Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Клиник манзараси:
Зарарланган тишда чуқур кариес каваги бўлиб, тиш 
тожининг ранги ўзгарган, кавак ичида грануляцияли тўқима бўлиши мумкин. 
Милкдаги оқма йўлидан ажралма чиқади, айримларда – оқма ичидан грануляцили 
тўқима бўртиб чиқиб туради. Оқма йўл терига очилганида, унинг атрофидаги 
тўқималар яллиғланади, тери қизариб, кўкимтир–тўқ қизил тус олади, гоҳида 
юпқалашиб, бичилади. Оқма вақти-вақти билан бекилиб, ажралма чиқмай қолади. 
Оқма атрофида кечган пролифератив яллиғланиш ҳисобига бириктирувчи 
тўқимадан тортма шаклланади. Пайпасланганда тиш илдизидан ташқаридаги 
оқмага йўналган қалин пилик тортма аниқланади. Оқма ичидан грануляцияли 
тўқима бўртиб чиққанлиги учун “миграцияловчи гранулёма” деб аталган. Аслида, 
у грануляциялар ҳосил қилиб кечувчи периодонтитнинг бир белгиси ҳисобланади.
Патологик анатомия:
1) периодонтда кечаётган йирингли яллиғланиш 
суякни емириб, милкда оқма ҳосил қилади; 2) емирилган соҳада суяк илиги 
ўрнини грануляцион тўқима эгаллайди; 3) одатда суяк тиш каваги остидан 
емирилади ( резорбцияга учрайди) ва шу соҳада ҳосил бўлган грануляциялар 
ўсиб, тиш ва кариес кавагини тўлдиради; 4) тиш канали кенг бўлса, грануляцияли 
тўқима унинг ичига ўсиб киради, сурункали гангреноз пульпитга хос оғриқ ва 
қонаш кузатилади. Оқманинг каерда очилиши илдизнинг ҳолатига боғлиқ. Милк 
четига яқин очилса, у илдиз сўрилиб (калта) кичиклашганлиги ёки 
шаклланмаганлигидан далолат беради. Шундай ҳолат грануляциялар тиш 
бифуркациясидан чиққанда ҳам кузатилади. Кечаётган патологик жараён сут 
тиши илдизининг сўрилиши секинлашишига ёки тўхтаб қолишига сабабчи 
бўлади. Илдиз сўрилиб, калта бўлиб қолган бўлса, гранулялар милкни тешиб 
чиқади ёки лунж ҳамда лаб соҳаларида ҳам оқма йўли очилиши мумкин.
Рентгенологик текширувда 
сут тишининг сурункали грануляция ҳосил 
қилувчи периодонтитида деструкция ўчоғи кўпроқ бифуркация атрофида 
138 


аниқланади. Бундай ҳолатни Чупринина (1985) пульпа чириндиси ва 
инфекциянинг тиш каваги тубида жойлашган қўшимча каналлар орқали 
бифуркацияга чиқиши билан изоҳлайди. Деструкция кенг ва чуқур тарқалиб, 
илдизлар атрофи ҳамда улар орасидаги оралиқни қамраб олиши ва доимий тиш 
куртагигача ўтиши мумкин. Жараён суякда кечганлиги боис Т.Ф. Виноградова 
бундай ҳолатни “сурункали остит” деб атаган. 
Сут тишларида сурункали 
грануляциялар ҳосил қилиб кечувчи периодонтитнинг доимий тиш куртагига 
таъсири унинг ривожланиш даражасига боғлиқ:
1) сут тиши атрофида кечаётган сурункали периодонтит доимий тиш 
куртаги шаклланишининг дастлабки босқичида ( минералланишдан аввал) 
бошланса, куртак нобуд бўлади. Рентген тасвирида куртак кўринмайди, унинг 
атрофидаги кортикал пластинка эса узилиб кўринади;
2) куртакда минералланиш бошланган бўлса, периодонтдан тушган 
инфекция уни нобуд қилмаса ҳам, минералланиш жараёнига салбий таъсир этади. 
Клиник жиҳатдан у маҳаллий гипоплазия ёки Турнер тишлари шаклида кўринади. 
Бундай тишнинг тожи яхши ривожланмаган, эзилган, сарғиш рангда, гоҳида 
эмаль аплазияга учраган бўлади;
3) доимий тиш тож қисми шакллангандан сўнг, сут тишнинг илдизи 
атрофида кечаётган деструктив жараён давом этаверса, куртак атрофидаги 
кортикал пластинкани емириб, ўсиш соҳасини нобуд қилади, натижада тиш 
куртаги ўсишдан тўхтайди ва ёт моддага ёки секвестрга айланади.
4) Сут ва доимий тишлар орасидаги суяк емирилса, илдизи шаклланмаган 
доимий тиш ёриб чиқади. Илдиз шаклланмай қолганлиги учун тиш қимирлаб 
қолиши ёки бутунлай чиқиб кетиши мумкин.
5) Сут тишида кечаётган яллиғланиш жараёни ривожланаётган доимий 
тишнинг ретенцияси ёки кистасига сабабчи бўлиши мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish