Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet13/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   108
Bog'liq
Власова1

24. Дунайнинг қуйи оқими манзараси (А. Н. Грацианский фотоси).
Боден кўли Рейн дарёси оқимини тартибга солиб туради, дарё бу кўлдан юқори оқимида оқиб ўтади. Рейннинг ўрта қисмидаги ирмоқлари баҳорги ва қишки максимумга ҳамда ёз охиридаги минимумга эга, қуйи оқимидаги тармоқларида қишқи максимум кузатилади. Шундай қилиб, Рейнда сув сатҳи анча ўзгариб (тебраниб) турсада, умуман олганда барча фаслларда серсув бўлиб, ундан кема қатновида бутун йил бўйи фойдаланиш мумкин. Муз қоплами энг қаттиқ келган.қишлардагина ҳосил бўлади ва кемалар қатновини деярли узиб қўймайди. Буларнинг ҳаммаси туфайли Рейн хорижий Европанинг ички районларини Атлантика океани билан боғловчи кема қатнайдиган муҳим дарёдир.
Рона-Европанинг Ўрта денгизга қуйилувчи энг катта
дарёсидир. Унинг узунлиги-812 км, ҳавзаси майдбни- 98000 км2. Ронанинг бош ирмоқлари Альп тоғларида Рейннинг бош ирмоқлари яқинида жойлашган; бироқ у кейинчалик қарамақарши томонга оқиб, Женева кўлига бориб қуйилади. Дарё кўлдан оқиб чиққач, Юра тоғларидан ўтиб, сўнгра Альп тоғ этаклари полосасига кириб боради. Рона Лион шаҳри яқинида тик жанубга бурилади ва унга энг йирик ирмоғи-Сона, сўнгра эса Альп тоғларидан (Изер, Дюранс) ҳамда Марказий массивдан оқиб тушувчи ирмоқлари қуйилади. Рона дарёси Ўрта денгизга қуйилишда дельта ҳосил қилади.
Ронанинг режими кўп жиҳатдан унинг Альп тоғларидан бошланувчи ирмоқлари таъсирида қарор топади. У юқори оқимда Рейн каби альп типидаги дарёдир. Альп типидаги дарёларга хос ёзги сув кўпайиши Альп тоғларидан бошланувчи ирмоқлари туфайли кучаяди ва у дарёнинг қуяр жойигача сезилади. Асосий дарёнинг режимига Сона жуда катта таъсир кўрсатади; у йил бўйи, айниқса қишки мўл-кўл ёғинлар даврида, тўлиб оқади. ёзги ва қишки максимумнинг бир-бирига қўшилиб кетиши, шунингдек, Марказий массивдаги ёмғирлар туфайли кузги сув кўпайиши Ронанинг ўрта ва қуйи оқимида йил бўйи дарё серсув бўладиган шароит яратади. Рона дарёси юқори оқимида канал орқали Рейн дарёси билан туташирилган бўлиб, бу ҳол унинг кема қатновидаги аҳамиятини янада оширади.
Ғарбий Осиёнинг энг катта дарёларидажла (узунлиги 1950 км) билан Фрот (узунлиги-2700 км) қуйи қисмида бир-бирига қўшилиб, Форс қўлтиғига қуйилади. Бу дарёлар Арманистон тоғлигида бошланиб, Месопотамйя текислигига оқиб тушади ва қуйи оқимида кўплаб тармоқларга бўлиниб кетади. Улар тахминан қуяр жойдан 190 км на~рида бирга қўшилиб, Шоттул-Араб деб аталади. Бу дарё системасидаги барча дарёлар баҳорда эрийдиган қор сувлари, Арманистон тоғлигига ёғадиган баҳорги ёмғирлар ва Атлантика циклонлари келтирадиган қишки ёмғирлардан тўйинади. Баҳорги максимум қишқи максимумдан катта бўлади, чунки Дажла ва Фрот дарёларининг юқори қисмларидаги ўлкаларда қишда ёмғир ёғади. Месопотамия текислигида ёғинлар кам ёғади ва шу сабабли дарёлар ҳам бу ердан жуда кам сув олади. Дажла ва Фр.от кўп миқдорда оқизиқлар келтириб қуйи қисмида ётқизади. Ҳатто тарихий давр бошида ҳам дарёлар Форс қўлтиғига ҳозиргидан шимолроқда алоҳида-алоҳида келиб қуйилган. Форс қўлтиғининг соҳил бўйи пасттекислиги-унинг шимолий қисмини дарё оқизиқлари тўлдириб қўйиши натижасидир. Бош дарёдан қадимий суғорув каналлари чиқарилган бўлиб, улар энди қисман қаровсиз ташлаб қўйилган. Ҳозирги вақтда Месопотамия пасттекислигида янги суғорув иншоотлари бунёд этилмоқда.
Шоттул-Араб дарёсининг қуйилиш жойи сув қалқиб кўтарилган вақтда денгиз кемалари кириб кела олади, дарёнинг бошқа қисмларида бу системадаги барча дарёлар фақат маҳаллий кема қатновида фойдаланилади.
Янцзи-Осиё дарёлари орасида энг каттаси ва дунёдаги энг азим дарелардан биридир. Унинг узунлиги-5530 км, ҳавзаси майдони-1726 минг юм2, ўртача сув сарфи 22000 м3/сек. Янцзи Тибет тоғлигининг марказий қисмида музликлардан бошланувчи кўпдан-кўп дарёларнинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўлади. У юқори оқимида Цзинь-шацзян деб аталади. Янцзи тоғдан оқиб чиқиб, Қизил Ҳавза деб аталувчи жуда катта тектоник ботиқдан ўтади ва, сўнгра, Жануби-шарқий Хитойнинг бирмунча паст тоғларини кесиб ўтади. Янцзи кўплаб тоғ тизмалари ва массивларини кесиб ўтар экан, кема қатновига жуда халал берувчи кўпдан-кўп остона тошлар ҳосил қилади. Янцзи дарёси Буюк Хитой текислигига оқиб чиқаверишда кўпдан-кўп тармоқларга бўлиниб кетади; бу тармоқларнинг баъзи жойлари кўлсимон кенғайиб кетган. Бош дарё ўзанга ўзаклар ва каналлар орқали туташган бу кўллар дарё оқимини тартибга солиб туради. Айни вақтда уларнинг ўзи Янцзининг асосий ўзани сатҳига боғлиқ бўлиб, чегаралари бетўхтов ўзгариб туради. Дарёга сув тўлиб оққанда баъзи кўллар жуда катталашиб кетиб, энг паст жойларни сув босади. Янцзи дарёси Шарқий Хитой денгизига қуйилишида тахминан 40 й. да 1 км га ўсувчи дельта ҳосил қилади.
Янцзи режимига кўра типик муссон дарёси эмас. У сув сарфининг йил бўйи катталиги билан характерланади. Сув сарфининг катталиги муссон ёмғирларидан ташқари, дарёнинг бош қисмида қор ва музликларнинг эришига ҳам боғлиқдир; дарёнинг қуйи қисмида эса юқорида тилга олниган кўпдан-кўп кўллар дарё сув сарфини тартибга солиб туради. Двнгиз қалқиб кўтарилиши ҳам дарё қуйи қисми оқимининг (тахминан Уху шаҳрига-ча) сув сатҳига анчагина таъсир кўрсатади. Сув қалқиши тўлқинлари таъсирида дарё сув сатҳи суткасига 4,5 м гача кўтарилади; ваҳоланки дарё сув сатҳининг йиллик тебраниши 6 м гача боради.
Янцзи-Хитойнинг энг катта транспорт магистралидир. Унда кема қатнови Ибинъ шаҳридан юқорида, Қизил Ҳавза доирасида бошланади. Дарёнинг қуйи қисми бўйлаб то Ухань шаҳригача океан кемалари кўтарила олади. 1957 йилда Ухань шаҳри ёнида темир йўл ва автомобиль ҳаракати учун биринчи кўприк қурилган. Янцзи ва унинг ирмоқлари суви далаларни суғоришда кенг фойдаланилади.
Осиёнинг узунлигига кўра иккинчи катта дарёси Хуанхэдир. Унинг узунлиги 4845 км, ҳавзаси майдони 745 минг км2, йиллик ўртача сув сарфи 1500 м3/сек га тенг. Хуанхэ дарёси узунлигига кўра Ғарбий Европадаги Дунай дарёсидан анча катта бўлгани ҳолда, ҳавзасининг майдони ва ундан оқиб ўтадиган сув миқдорига кўра Дунайдан анча орқада туради, Бунга сабаб шуки, Хуанхэ ёғин кам ўлкалардан оқиб ўтади ва ярмоқлари камдир.Дарё Кунь-лунь тоғларидан бошланади ва унинг юқори оқими шўх тоғ дарёси характеридадир. Хуанхэ ўрта оқимида қадимги массив Ордосни айланиб ўтиб, деярли тўғри бурчакли жуда катта тирсақҳосил қилади. Дарё Лёсс платосини кесиб ўтар экан, жуда кўп оқизиқлар ҳосил қилади ва сўнгра уларни текисликка ётқизади. Дарё тошиб оққанда ундаги оқизиқлар ҳажми Хуанхэ дарёси суви ҳажмининг 40% ига стади.
Хуанхэ дарёси юқори ва ўрта оқими кўпгина жойларда тор даралардан оқиб ўтади ва остонали жойлари кўп. Дарёнинг энг катта ирмоқлари тоғдан оқиб келадиган юқори оқимида унга қўшилади, ўрта ва қуйи оқимида эса ирмоқлар деярли йўқ.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Хуанхэ қуйи оқимида жуда катта аллювиал текисликдан оқиб ўтади; бу текислик деярли бутунлай дарё жуда катта территориядан бурилиб-бурилиб оқиб ҳосил қилган оқизиқлардан таркиб топган. Шуни айтиш кифоя-ки, эрамиздан 600 йил олдин Хуанхэ ўзанининг энг шимолидаги ўрни Тяньцзиндан шимолда, энг жанубий ўрни эса Сюйчжоу кенглигида бўлган. Гарихий давр мобайнида дарёнинг қуйи оқими ва қуяр жойи ўрни камида олти марта анча ўзгарган ҳамда бу ўзгариш ҳар доим катта офатларга сабаб бўлиб, миллионлаб кишиларни ҳалок қилган.
Хуанхэнинг доимий тентираши ва унинг ҳавзасида тез-тез сув тошқинлари бўлиб туришига сабаб шуки, дарё ўз оқизиқларида атрофдаги жойлардан юқорида оқади; бинобарин, сув сатҳи салгина кўтарилса, дарё текисликка кенг тошади. Тошқинлар ёзда кучли муссон ёмғирларидан кейин бўлади. Август ва сентябрда тошқинларга тайфун сабаб бўлади. Баҳорда ва ёзнинг бошида тошқинларга дарёнинг юқори оқимида тоғдаги қорларнинг эриши сабаб бўлиши мумкин. Дарёнинг бутун ҳавзасида ўрмонларнинг бутунлай кесиб юборилиши, шунингдек, дарёнинг юқори оқими қуйи оқимига қараганда муздан эрта очилиши натижасида кучли муз тиқилишларининг бўлиши сув тошиш хавфини кучайтиради. Ҳозирги вақтда Хуанхэда сув тошқинларига қарши кураш ишлари олиб борилмоқда, электр станциялар қурилмоқда ва кема қатнови шароити яхшиланмоқда.
Жануби-шарқий Осиёнинг энг катта дарёси Меконгдир. Унинг узунлиги-4500 км, ҳавзаси майдони-810 минг км2, яъни Дунай ҳавзаси майдонига деярли тенг. Дарёнинг ўртача йиллик сув сарфи 12 минг м3/сек, бинобарин, Дунай дарёсининг сув сарфидан деярли икки баравар ортиқ. Меконг дарёси Тибет тоғлигининг жануби-шарқида Ланьцанцзян деб аталувчи баландлиги салкам 5000 м ли тоғлардан бошланади.Дарё оқими бу қисмида тоғ дарёси характерига эга, унда тезоқар жойлар, остона ва шаршаралар кўп. Меконг пасттекисликдаги қуйи оқимида жуда бурилиб-бурилиб оқади ва бир қанча тармоқчаларга бўлиниб кетади. Дарё бир тармоқчаси орқали катта Сап кўли билан туташадй ва сув тўлиб оққанда Меконгдан бу кўлга сув қуйилади, дарё сув камайганда эса, аксинча, сув кўлдан дарёга келиб қуйилади. Бинобарин, Сап кўли табиий сув омбори ва Меконг қуйи қисми оқимининг регуляторидир. Меконг Жанубий Хитой денгизига қуйилишда жуда катта дельта ҳосил қилади. Меконг типик муссон режимли дарё бўлиб, сув сатҳи кескин ўзгариб туради, аниқ ривожланган ёзги максимумга ва апрелдаги мнни-мумга эга. Дарёда сув тўлиб оққанда улар қуяр жойидан 1600 км гача, сув камайганда эса айрим қисмларидагина кема қатнай олади. Меконг суви дарё тўлиб оққанда далаларни суғоришда фойдаланилади.
Ганг-аҳамиятига кўра Ҳиндистоннинг биринчи дарёси ва Осиёнинг энг серсув дарёларидан биридир. Ганг ҳавзаси области қудра.тли дарё системасининг шаклланиши учун ниҳоятда қулайдир. Дарё Ҳимолайнинг ёмғир ва қор сувларига бой баландтоғли районларидан бошланади, сўнгра эса яна серёғин жуда кенг аллювиал пасттекисликка оқкб чиқади. Гангнинг узунлиги 2700 км, ҳавзасининг майдони-1125 минг км2. Дарёнинг-ўртача сув сарфи 7700 м3/сек, яъни Хуанхэ сув сарфидан 5 баравардан ортиқ. Ганг 4500 м баландликда икки ирмоқ (Бхагиратхи ва Алакнанда)дан бошланади ва тор Ҳимолай тоғларининг шимолий тизмаларини дара ҳосил қилиб кесиб ўтиб, шарқираб текисликка оқиб чиқади ва текисликда секин ҳамда сокин оқади. Ҳимолай тоғларидан Гангнинг кўплаб серсув ирмоқлари, шу жумладан энг катта ирмоғи Жамна бошланади. Гангнинг Декан ясси тоғлигидан келиб қуйиладиган ирмоқлари анча кам.
Ганг Бенгалия қўлтиғига қуйилишда Брахмапутра билан бирга жуда кенг ва тез ўсувчи дельта ҳосил қилади. Ҳар иккала дарё умумий дельтасининг майдони 80 минг км2га етади, дельта эса денгиздан 500 км нарида бошланади. Қуйи Ганг дельта доирасида бир қанча тармоқчаларга бўлиниб кетади; булардан энг каттаси шарқдамегхна (Брахмапутра шунга қуйилади), ғарбда-Хуглидир. Бу тармоқлар орасидаги тўғри чизиқли масофа деярли 300 км га етади. Ҳар иккала тармоқча эстуарийларнинг кенг воронкаси билан тугайди. Ганг сувлари Бенгалия қўлтиғига жуда кўп миқдорда (йилига тахминан 200 млн/м3) оқизиқ келтириб ётқизади; дарёнинг лойқа суви қирғоқдан 100 км нарида ҳам яққол кўриниб туради. Бенгалия қўлтиғи шимолий қисмининг тубида чуқур ва узун чуқурлик бўлиб, у қуйи Ганг ўзанининг қўлтиқдаги давомидир; бу чуқурлик неоген охирида қуруқлик чўкиши натижасида сув остида қолган.
Ганг ва Брахмапутранинг тармоқчалари (ўзаклари) дельта текислигида тентираб, ўз йўналишини тез-тез ўзгартириб туради. Одатда бу ўзгаришлар кучли сув тошқинларида рўй беради ва бу тошқинлардан Ганг ҳавзасида яшовчи аҳоли деярли ҳар йили зарар кўради.
Ганг дарёси Ҳимолай тоғларидаги қор ва музликларнинг эришида ва асосан муссон ёмғирларидан сув олади. Шу сабаб ли дарё суви сатҳи май ойида кўтарилади ва тобора кучая бориб июль-сентябрь ойларида муссон ёмғирлари муносабати билан энг юқори даражага етади. Бу даврда Ганг ўзанининг кенглиги ва чуқурлиги айрим жойларда сув камайгандагига қараганда икки баравар ортади.
Денгиздан эсган довуллар денгиз сувини ҳайдаб келганда ҳам дельтада тошқинлар бўлиб туради. Бундай тошқинлар камроқ бўлади, бироқ улар айниқса кучли бўлиб, фалокатли офатлар келтиради.
Ганг дарёсининг хўжаликдаги аҳамияти жуда катта. У Ҳиндистоннинг йирик шаҳарлари ва ҳайдаладиган катта ерлари бўлган аҳолиси зич районлардан ўтади. Ганг тоғлардан оқиб чиққач, унда кемалар қатнай олади. Ганг сувлари қадимдан суғоришда фойдаланилади, унинг ҳавзасида кўпдан-кўп канал ва сув омборлари системаси бор. Бироқ бу барча система анча эскирди ва кўп жойларда қаровсиз қолиб тўла ишдан чиқди. Сўнгги ўн йилликларда Ганг ҳавзасида ирригация системаларини яхшилаш ишлари олиб борила бошлади.
Брахмапутра дарёси (юқори оқимида Цангпо деб аталади) Тибет тоғлигининг жанубида 4700 м баландликдан бошланади. Унинг узунлиги 2900 км, ҳавзаси майдони зса 935 минг км2. Брахмапутра ўзининг юқори оқимида Ҳимолай тоғларига параллел ҳолда Тибет тоғлигининг жанубий чеккасида кенг водийдан оқади. Дарё Ҳимолайнинг шарқий чеккаси яқинида тик жанубга бурилади ҳамда тоғларни кесиб ўтаётганда тор, кўпдан-кўп шаршаралари бўлган серостона водий ҳосил қилади. Брахмапутра пасттекисликдан сокин оқади, тармоқчаларга бўлинади ва айниқса, Ганг билан бўлган умумий дельтасида кўпинча тентирайди. Брахмапутра дарёси режими умуман олганда Ганг дарёси режимига ўхшайди, фарқи шундаки, сатҳининг тебраниши янада кескинроқдир. Брахмапутра сувлари суғоришда кенг фойдаланилади, унда қуяр, жойидан тахминан 1300 км гача бўлган масофада кема қатнайди.
Жанубий Осиёнинг учинчи йирик дарёси-Ҳинд бошқача шароитда таркиб топган. Ҳинд дарёси узунлигига кўра Гангдан ҳам, Брахмапутрадан ҳам анча катта, бироқ ҳавзаси майдонига кўра Гангдан анча орқада туради. Унинг узунлиги 3180 км, ҳавзаси майдони 960 минг км2, Ҳинд дарёси, Брахмапутра каби, Тибет тоғлигининг жанубида 5300 м баландликдан бошланадк. Ҳинд дарёси Ҳимолай тоғларини кетиб ўтар экан, узунлиги бир неча ўнлаб километр келадиган чуқур даралар системасини ҳосил қилади; бу ерда дарёнинг ёнбағирлари тик (деярли осилиб туради) ва водийси тор бўлиб, ундан дарё остоналар ва тез оқар жойлар ҳосил қидиб кўпириб оқади. Ҳинд дарёси текисликка чиққач, бир қанча тармоқчаларга бўлиниб кетади, бу тармоқ-чалар қуруқ фаслда қисман қуриб қолади, ёғингарчилик даврида эса бир-бирига қўшилиб, умумий кенглиги 22 км га етади.
Текисликда Ҳинд дарёсига бош ирмоғи-Панжнад қуйилади. У ўз навбатида беш ирмоқдан таркиб топган; шу сабабли Панжнад оқиб ўтадиган барча жойлар Панжоб (Беш дарё оралиғи) деб аталади. Ҳинд даресининг Арабистон денгизига қуйилишидаги дельтаси Жанубий Осиёнинг бошқа дарёлари дельтасидан анча кичикдир. Ҳинд дарёси ҳавзасида тез-тез бўлиб турадиган зилзилалар баъзан дарё оқими йўналишининг ўзгаришига анчагина таъсир кўрсатади. Масалан, ўтган аср ўртасида зилзила натижасида Ҳинд дарёсининг ўрта оқимида тоғ қулаши рўй бериб, дарёнинг катта қисмини тўсиб қўйган ва кўлга айлантирган. Бир неча ойдан сўнг дарё ёриб ўтган ва кўлнинг барча суви бир кечакундузда оқиб чиқиб кучли тошқинга сабаб бўлган.
Ҳинд дарёси Жанубий Осиёнинг бошқа йирик дарёлари каби тоғдаги қор ва музларнинг эришидан ҳамда ёзги муссон ёмғирларидан туйинади. Бироқ Ҳинд ҳавзасига тушадиган ёғин миқдори Ганг-Брахмапутра ҳавзасидагига қараганда анча кам, буғланиш эса анча кўп; шу сабабли Ҳинд дарёси бу ердаги бошқа дарёларга қараганда камсувдир. Қорларнинг эриши билан боғлиқ бўлган баҳорги тўлин сув даври билан муссон ёмғирлари туфайли дарёнинг тўлибтошиб оқиши даври ўртасидз сув сатҳи анча пасаяди ва ёзги сув кўтарилиши Ганг, Брахмапутра ёки Меконгдагичалик кучли бўлмайди. Ҳавза катта қисмининг қурғоқчилиги туфайли Ҳинд дарёсининг суғорув манбаи сифатидаги аҳамияти ортади. Ҳавзанинг пасттекислик қисмида тўғон ва каналлар барпо этилган бўлиб, улар ёрдамида 1,5 млн. гектардан ортиқ майдон суғорилади. Ҳинд дарёсининг кема қат-новидаги аҳамияти унча катта эмас. Дарёнинг қуяр жойида саёзликлар борлиги сабабли океан кемалари дарёга кира олмайди.
Евросиёда кўллар кўп, улар пайдо бўлиши, катта-кичиклиги ва сув режимига кўра хилма-хилдир. Бир типдаги кўллар геологик тузилиши, рельефи ва иқлимининг маълум шароити билан белгиланувчи кўлли областларга группалаштирилади.
Европанинг шимолий районлари, яъни Фенноскандия муз. лик-тектоник кўлларнинг кўплиги билан айниқса характерлидир. Неоген-антропоген даврининг тектоник ёриқларида вужудга келган ва музликлартаъсирида бўлган кўл котловиналарининг қиёфаси мураккаб бўлиб, улар анча чуқурдир. Хорижий Европа ва Шарқий Европаданинг энг катта кўллари шу типга. киради. Хорижий Европадаги бундай кўллар типига Венерн, Вет-терн, Меларен, Пайяне, Сайма, Инари киради. Бироқ жанубий районларда, Балтика кўллари грядаси доирасида мореналар туфайли тўсилиб қолган тўғон кўллар кўп.
Евросиёнинг кўплаб тоғ системалари учун музлик-тектоник ва музлик кўллари характерлидир; бу жиҳатдан Альп тоғлари алоҳида ажралиб туради. Альп тоғларидаги дунёга машҳур кўлларнинг ўрни (чуқурлиги) неоген даври охирида тектоник водийларда ҳосил бўлган, сўнгра эса тоғлар ёнбағридан тушиб келган катта музликлар бу чуқурликларни ўзгартирган ва янада чуқурлаштирган.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish