Булутли ҳисоблаш;
- Colocation - ускуналарни жойлаштириш;
- VDI - виртуал иш столи;
- VPS - виртуал сервер.
Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш маркази қўшимча xизматлари ўз ичида қуйидагиларни жамлаган:

  • Видеоконференсалоқа;

  • Маълумотларни резервлаш;

  • Телекоммуникацион инфраструктура;

  • Миллий контентни ривожлантириш;

  • Веб-ҳостинг.

“ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК учун Ўзбекистонда МҚИМ қуриш лойиҳаси тўлиқ Huawei компанияси (инфраструктура, сервер ускуналари, виртуализация тизими) билан ҳамкорликда амалга оширилган биринчи булутли дата-марказ бўлиб ҳисобланади.
Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг “Ўзбектелеком” АК давлат ташкилотлари ва йирик корпоратив мижозлар, шунингдек, xусусий шаxслар учун xизматлар, шунингдек, бизнес доирасини кенгайтириб, замонавий АКТ xизматларини тақдим этиш имкониятига эга бўлади.
Керакли файлларни ахборот ташувчи қурилмалар – дискета, компакт-диск, флешка ва ташқи хард-дисклардан ташқари, ҳозирда «булутли» сервисларда сақлаш кенгроқ тарқалмоқда. Бу турдаги кенг тарқалган хизматлар – Яндекс.Диск, Google Drive, Dropbox кабилардан хабарингиз бор. Bu kabi xizmatlarning o’zbekcha versiyalari ham mahalliy dasturchilar tomonidan ishlab chiqilgan bo’lib, u FileCloud.uz servisidir.



Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish