Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Қиёсий ташхислаш:
ўрта, чуқур кариес, сурункали гангреноз пульпит 
билан ўтказилади. 
Гранулёма ҳосил қилувчи сурункали периодонтит
сурункали фиброз 
периодонтитга ўхшаш белгиларсиз кечади. Вақтинчалик (сут) тишларда жуда кам 
139 


учрайди. Одатда, бу касаллик доимий тишларда учрайди. Беморларда шикоятлар 
деярли бўлмайди. Тиш даволаш мақсадида шифокорга мурожаат қилинганида, 
рентгенологик текширув вақтида тасодифан аниқланади.
Рентген тасвирида
илдиз учи соҳасида думалоқ ёки овал шаклдаги аниқ 
чегарали, диаметри 5 мм ва ундан катта бўлган деструкция ўчоғи кўринади. 
Гранулёма атрофидаги суяк ўзгармаган, деструкция ўчоғидан зич ва 
склерозлашганлиги билан ажралиб кўринади. Периодонтал ёриқ илдиз бўйлаб 
бир текисда кузатилмайди, гранулёма ичидаги илдиз учи, одатда, резорбцияга 
учрамайди. 
Қиёсий ташхис:
сурункали гранулёма ҳосил қилиб кечувчи 
периодонтитни ўрта кариес, сурункали гангреноз пульпит, периодонтитнинг 
бошқа шакллари, кистогранулёма, киста, тишнинг нотўлиқ чиқиши (рентген 
тасвирида тиш окклюзион текисликдан силжиган, тиш альвеоласи (тиш 
катагини)нинг туби бўш қолиб гранулёмага ўхшаб кўринади. 
Жағ суягининг табиий (кесув тишлар тешиги, ментал) тешиклари 
гранулёмага ўхшаб кўринади. Илдиз шаклланиши тугалланмаган тишлардаги 
гранулёма шаклланаётган тиш фолликули билан таққослаш лозим, бунда ўсиш 
соҳасига эътибор қаратиш керак. Ўсиш соҳаси узлуксиз кортикал пластинка 
билан ажралган бўлади. Гранулёмали периодонтитда периодонтал ёриқ бир хил 
кенгликда бўлмай, илдиз учи соҳасидада кенгайган бўлади. 
Сут ва доимий тишлар сурункали периодонтитларини даволаш
дейилганда, одонтоген ўчоқни бартараф этиб, тишни сақлаб қолиш назарда 
тутилади. Аммо, консерватив даволаш усуллари билан инфекция тамомила 
бартараф этилиб тишларни сақлаб қолиш эҳтимоли жуда кам.
Клиник–экспериментал 
тажрибаларимиз 
ва 
адабиётлардаги 
маълумотлардан келиб чиқиб, тишларни олишга кўрсатма, уларнинг 
ривожланишидаги уч давр ёки (сут, аралаш, доимий окклюзия) тишлам 
ҳусусиятларини эътиборга олиб белгиланади. 
Сут тишлами даврида
(6 ёшгача) сут тишларини олишга оид кўрсатмалар:
140 


– 
тиш ўткир йирингли одонтоген касалликлар (йирингли периостит, 
остеомиелит, абсцесс, флегмона, лимфаденит)га сабабчи бўлганда. Агар тишлар 
алмашишига 2-3 йил муддат мавжуд бўлса, “сабабчи тиш”ни сақлаб қолиш учун 
барча имкониятлар ишга солинади; 
– 
сурункали периодонтитни бир неча марта даволаш самарасиз бўлса; 
– 
яллиғланиш жараёни доимий тиш куртагига тарқалиш хавфи бўлса; 
Тишлар алмашуви
– 
аралаш тишлам (6-10 ёш) даврида тишларни олишга 
кўрсатмалар: – ўткир одонтоген касалликлар (йирингли периостит, остеомиелит , 
абсцесс, флегмона, лимфаденит )га сабабчи бўлган тишлар, илдизларининг 
ярмидан кўпи сўрилган сут тишлари, қайта-қайта даволаш самара бермаган сут ва 
доимий тишлар албатта олиб ташланади. 9-10 ёшдаги болаларнинг ўткир пульпит 
ёки периодонтит билан касалланган сут тишлари (доимий тиш куртаги борлиги 
аниқ бўлган ҳолларда): Сут ва доимий тишлар – илдизлари орасидаги тўсиқда 
яллиғланиш аломатлари аниқланганда; 
Доимий тишлам даврида
(11-
15 ёш) тишларни олишга кўрсатмалар:
– 
одонтоген остеомиелитга сабабчи бўлган тишлар; 

сурункали грануляциялари ва гранулёмаси бўлган, консерватив ва 
жарроҳлик усуллари билан даволаш самара бермаган, даволаш жараёнида тиш 
тож қисми бўшлиғининг туби очилиб қолган, тиш каналининг девори тешилган 
(perfaratio) тишлар олиб ташланади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish