Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Шимолий Ҳиндистондаги каркидонлар



Download 17,95 Mb.
bet20/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   108
Bog'liq
Власова1

38. Шимолий Ҳиндистондаги каркидонлар.
Тибет тоғлигида ва Марказий Осиё тоғларида оронго антилопаси (Pantholops hodgsoni) ва ада (Addax nasomaculatus), жуда катта тоғ қўйи-архар (алқор) ёки аргали (Qvisammon), тоғ эчкилари кенг тарқалган. Монголия билан Шимоли-ғарбий Хитойнинг дашт ва чўлдан иборат текисликларида жайрон (Ga-sella gutturosa), ёввойи эшак-қулон (Eguns hemionus) ва камдан-кам учрайдиган кианг (Eguns hemiomis Kianb) шунингдек, хонаки туянинг аждоди-икки ўркачли ёввойи туя (Сате-melus bactrianus) яшайди. Туя чўллар ва қуруқ даштларнинг типик ҳайвони бўлиб, тоғларда ҳамда нам иқлимли районларда яшамайди. Марказий Осиё текисликларида туя от-улов сифатида фойдаланилади. Маҳаллий аҳоли унинг сути ва гўштини истеъмол қилади, жунидан кийим тўқийди.
Марказий Осиёда йиртқичлар туёқлиларчалик хилма-хил змас. Тоғларда қор барси-ирбис (Pantheruncia), қўнғир айиқнинг Тибетга хос кенжа тури ва бўри япшйди. Деярли ҳамма жойда тулки, оддий бўри, латча ва чиябўри (шакал) учрайди.
Текисликларда ҳам, тоғли районларда ҳам турларига ва сонига кўра кемирувчилар: қўшоёқ, қуён, суғур, юмронқозиқ; пишуха, қумсичқон, дала сичқонлари ва бошқалар жуда кўп.
Қушлар тоғли районларда айниқса турлитумандир. Улар тоғ куркаси, Гибет саджаси (Syrrhaptes tibetanus) тоғ зоғчаси, сип, бургут, клушица, стенолаз ва бошқалардан иборат. Текисликларда тувдо, чил, тўрғай (кичик тўрғай, сўфитўрғай ва х.к.) яшайди.
Марказий Осиёда судралиб юрувчилар ва сувдақуруқликда яшовчилар нисбатан кам. Калтакесак ва илоннинг баъзи турлари, қуруқликда яшовчи тошбақа тарқалган.
Евросиёнинг бошқа барча жанубий қисми Ҳинд-малайя зоогеографик областига киради ва ҳайвонот дунёсининг жуда бойлиги, хилма-хиллиги ҳамда қадимийлиги билан характерланади. Бу область фаунаси яққол акс этган тропик характерга эга бўлиб, ер шаридаги бошқа тропик областлар билан умумий хусусиятларга эга. Чунончи, Африканинг Эфиопия области билан ва неотропик областлар билан умумий бўлган хусусиятлари мавжуд. Бундан ташқари, Австралия билан бўлган ўтмишдаги алоқалари ҳам фаунага анчагина таъсир кўрсатган. Малайя областчасига кирувчи малакка яримороли, Зонд ва Филиппин ороллари ҳайвонот дунёси энг бойлиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Йил бўйи бирдай иссиқ ва нам иқлим, нам тропик ўрмонларининг кенг тарқалганлиги, шунингдек территориясининг ороллардан иборат эканлиги ва тўртламчи давр бошидан бери Осиёнинг бошқа қисмлари билан қуруқликдаги алоқаларининг узилиб қолганлиги бу областча фаунасининг анча ўзига хос бўлишига ва эндемизмига сабаб бўлган.
Малайя архипелаги туёқли ҳайвонларининг энг ёрқин намунаси Жанубий Америкада ҳам қавми бўлгая қўшранг тапир (Tapirus indicus), бир шохли ва икки шохли каркидон (Rhino-ceros unicornis) ва (Dicerorhinus Sumatrensis), бали уй ҳайвонларининг асоси бўлмиш бантенг ёввойи ҳўкизи (Bos javanicus), Ҳиндистон буйволи (Bubalus bubalis), гаур (Bos frontalis gau-rus)Anp. Тоғлар ва қирларда, одамлар кам бўладиган ўрмонларда кичик мунтжак буғуси (Muntiacus munjak) тарқалган.
Йиртқичлардан малайя калта жун қуёш айиғи (Ursus таlajanus) ва йўлбарсни айтиб ўтиш мумкин. Йўлбарс Калимантан оролидан бошқа барча оролларда тарқалган.
Суматра ва Калимантан оролларида одамсимон маймун орангутан (орангутан-ўрмон одами демакдир) яшайди; у ҳозир жуда кам учрайди. Гиббонлар оиласига ва силлиқ жунлилар кенжа оиласига кирувчи ҳайвон турлари, макакаларнинг баъзи турлари ҳамма жойда тарқалган. Приматларга ва ҳашаротхўрларга ўхшаш тупайи ва примитив приматлар-узун товонлилар характерлидир.
Ороллар фаунасининг ўзига хос хусусияти-кўплаб пастлаб учувчи ҳайвон турларининг мавжудлигидир. Буларга сут-эмизувчилардан-ҳашаротхўрлар, кўршапалаклар ва чала маймунлар оралиғидаги форма бўлмиш-учқур кийик ва жунқанот, судралиб юрувчилардан-учувчи аждар (Drokovolans), яъни йирик калтакесак (бу калтакесакнинг қўл-оёқлари учида учишга ёрдам берувчи пардаси бўлади) мисол бўлади.
Қушлар орасида apryc (Hrgusianus argus) деб аталадиган ярқироқ рангли ажойиб қирғовул, товус (Pavomuticus) ва Австралиядан тарқалган жаннат қушлари ҳамда каттаоёқ товуқлар ажойибдир.
Судралиб юрувчилар турларга бойлиги ва жуда йириклиги билан кишини ҳайратга солади. Комодо номли кичик бир оролда ҳозирги замон калтакесакларининг энг каттаси-узунлиги 3-4 м га борадиган улкан эчкиэмар (Varanus comodensis) яшайди. Калимантан ороли дарёларида йирик тимсоҳгавиал учрайди. Заҳарли илонлар кўп, улардан кўзойнакли илон ёки кобра инсон учун айниқса хавфлидир. Бўғма илонлар ҳам тарқалган. Уларнинг энг каттаси олачипор питон (Python rethiculatus) бўлиб, узунлиги 8-10 м га, оғирлиги 100 кг га етади. У йирик ҳайвонлар учунгина эмас, балки одам учун ҳам хавфлидир.
Турлитуман бўғимоёқлилар орасида йирик ва ранг-баранг капалаклар (қушқанотлар, кавалерлар ва бошқалар) айниқса
а жойиб. Шунингдек, чаён ва жуда катта ўргимчак-қушхўрлар ҳам тарқалган.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish